Xorazm SEO va JSX boshqarmasi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармасининг расмий телеграм канали
📞 Ариза, Шикоят,Мурожаат юбориш учун
👇 👇 👇 👇 👇
@Xorazmseom_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразм вилояти Cанитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати бошкармаси ва вилоят Транспорт бошкармаси томонидан карантин қоидаларига катъий амал килиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмокда. Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармасининг матбуот хизмати


НЕГА АҲОЛИ ҚАТЛАМИНИНГ ЭМЛАНИШИ БИРМУНЧА СУСАЙДИ?

МУТАХАССИС ЖАВОБ БЕРАДИ
Ўзбекистонда COVID-19 эпидемияси бўйича фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков жавоб берди.

Савол: Кейинги пайтларда мутахассислар томонидан тез-тез тилга олинаётган жамоавий иммунитет ҳақида тушунча берсангиз, бу нимани англатади?

Жавоб: Бу эпидемиологик тушунча бўлиб, у вақт ўтиши билан аҳолининг айрим қисмида маълум бир инфекцияга қарши иммунитет шаклланиб, касаллик тарқалишининг секинлашишига ёки умуман тўхташига олиб келувчи омил дея қараш мумкин.
Аксарият ҳолларда жамоавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг маълум бир қисми касалликка чалинган бўлиши керак. Кўпгина олимлар коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60 фоизи касал бўлиши керак, деган фикрни олға сурмоқдалар. Бу хавотирли йўл ҳисобланиб, аҳолининг айнан шунча қисмини касалланишини кутиб ўтириш қанча-қанча умрларнинг бой берилишига олиб келиши мумкин. Шу боис ҳам аҳолининг 60-70 фоизида иммунитет шаклланиши учун ушбу миқдордаги аҳолининг касалланишини кутиб ўтирмасдан, аксинча эмлаш тадбирлари орқали уларда иммунитетни пайдо қилиб, керакли миқдордаги жамоавий иммунитетнинг шаклланишига ҳаракат қилишимиз керак.

Савол: Республикада коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари қандай кетмоқда?

Жавоб: 2021 йилнинг 20 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19га қарши эмланди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.
Умумий эмланганларнинг 266050 (58.0 фоиз) AstraZeneca 192505 (42.0 фоиз) ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилишган.
20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Наманган вилояти (3864 нафар),
Фарғона вилояти (3532 нафар),
Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
Фарғона вилоятида 66 381 нафар,
Наманган вилоятида 47 841 нафар,
Андижон вилоятида 46 639 нафар,
Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмланганлар орасида жиддий асоратлар ва ножўя таъсирлар кузатилмади.

Савол: Нега эмлаш тадбирлари бошланган дастлабки кунларда 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли кўпроқ эмланаётган эди, энди эса ушбу аҳоли қатламининг эмланиши бирмунча сусайди?

Жавоб: Хабарингиз бор, аҳолининг 65 ёшдан юқори бўлган қисми ва тиббиёт ходимлари юқори хавф ости гуруҳига мансуб деб белгиланган. Шу боис ҳам биринчи галда айнан уларни коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари билан қамраб олишга эътибор қаратилмоқда. Рўза кунлари бошлангунга қадар ҳақиқатдан ҳам 65 ёшдан катта бўлган аҳолининг эмланиш даражаси нисбатан юқори рақамларда бўлиб турди. Рўза кунлари ва рўза тутиш билан боғлиқ ҳолда ушбу ёш қатламининг коронавирусга қарши эмланиш даражаси бирмунча пасайди. Бироқ, ушбу аҳоли қатламининг эмланиши давом этмоқда. Бугунги кунга қадар эмланганларнинг қарийб 50 фоизи айнан шу ёшдаги аҳоли қатламига тўғри келади. @sanepidxizmat


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Гельминтоздан сақланиш учун қандай профилактик чоралар кўрилиши керак?

ССВ Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти доценти Дурдона Ғаниева
билан суҳбатни давом эттирди (2-қисм).

— Гельминтознинг келиб чиқиш сабаблари қандай?

— Паразитлар личинкалари ва тухумларининг атроф муҳитда кенг тарқалганлиги ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик гельминтлар билан касалланишнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади.

