Ўқинг, фақат кулманг. Агар эплай олсангиз.
Яримтамўйлов шогирд устозидан сўради:
- Устоз, нега мен 12 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?
Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб берди:
- Бўтам, сиз тонг қуёшининг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасизми?
- Албатта, устоз.
- Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласизми?
- Шубҳасиз, устоз.
- Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингизни кўрганда чуқур ўйга толасизми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасизми?
- Жуда ҳам кўп марта, устоз.
- Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингизни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингизда хис қиласизми?
- Деярли ҳар куни, устоз.
- Ҳаа, падарингга лаънат! Эшшак, вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда ҳозир университетда профессор бôлиб юрган бўлардинг! Ҳее мол!
© Ҳошимжон
@ultimatumeducation