Xurshida Vahobjon qizi she'rlari☑


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


📝Tuyg'ular kuychisi Xurshida Vahobjon qizi she'rlari. ☑
📝Ijod olamidagi yangiliklar, xabarlar ham ushbu kanalda berib boriladi. ☑

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


***
(Ҳазажи мусаддаси маҳзуф
Мафоъийлун мафоъийлун фаъувлун)

Гуноҳим кўп, тутай бошимни дора,
Дилингни, розиман, бер интизора.

Иложим йўқлиги минг кўйга солмиш,
Назар ташла, не савдолар дил ора.

Бу олам неъматин сенга тутар мўл,
Оҳорини олар мендан тобора.

Магар кимни азиз этсанг,этарсан,
Ярарми бўйни боғли ит шикора?

Ҳакам йўқ бизга бошқа кўнглимиздан,
Кўнгилларсир очар-да ишқи бора.

Қочар қувган сари, Хуршида, толе,
Дилингни бермагил, бас, ихтиёра.

✍ Хуршида ВАҲОБЖОН қизи.

@xurshidabonuvahobjonqizi


Азиз юртдошлар, қадрдонлар! Бир оздан сўнг янги йилни қарши оламиз. 2020 йил юртимиз, оиламиз, жамоамиз учун омадли, муваффақиятли, саодатли йил бўлиб келсин! Барча эзгу ниятларимиз, мақсадларимиз рўёбига эриштирсин.
Биз Оналар учун фарзандлар камолини кўрмоқдан, оиламиз тинчлиги ва хотиржамлигидан олий бахт йўқ. Бу олий бахт негизини, албатта, ота-оналаримиз, турмуш ўртоқларимиз, ўғил-қизларимиз, набираларимиз, ҳеш-ақрабо ва яқинларимизнинг соғ-омонлиги, қувончи ва ёруғ истиқболи ташкил қилади.
Аллоҳим эл ичида юзимизни ёруғ, қадримизни баланд қилсин, барчамизни ҳамиша ўзининг ҳифзу ҳимоясида асрасин!
Юртимиз тинч, юртдошларимиз омон, мушкулларимиз осон, ҳаётимиз фаровон бўлсин, иншоаллоҳ!
Янги йилингиз муборак бўлсин, азизу қадрдонларим!


Репост из: KΛMΛ
Камхарж ва муҳтожларга маълум қилинг. Бепул кийимлар дўконлари манзиллари:

1️⃣ Олмазор тумани, Кар-соқовлар жамияти биноси 1-қаватидаги дўкон. Иш вақти фақат якшанба, 10:00 – 15:00.

2️⃣ Қатортол, Roz Trading озиқ-овқат бозори, 3-қават 77-дўкон. Иш вақти ҳар куни, 9:00 – 17:00.


БУ КЕЧ

(Рамали мусаммани маҳзуф
Фоъилотун фоъилотун фоъилотун фоъилун)

На илиқ, на-да қўпол сўзим эшитгайсан бу кеч,
Тинмагай, гирёнадир кўзим, эшитгайсан бу кеч.

Гар кетар бўлсам фано дунёсидан юз ўгириб,
Излагай ишқ аҳли ҳам изим, эшитгайсан бу кеч.

Бемаҳал келди бу ҳис дил эшигин чертиб, нетай,
Қайда мен бечорага тўзим, эшитгайсан бу кеч.

Пастлаб қолса само, ердан ҳаловат кетса гар,
Жон нисор этсам магар ўзим, эшитгайсан бу кеч.

Оқибат тақдир мағлуб айлагач Хуршидани,
Бил, отинг бўлгайки сўнг сўзим, эшитгайсан бу кеч.

✍ Хуршида ВАҲОБЖОН қизи.

@xurshidabonuvahobjonqizi


XURŞİDBANU VAHABQIZI

(Özbəkistan)

...Сендан миннатдор дил,
Сендан рози дил!
Балки нур висолинг бўлмагай насиб,
Бизни этмаса гар Аллоҳ муносиб?..
Умидлар руҳимни йўқлади!
Даҳл
Этдим яна ёруғ дунёларига!
Халос қилдинг кўзим гирёнларидан!
Сендан миннатдор дил,
Сендан рози дил!
Балки айтолмайин кетгум розидил?
Ҳатто жамолинг бир кўрмоғим гумон,
Бир бор суҳбатингдан бенасиб, бежон,
Эҳтирос, иштибоҳ-ла беихтиёр
Ўшал дунёларга қилурман сафар?
Аммо рози кетгум бугунги кундан,
Муродбахш, ҳаётбахш умидли кундан!

***

...Səndən minnətdar dil,
Səndən razı dil.
Bəlkə nur vüsalın olmadı nəsib.
Bizi etməsə gər Allah münasib...
Ümidlər ruhumu yoxladı!
Daxil
Etdim yenə aydın dünyalarına!
Xilas qıldın gözüm giryanlarından,
Səndən minnətdar dil,
Səndən razı dil.
Bəlkə söyləmədən getməm razı dil?
Hətta camalını görməyim güman,
Bircə söhbətindən binəsib, bican.
Ehtiras, iştibahla biixtiyar,
Başqa dünyalara edirəm səfər,
Amma razı getdim bügünkü gündən,
Muradbəxş, həyatbəxş ümidli gündən.

Tərcümə: Ramiz Əskər


Mən səni düşünüb, güdüb yaşadım,
Ümidi çarəsiz udub yaşadım.
Üzünü min rəngdə təsvir eyləyib,
Ağ kağızı belə yırtıb yaşadım.
Dərmanım sən idin, dərdim sən idin,
Cansız bu təni dik tutub yaşadım,
Arzum ayağına baş qoymaq idi,
Adına rəddiyyə deyib yaşadım.