Гельминтларнинг тухуми зарарланган инсонлар ва ҳайвонларнинг ахлати билан ташқарига чиқади. Болалар мева- сабзавотларни ювмасдан ейиши, ўйинчокларини, ўқув қуролларини оғзига солиши натижасида гижжа билан зарарланади.

Хожатга боргандан сўнг инсонда гижжа тухумлари қўл терисида, тирноқлар остида ёки кийимида қолиши мумкин. Кўпинча болалар одамлар кўп тўпланадиган жойлар (болалар боғчаси, мактаб, болалар майдончаси)да гижжаларни юқтириб олиши мумкин.

Гижжалар билан зарарланишнинг қуйидаги сабаблари ҳам бор:
🔻 сифатсиз сув ва овқатни истеъмол қилиш;
🔻 бошқаларнинг шахсий буюмларидан фойдаланиш (сочиқ, ички кийим кабилар);
🔻 сабзавот ва меваларни яхшилаб ювмасдан истеъмол қилиш;
🔻 боланинг уй ва кўчадаги ҳайвонлар билан яқин мулоқот қилиши.

— Касаллик қандай ташхисланади?

— Гельминтларнинг специфик симптоматикаси йўқлиги сабабли кўпинча ота-оналар болада жиддий касалликларга шубҳа қилиб, бошқа турли мутахассис (пульмонолог, аллерголог, иммунолог)ларга мурожаат қиладилар.

Сурункали дерматитлар, гастроэнтерология патологиялари ва ўпка касалликлари бўлган болалар, албатта, гельминтларга текширилиши лозим.

Чунки гельминтлар одатда ичакларда устунлик қилади, уларни аниқлаш учун, биринчи навбатда, нажас таҳлилига юборилади.

Таҳлил боланинг ошқозон трактида паразитларнинг мавжудлиги, шунингдек, унинг турини аниқлашга ёрдам беради.

— Даво чоралари ҳақида хам гапириб берсангиз.

— Самарали даво паразитлар ривожланишининг барча фазаларида улар билан курашиш, нохуш симптомларни бартараф этиш ва бола организмини тиклашга йўналтирилган. Бунинг учун, биринчи навбатда, беморга гижжаларга қарши препаратлар танланади.

Ушбу воситалар паразитларнинг мушак ва асаб тизимини блоклаш ва уларни организмдан табиий йўл билан чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, оиланинг барча аъзоларида бир вақтнинг ўзида терапияни ўтказиш касалликни самарали даволашга имкон беради.

— Қандай профилактика чораларини тавсия этасиз?

— Гижжалар билан зарарланмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:

🔹 болада шахсий гигиена кўникмасини имкони борича эрта шакллантириш;
🔹доимо боланинг қўллари тозалигига эътибор қаратиш;
🔹 фақат тоза сув истеъмол қилиш;
🔹истеъмол қилишдан аввал сабзавот, мевалар ва кўкатларни яхшилаб ювиш;
🔹 гўшт ва балиқ маҳсулотларига зарур термик ишлов бериш;
🔹 уй ҳайвонларини ўз вақтида эмлаш ва уларни дегельминтизация қилиш.

❗️Агар ота-оналар болада гижжа борлигига шубҳа қилсалар, кечиктирмасдан мутахассис кўригига боришлари зарур. Шифокорлар гельминтозларни тезда ташхислаш ва тегишли давони тавсия этишда ёрдам кўрсатадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Репост из: Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 450 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉20 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.

📊 20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (3864 нафар),
📌Фарғона вилояти (3532 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3245 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 66 381 нафар,
📌Наманган вилоятида 47 841 нафар,
📌Андижон вилоятида 46 639 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 43 394 нафар
ни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Репост из: Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пойтахтимиздаги жамоат транспортларидан кунига минглаб йўловчилар фойдаланишади. Афсуски бекатларда турган йўловчиларнинг кўпчилигида тиббий ниқоб йўқ. Карантин қоидаларига қанчалик риоя қилинмоқда? “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Факт 24” дастуридаги лавҳада шу ҳақда сўз юритилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий саҳифалари🔽

👉@sanepidxizmat

Http://sanepid.uz

Twitter|Facebook|Instagram

Twitter


Репост из: Muhammadjon Bozorov
​​Кеча мамлакатимизнинг 12 ҳудудида 326 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда

