TalabaTV


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Haqiqiy talabalar minbari
Talabalar fikrini, muammolarini, takliflarini va murojaatlarini yuzaga chiqaruvchi loyiha.
Ta'limning samarali rivojiga hech birimiz befarq bo'lmaylik
Murojaat uchun:
@Talabalar_qabulxonasi_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Куним битди деявер, коронавирус. Чунки биз сенга қарши вароқ-вароқ диктантлар ёзяпмиз, давра сухбатлари ўтказяпмиз, учрашувлар қиляпмиз, 100 дан ортиқ йиғилиш ўтказиб баённомаларини ҳам тикиб қўйдик. Шунда ҳам йўқолмасанг, расмингни чизамиз.

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


Инсоният ҳамиша фақат мустақил таълим ҳисобига яхши ривожланган.

© Герберт Спенсер

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


Talaba aniq bir ustozda va kitobda sobit qolishi kerakdir. Toki u kitobni tugatmasdan qo’yib qo’ymasin. Bir ilmda davomli bo’lgan talabaning u ilmni tamomiyla o’rganguniga qadar boshqa ilm bilan mashg’ul bo’lmasligi kerak. Bir shaharda yashayotgan talabaning zarurati bo’lmasdan boshqa bir shaharga ko’chib o’tmasligi, sabr qilishi kerak. Zero, bularning hammasi talabaning qalbini mashg’ul qiladi, vaqtini zoye ketkazadi va ustozga ham aziyat beradi.

Ilm talabasi har xohlaganini olmasligiga sabr qilishi kerak.
Ilm talabasi har turli dardlarga ham sabr qilishi kerak.

© Bintu Mubashshir

📺 Sahifamizga qo’shiling:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


Бизнинг жамиятда бирор шахсни яхши хислатлари ёдга олинса, ҳамма жим туради. Бордию, биргина ёмонлиги ҳақида сўз бориб қолса, ҳамма қўшилади.

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


Kitobdan parcha dan repost
Миллиардер Стив Жобс 56 ёшида ошқозон ости бези саратони касаллиги билан ҳалок бўлди. Унинг сўнгги сўзи ҳаётнинг мазмуни ҳақида…

- Ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан. 
- Ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг.
- Вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз. 
- Биз 150 000$ ёки 30 000$лик машина билан юрсак ҳам, мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам, бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз.
- Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз - бу дунёги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш. 
- Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам самолётингиз қуласа, сиз ҳам у билан бирга қулайсиз...
- Ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир.

Ҳаётдан парча...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КОРОНАВИРУС ҳақида Кореялик Олим Ўзбекистонга мурожаат қиляпти. У Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон орасида авиақатновларни бекор қилишни илтимос қилмоқда. Ж. Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 1700 дан ошган ва давлат ушбу вирус билан қандай курашиш кераклигини билмаяпти.

Манба: https://www.youtube.com/watch?v=V2W1YoDOsJA

© Troll.uz

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


Дадам билан фахрланаман!

Кино тарихида улкан из қолдирган комедик актёр Чарли Чаплин айтади:

"Кичкиналик пайтимда дадам билан цирк томошасини кўргани бордик. Чипта олиш учун касса олдида навбатда турдик. Биздан олдинроқда бир оила олти боласи билан навбатда турган эди. Кўринишидан улар фақирга ўхшар эди. Кийимлари эски, аммо тоза эди. Болалари хурсанд бўлиб цирк томошаси ҳақида завқланиб гапиришар эди. Навбатлари келгач уларнинг отаси касса олдига борди ва чипта нархини сўради. Чипта сотувчи нархни айтганида у каловланиб қолди. У ташвишлангани юзидан кўриниб тургани ҳолда хотинига бир нималар деб пичирлади. Шу пайт дадам чўнтагидан йигирма доллар чиқариб ерга ташлади. Сўнгра уни ўзи олиб ҳалиги кишининг елкасига қоқиб деди:
- Жаноб пулингиз тушиб қолди.
Ҳалиги киши кўзида ёш билан:
- Раҳмат сизга жаноб, деди.