Мен сени соғиниб, кутиб яшадим,
Умидларим унсиз ютиб яшадим.
Рухсорингни минг бор тасвир айлабон,
Оқ қоғозни шунча йиртиб яшадим...
Дармоним сен эдинг, дардим сен эдинг,
Жонсиз бу танни тик тутиб яшадим,
Орзум: пойингга бош қўймоқ эди-ю,
Номингга раддия айтиб яшадим...

Tərcümə: Ramiz Əskər.


Xurşidə

USTADLARA MİSRALAR

Ulu arzu qaldı ürəkdə,
Aciz zəban qaldı diləkdə,
Ulduz olub yanar fələkdə,
Erkin Vahid köçdü səmaya...

Gün ötər, vaxt ötər, ötməkdə fürsət,
Nə söz həmrahımdır, nə nəzmi-zərif.
Dürman bağlarının gedibdi feyzi,
Siz ilə, həzrəti-Abdulla Arif..

Улуғ армон қолди юракда,
Ожиз забон қолди тилакда,
Юлдуз бўлиб ёнар фалакда –
ЭРКИН ВОҲИД кўчди самога.


XURŞİDƏ
ХУРШИДА

Əski namə

Sən haqqında fəqət xatirə
Sən haqqında fəqət xəyal var!..
Sən dünyada eşsiz nadirə,
Səni sevən yalğız əyal var!..

Sən haqqında şirin xatirə
Sən haqqında nurlu xəyal var!..
Hardasan, ey eşsiz bakirə,
Gəl ki sənə sirli sual var!..

Эски нома

Сен ҳақингда фақат хотира,
Сен ҳақингда фақат хаёл бор!..
Сен – дунёнинг тенгсиз нодири,
Деб билгувчи ёлғиз аёл бор!..

Сен ҳақингда ширин хотира,
Сен ҳақингда нурли хаёл бор!..
Қайлардасан, тенгсиз бокирам,
Қайлардасан, сирли савол бор?

Tarjimon: Ramiz Asker.




Ҳузурингизни йўқотсангиз, “Ё Малик!” – денг, У ҳузур беради.
Йўлингизни йўқотсангиз, “Ё Самийъ!” – денг, У йўлингизни, кўрсатади.

Ишончингизни йўқотсангиз, “Ё Рашид!” – денг, У ишонч ато қилади.

Ўзингизни йўқотсангиз, “Ё Зулжалоли вал икром!” – денг, У ўзингизга қайтаради.

Гуноҳларингизни юкидан юрагингиз эзилганида “Ё Таввоб! Ё Ғаффор! Ё Афувв!” – денг, У тавбаларни қабул қилувчидир. У - авф этувчиларнинг энг аълосидир.

Одамлар орасида ёлғиз қолганингизда “Ё Қуддус! Ё Азиз! Ё Ваҳҳоб! Ё Мужийб!..” – денг, унинг гўзал исмларини такрор-такрор тилга олинг! У сизни ёлғиз ташлаб қўймайди.

Ёрдам керак бўлганида ундан сўранг: У – Ҳакамдир, У – Ҳасийбдир, У – Хабийрдир, У – Ҳакиймдир, У – Ҳақдир!

Лекин, зинҳор “Эй фалончи...” – дея, фалончилардан сўраманг
Бандасига бир марта юкинганингиз юкини йиллаб тортасиз...!

✍ Хуршида ВАҲОБЖОН қизи.

@xurshidabonuvahobjonqizi




Репост из: Xurshida Vahobjon qizi












МАЛОЛ ЎЛСАМ

(Ҳазажи мусаммани солим
Мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун)

Маломат тошин отсанг розиман, Сенга малол ўлсам,
Ёрилсин ер, узилсин осмон, Сенга малол ўлсам.

Ғурур илки ила бошим эгиб, абгор қилсанг-да,
Паришон ҳисларим ҳоли ёмон, Сенга малол ўлсам.

Менга не бор парилар базмида, тутма умид обин,
Дилингни овласин гул ёсуман, Сенга малол ўлсам.

Кўзимда нур йўқдир, жозиба кетмиш мени ташлаб,
Назар солма, нетай, рангим сомон, Сенга малол ўлсам.

На бор менда субут, на телба руҳимда гина-кудрат –
Ҳаё наҳрига чўкмасман ҳамон, Сенга малол ўлсам.

Этар Хуршидани бадном – ишқ ўти аёвсиздир,
Юрак ерни қучар, қолмас омон, Сенга малол ўлсам.

✍ Хуршида ВАҲОБЖОН қизи.

@xurshidabonuvahobjonqizi




***
(Рамали мусаммани маҳзуф
Фоъилотун фоъилотун фоъилотун фоъилун)

Йўлларимга сочма нуринг, кўзни кўр қилгай зиё,
Айрилур оромидин дил ишқ ўтига мубтало.

Бир илиқ сўз эшитиб, жондин кечар бўлса юрак,
Қайда унга офият, боқмайди дунё – бевафо!

Дил муҳаббат даштини далли – гадодек кезса-да,
Раҳму рифъат айлама сен ҳам, писанд этмас фано!

Ҳеч берма қон дилим изҳорининг имконини,
Сенга асралган сирим гар этса ҳам қаддим дуто.

Қодир Аллоҳ амрига борлиқ итоат айлагай,
Балки бу жисмимни ишқ ўти қилур жондин жудо?

✍ Хуршида ВАҲОБЖОН қизи.

@xurshidabonuvahobjonqizi

Показано 20 последних публикаций.

183

подписчиков
Статистика канала