🔺2021 йил 20 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87551 (+326) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌 75 нафари Тошкент вилоятида,
📌202 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 33 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84717 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 640 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2194 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Репост из: Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш асосий талаблар бўлиб қолмоқда. Лекин карантин қоидаларига амал қилишни унутиб қўяётганлар орамизда ҳамон учраб турибди. Эндиликда бундай кишиларга нисбатан тегишли тартибда кескин чора кўрилишини ҳам эслатиб ўтиш ўринли. Қоидаларга амал қилмаслик, белгиланган тартиб бузилиш ҳолатлари темир йўл вокзалларига қарашли ҳудудларда ҳам учраб турибди. Бу ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастурида батафсил тўхталиб ўтилди.

@sanepidxizmat


Репост из: Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Коронавирус пандемияси бутун дунё аҳолисини ташвишга сола олди, десак муболаға бўлмайди. Ҳозирги кунда ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Афсуски баъзи юртдошларимиз карантин қоидаларига амал қилмай, вазиятга нотўғри баҳо беришмоқда. Унутмаслик лозим фуқаролар бу билан нафақат ўз саломатлигини асрайди балки кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясини жиловлашга ҳам муносиб ҳисса қўшади. Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан жойларда рейд тадбирлари ўтказилиб, ниқоб тақиш қоидаларини бузган фуқароларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда. “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастурида ўтказилган рейд тадбирларига тўхталиб ўтилди.

@sanepidxizmat


2021-yil 19- aprel kuni Shovot tuman SEO va JSX boʻlimida boʻlim boshligʻi hamda Shovot tuman yoʻnalishsiz taksi xizmati rahbarlari bilan birgalikda karantin qoidalariga toʻliq rioya qilgan holda xizmat koʻrsatish avtomashinalarni kundalik dezinfeksiyalash ishlari boʻyicha yigʻilish boʻlib oʻtdi.


Репост из: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
#Тезкор_хабар
❗️ЎзМУ талабаларида коронавирус аниқланди. Ётоқхона карантинга ёпилган.

19 апрел куни Ўзбекистон Миллий университетининг 4-ётоқхонасида яшовчи талабаларда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ушбу ётоқхона 14 кунга карантинга ёпилди.

Каналга обуна бўлинг👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w


Жамоат транспортида карантин талабларига қатъий амал қилиш ҳолати назорат этилмоқда
Аввалроқ, Республика махсус комиссияси коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият
оғирлашгани сабабли, автобусларда ўриндиқлар сонини 50 фоизгача чеклаш ҳақида қарор қабул
қилган эди.
Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари
автобус ва йўналишсиз таксиларнинг санитария талаблари доирасида хизмат кўрсатиши,
ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишини
таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармасининг матбуот хизмати


19-апрель 2021 йил куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Боғот туман бўлими мутахассислари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида 65 ёшдан ошган ва хавфли гурух қатламига кирувчи фуқаролардан COVID-19га жами 267та намуна олинди, 143 нафар фуқаро COVID-19га эмланиши назоратга олинди. Жами бугунги кунгача туманда 1400 нафар фуқаро COVID-19га қарши эмланди. Шундан 832 нафари 65 ёшдан ошган фуқаролар, 568 нафари тиббиёт ходимлари. Туманда 7-10 ёшли болалардан 285 нафари гижжага текширилиб, 15тасида острица гижжаси тухуми борлиги аниқланди. Дегельментизация тадбирлари тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилди. Ижтимоий соха объектлари ва махаллаларда махаллабай тизими орқали соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиниб, санитария тарғибот ишлари олиб борилди. Хонадонларга “Куйдирги”, “Қутуриш”, “Диареялар”, “Овқатдан захарланиш” ва “Коронавирус” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармасининг матбуот хизмати


Репост из: Segment.uz
⚡️Хитой-ўзбек вакцинаси вируснинг бир нечта штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди

✅Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси тадқиқотларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра юқори даражадаги антитаналар ишлаб чиқилишини кўрсатди. Вакцинани коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди.

Қайд этилишича, февраль ойида ўтказилган синовлар натижаларига кўра, вакцина коронавируснинг «жанубий африка» штаммларига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.