Сўнгра дадам менинг қўлимдан тортиб навбатда турганлар сафидан чиқариб олди. Иккимиз уйга қайтдик. Чунки дадамнинг ўша йигирма доллардан бошқа пули йўқ экан.

Ана шундан бери дадам билан фахрланаман!

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


​​...(Давоми)

Финландия таълим тизими ўқитиш ва ўрганиш жараёнини доимий таҳлил қилиш ва унинг натижаларини амалда жорий қилишга асосланади. Ҳар бир мактабда ўқитувчилар ҳафтада камида ярим кунни таълим жараёнини ўзаро муҳокама қилишга ва ўқув дастурини унинг натижаларини мослаштиришга сарфлайди. Бир ҳудуддаги мактаблар ҳам ўзаро маслаҳатлашиб туришади, энг муваффақиятли тажрибалар мамлакат бўйлаб тарқалади.

Яъни, Финландия бошқа мамлакатлар сингари турли инновацияларни бирданига мамлакат миқёсида жорий қилишга уриниб, муваффақиятсизликка учраса бир неча йилдан кейин буни такрорлаш йўлидан кетмаган. У ерда бу доимий тирик жараён - нима яхши эканлигини мактабларнинг ўзлари ҳал қилади. 

Бу тизим ишлашига мактабларнинг ўзаро тенглиги катта ҳисса қўшади - мамлакатда катта мактаблар мавжуд эмас: барча мактабларда ўқувчилар сони ўртача 300 нафар атрофида бўлишга ҳаракат қилинади. Бу ҳамма мактабларга бир хил муносабатда бўлиш имконини беради. Бир синфдаги ўқувчилар сони ҳам 20 нафардан ошмайди.

Финландиядаги мактабларда ўқитувчи доска олдида туриб 45 дақиқа мавзуни тушунтиришига деярли гувоҳ бўлмайсиз. Ўқувчилар ўзаро келишилган режа бўйича мавзуни ўзлари мустақил ўрганади, дарс пайтида эса кимдир ўқиб ўтирганини, кимлардир гуруҳга бўлиниб муҳокама қилаётганини, бошқалар ўқитувчига саволлар бераётганини кўриш мумкин.

Ривожланаётган давлатлар Финландия тажрибасига қараганда бир жиҳатга катта эътибор қаратишлари лозим - яъни нимадир ўрганмоқчи бўлинса, Финландия таълим тизимининг ҳозирги ҳолатдан эмас, 50-60 йил олдинги ҳолатига ва ўша даврлардаги муаммоларни ечиш учун қайси босқичларни босиб ўтганига қараши лозим. Зеро биз ҳозир айнан ўша ҳолатдамиз.

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


Финландиянинг таълим мўъжизаси ҳақида лонгрид

Европанинг кўплаб давлатларида бўлиб, шу пайтгача Шимолий Европани кўриш насиб қилмаганди. 2019 йил охирида ушбу минтақанинг ўз мақомига энг катта қийинчиликлар билан эришган мамлакати - Финландияга сафар қилиш имкони туғилди. Сафар бўлганда ҳам Финландияни ҳозирги даражага чиқаришда локомотив вазифасини ўтаган таълим тизими билан яқиндан танишиш мумкин бўлди.

Узоқ вақт Швеция мустамлакаси бўлган, кейин Россия империяси таркибидаги автономияга айланган ва 1917 йилга келибгина мустақилликка эришган Финландия кейинчалик ушбу мустақилликни сақлаб қолиш учун СССР билан урушларда ҳудудининг 10 фоизини ва 100 мингга яқин аскарни қурбон берган, шунингдек ташқи сиёсатини СССР рухсати билан олиб борган.

Бироқ Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан фарқли равишда ички мустақиллигини сақлаб қолиш эвазига ҳозирга келиб дунёнинг энг илғори мамлакатларидан бирига айланган. Мамлакат узоқ вақт мустамлака бўлгани суратдан билиниб туради: Хельсинкини бир қарашда Санкт-Петербург ёки Польша шаҳарларидан ажратиш қийин. Сийрат эса бошқача.

