* * *
Нима у
Кўзингга ўрмалаб кирган
Шодликка тиш солган ваҳший хавотир?
Нима у
Юзингни сийпалаб ўтган
Маъюс суратларни таратган қанот?
Нима у
Сўз айтсанг сўзингга ҳоким
Тунлари тушингда пичоқ қайраган?
Нима у?..
Ахир мен
Сўзласанг сўзингга айландим
Кулсанг кулгунгга
Жоним сандиғининг ичида маҳкам
Кўтариб юрганим бору – йўғим сен
Ахир мен
Табассумингни яшириб юрибман
Лабларимнинг хилватларига
Юракнинг қип-қизил ғорида
Ёқилган оташ-у – маъбудам сенсан.
Ахир мен...
Нима у
Кўзингга ўрмалаб кирган...
Азиз Саид
Нима у
Кўзингга ўрмалаб кирган
Шодликка тиш солган ваҳший хавотир?
Нима у
Юзингни сийпалаб ўтган
Маъюс суратларни таратган қанот?
Нима у
Сўз айтсанг сўзингга ҳоким
Тунлари тушингда пичоқ қайраган?
Нима у?..
Ахир мен
Сўзласанг сўзингга айландим
Кулсанг кулгунгга
Жоним сандиғининг ичида маҳкам
Кўтариб юрганим бору – йўғим сен
Ахир мен
Табассумингни яшириб юрибман
Лабларимнинг хилватларига
Юракнинг қип-қизил ғорида
Ёқилган оташ-у – маъбудам сенсан.
Ахир мен...
Нима у
Кўзингга ўрмалаб кирган...
Азиз Саид