☝️ Назорат гуруҳига киритилган 150 нафар кўнгиллиларнинг 90 фоизида иккинчи дозадан сўнг қонда 4,55 Au/ml дан юқори бўлган антитаначалар даражаси аниқланди. Бу коронавирусни зарарсизлантириш учун етарли ҳисобланади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz


Репост из: AXBOROT | Расмий Канал
#Тезкор
❗️Бугун, 19 апрелдан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўқув жараёни масофавий шаклга ўтди.

Университет профессор-ўқитувчилари, талабаларида COVID-19 аниқланган.


АХБОРОТ Расмий Канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA


Репост из: AXBOROT | Расмий Канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
Карантин қоидаларига қанчалик риоя қиляпмиз?

АХБОРОТ Расмий Канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA


Репост из: Xorazm IIB | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Коронавирус инсфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин қоидалари кучайтирилганлиги муносабати билан профилактик-огохлантирув чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Репост из: Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кетчуп таъми билан катта-кичикка манзур бўладиган маҳсулот ҳисобланади. Шу ўринда кетчуп истеъмол қилиш инсон организмига салбий таъсири қилмайдими, деган савол туғилади. Хўш, ушбу маҳсулот инсон организмига қандай таъсир кўрсатади? “Тошкент” телеканалининг “Сифат назорати” кўрсатувининг навбатдаги сонида мутахассислар маҳсулот хариди бўйича тавсияларини беришди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий саҳифалари🔽

👉@sanepidxizmat

Http://sanepid.uz

Twitter|Facebook|Instagram

Twitter


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТ

Жорий йилнинг 16 апрел кунигача вилоятимизда 14 704 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 222 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Сўнги 1 хафта ичида 749 нафар фуқаро карантинга олинди. Коронавирус инфекцияси бўйича 11 та ўчоқ аниқланиб, 15 нафар бемор рўйхатга олинган. Ўчоқларда шаҳар ва туман СЭО ва ЖСХБ томонидан эпидемиологик суриштирув ишлари ҳамда дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб, беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролардан анализлар олинди.
Вилоятимизга ўтган хафта давомида 7 та чартер рейсларида 541 нафар фуқаро кириб келган. 2021 йил 15 мартдан бошлаб Республика махсус комиссиясининг 65 баёнига асосан коронавирусга анализ топширмаган ва анализ жавоби 72 соатдан ошган 67 нафар фуқаролардан ПЗРга намуна олиб текширилди, мусбат натижа қайд қилинмади. Чартер рейс орқали келган 272 нафар Хоразм вилояти фуқаролари ва улар билан мулоқотда бўлганлар оила аъзолари уй шароитида 14 кун давомида карантинга олинди. Карантинга олинган фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилинишини назоратга олиш учун белгиланган тартибда ИИБ ва Миллий гвардия органларига хабар бериб борилди.
Вилоятимизда коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш ва вақтида профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида вилоят СЭО ва ЖСХБ вирусология лабораториясидан ташқари, шаҳар ва туман бўлимларида ҳам жорий йилнинг март ойидан вирусология лабораториялари ишга тушурилиши натижасида йил бошидан бугунги кунгача 35102 та намуна коронавирусга текширилган.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда эпидемиологик вазият барқарорлиги таъминлаш бўйича барча зарурий профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда



Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармасининг матбуот хизмати


Репост из: Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* Статистик маълумотларга кўра сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекциясидан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Коронавирус инфекциясига тарқалиши ва унга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар етарли бўлмаяптими? Нега касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда?
* Фуқароларимиз ниқоб тақишни унутиб қўйдими?
* Вакциналар касалликлардан сақлайдиган имкониятлар эшигими?
* COVID-19га қарши эмлаш вирусдан сақланишга ёрдам берадими?
* Юртимизга коронавирус инфекциясининг “британча”, “африканча” штаммлари кириб келдими?
“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Студия 24” дастурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Н.Атабеков билан ўтказилган суҳбатда бу ва бошқа саволларга батафсил жавоб берилди.

@sanepidxizmat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шовот тумани Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати рахбари Ахмедов Мақсад иштирокидаги брифинг. Канал: https://t.me/Shovothokimlik

Показано 20 последних публикаций.

205

подписчиков
Статистика канала