🇺🇦 Украина Президенти девони малаҳатчиси Михаил Подляк вазият юзасидан баёнот берди. Унга кўра:
— 03:40 да (Тошкент вақти билан 6:40) ҳарбий баъзаларга зарба бошланди. Киев, Харков инфратузилмаларга хужум бўлди. Украинанинг бир қатор вилоят ва шаҳарларига уюштирилган зарбалар улар хоҳлагандек аниқ бўлмади. Эрталаб соат 05:30 да Киевда қуруқликдаги операция бошланди — биринчи зарба Суми ва Харков вилоятлари чегарасида берилди. Айниқса, жанубий йўналишда — Херсон, Николаев ва Одесса вилоятларида шиддатли жанглар давом этмоқда. У ерда нафақат ҳарибий инфратузилма, кўприклар, темир йўллар, балки фуқаролик объектлари ҳам вайрон бўлмоқда.
— Маҳаллий десантлар мавжуд. Ҳатто Киев вилоятига ҳам қўшинларни туширишга уринишмоқда. Гостомел ҳарбий аэропорти ҳудудида шиддатли жанглар давом этмоқда.
— Россия армиясининг махсус кучлари олдига қўйилган асосий вазифа давлат амалдорларини, шу жумладан президентни йуқ қилишдир.
— Вақти-вақти билан артиллерия шаҳарларга зарба берди. Бу зарбалардан мақсад нафақат зарар етказиш, балки тинч аҳоли орасида ваҳима уйғотишдир. Айни вақтда Россия ҳеч қандай музокара позициясини билдирмаган.
— Кечқурун биз катта шаҳарларга хужумни кутмоқдамиз.
— Биз Беларуснинг Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда иштирок этаётганини сездик. Иккита давлат биргаликда ўз ташаббуслари билан ҳеч қандай қонуний асосларсиз Украинага ҳужум қилди. Буни биз ҳозир Европа ва америкалик ҳамкасбларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз.
— Сўнгги кунларда Донбассда ҳеч қандай салбий ҳаракатлар, айниқса отишма артиллерия кузатилмади. Буларнинг барчаси сохта ташвиқотлар.
— Россия расмийлари ўз оммавий ахборот воситаларини сохта маълумотлар билан тўлдирмоқда. Маълумот тарқатаётган манбалардаги хабарларнинг 90%и ёлғон. Айтайлик, Харковда ҳеч қандай ваҳима йўқ, ҳаммаси миллий гвардия назоратида.
— Россия армияси Счасте шаҳри ва Луганская қишлоғини тарк этиш учун гуманитар йўл бермаяпти, гарчи Киев доимий равишда талаб қилсаям. Аёллар ва болалар тинимсиз ўққа тутилмоқда.
— Эвакуация йўллари тайёрланганига қарамай, президент Зеленский Украинани охирги бўлиб тарк этади.
— Украина Ғарбдан ўқ-дорилар, максимал молиявий ёрдам, Россия Федерациясини оптимал санкциялар босимига олишларини кутмоқда.