Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Умр бўйи нималарнидир истаб яшайсан...
@ulimni_eslang 🤍
Биламан... қалбингнинг туб-тубида етишмаётган нимадир бор...
Сени маҳзун этадиган, эсласанг чарчатадиган, ўйласанг хавотирлантирадиган нимадир...
Эй қалб... ишон, бу бўшлиқлар тўлмайди! Асло! Буни фақатгина Роббинг ила тўлдира оласан! Қалбингнинг энг тўрида, олийсида Роббинг турмас экан, қалбинг қайта-қайта синади... сени ҳеч ким тушунмайди, маҳзунликлар аро қоласан...
Умидинг Аллоҳ бўлсин,
Ишончинг Аллоҳ бўлсин,
Дўстинг Аллоҳ бўлсин,
Суянчинг Аллоҳ бўлсин,
Не истасанг, иста, истаклар устида Истак бордир. Истагинг Аллоҳ экан, икки дунёда ҳам ютқазмайсан! Кимдан келиб, Кимга кетишингни унутиб қўймадингми?!
《Албатта, биз Аллоҳникимиз, Ва яна Унга қайтажакмиз》 Бақара 156...
©️Умму_Иброҳим..
@ulimni_eslang 🤍