Брент типидаги нефть нархи 58 доллар, лайт типидагиси эса 48 долларгача пасайгани тўғрисидаги хабарлар ортидан закий ва синчков ўқувчиларимиздан саволлар кела бошлади. Энди нима бўлади, доллар ошадими, бензин нархи тушадими, иқтисодий вазият қай томонга ўзгаради каби.
Биринчидан, нефть бозор товари, лекин унинг нархи шаклланишида сиёсий мундарижа алоҳида ўринга эга. Нархларнинг бундан кейин ҳам пасайишда давом этиши тенденцияси асосий экспортер ва импортерларнинг компромисси ёки турли векторли сиёсатларни давом эттиришларига боғлиқ. Нима бўлгандаям нефть энергия манбаи сифатида инсониятга катта таъсирда бўлган эрасини якунламоқда.
Иккинчидан, нефть нархи ва доллар курси тескари пропорционал ҳаракатланади. Айниқса, ривожланаётган ва учинчи дунё мамлакатлари валюталари қиймати нефть нархи ошишидан фақат пасаяди. Ўзбек сўми ҳам истисно эмас. Шу билан бирга, нефтни инобатга олмаганда ҳам ўрта ва узоқ перспективада ўзбек сўми қиймати барибир пасайишда давом этади. Сизга Марказий банкнинг муқобил сценарийсини ўқишни тавсия этамиз. Фикри ожизимизча, мана шу муқобил (салбий) сценарий асосий сценарийга айланиши эҳтимоли юқори.
Учинчидан, асосий ишлаб чиқарувчи ва асосий импортер монополист Ўзбекнефтегаз бўлиб қолаверар экан, нефть нархи ошсаям бензин нархи ошади, нефть нархи тушсаям бензин нархи ошади, ҳатто ўн марта презентация қилинган GTL заводи ишга тушсаям, бензин нархи ошади.
Тўртинчидан, таркибий ўзгаришлар бўлаётган даврда турмуш даражаси пасаяди. Албатта, бунда биринчи навбатда ўрта синф ва қуйи даромадларга эга тоифалар кўпроқ жабр кўради (инфляция бу кам даромадликлар учун солиқ эканини унутманг). Ўзгаришлар субъективлигига қараб юқори қатламлар бойишда, мулки ва даромадларини кўпайтиришда давом этади. Макродоирада ўртача температура ўзгармагандай кўринаверади.
Бешинчидан, нефть нархи пасайишидан бир қарашда Россия иқтисодиёти ютқазиши, унинг ортидан биз ҳам жабр кўришимиз мумкинлигини оддий ўқувчи ҳам билади. Иқтисодиётимиз Россия иқтисодиётига ростан қарам. Лекин ташқи омил борасида энди Хитой ўрни ҳам ундан кам эмас. Буёғига нефть нархи пасайиши-ю, Россияда аҳвол оғирлашишидан кўра, Хитойдаги рецессиядан кўпроқ чўчишимиз керак. Ҳозирча бу рискни биз татиб кўрмадик, демакки оқибатлариниям баҳолай олмаймиз. Тайёрмизми бунга, жуда катта савол.
davletov.uz