Қандай бундай бўлди дейсизми? Яқинда дунё жамоатчилигини ҳайратга солиб бош вазирга айланган Санна Марин буни Финландиянинг ҳаммага тенг имкониятлар тақдим этувчи таълим тизимида деб изоҳлаган. Ўша машҳур суратдаги Финландия ҳукумати тепасидаги беш ёш аёл коалицияси вакилларидан бири - таълим вазири Ли Андерссон ҳам ўзаро суҳбатда фин таълим тизимисиз бундай бўлиши имконсиз эканини, зеро унинг ўзи ҳам этник камчилик, собиқ мустамлакачи шведлар вакили ҳамда ўртаҳол оиладан эканлигини айтганди.

Унинг айтишича, аслида Финландия таълим тизими ҳам бошқа давлатларникидан фарқ қилмасди, таълим ёдлаб ўрганишга асосланган ва қаттиқ стандартлаштирилган эди. Айнан 1960 йиллар охирига келиб таълим соҳасида бошланган тизимли ислоҳотлар 2000 йиллардан бошлаб Финландия таълим кўрсаткичлари дунёда энг юқорилардан бирига айланишига олиб келди.

Финлар биринчи навбатда мактабларни кичик жамиятларга айлантиришга ҳаракат қилди ва буни таъмилаш учун унинг қурувчилари - ўқитувчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратди. Ўқитувчиларни тайёрлаш учун уч йиллик бакалавр ва икки йиллик магистратура даражасидан иборат жами 5 йиллик дастур жорий қилинди, ўқитувчи бўлиш учун магистратура даражасига эга бўлиш мажбурий қилиб қўйилди. 

Педагогика йўналишига энг қийин қабул жорий қилинган бўлиб, ҳужжат топширганларнинг 10 фоизигина синовдан ўта олади. Яъни бу қаерга топширишни билмаганидан топшириб кириб кетадиган йўналиш эмас, балки юридик ёки иқтисодий соҳа каби энг нуфузли йўналишлардан бири. 30-40 йил давомида узлуксиз ўта юқори даражали ўқитувчилар тайёрланиши натижасида мамлакатнинг барча мактаблари элита даражасидаги ўқитувчилар билан тўлди.

Ҳар томонлама юксак малакали ўқитувчилар борлиги мактабларга автономия бериш имкониятини ҳосил қилди. Энди таълим вазирлиги қатъий стандартлар бериб, уларга амал қилишни сўрамайди, ўқитувчилар берилган тавсиялар бўйича ҳаракат қилиб, ўз ўқувчиларининг хусусиятларидан келиб чиқиб дарс жараёнини ташкиллаштиришга ўтди. 

Минглаб варақлик ўқув дастурлари ўрнини ҳам 10 варақ атрофидаги умумий тавсиялар эгаллади. Ўқитувчилар энди берилган стандартларни қатъий жорий қиладиган техник ходимлар эмас, балки вазиятни таҳлил қилиб ҳаракатланадиган қарор чиқарувчиларга айланди. Ўқитувчиларнинг малакасига ишонч шунчалик каттаки, дарсликлар учун ҳам умуммиллий стандартлар бекор қилинган - ўқитувчилар ўзларининг ва ўқувчидарининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб дарслик танлайди.

Финландияга ўқувчилар мактабдаги бутун даври давомида фақатгина битта мажбурий имтиҳон топширади - ўрта мактаб охирида. Бошқа барча имтиҳонлар ўқитувчиларнинг ихтиёрига ҳавола. Ўқувчилар ўртасида ҳам, мактаблар ўртасида ҳам рейтинглар умуман йўқ. Ўзлаштириши секин ёки имконияти чекланган ўқувчиларга индивидуаллаштирилган дастур тақдим этилади ва уларнинг бошқаларга етиб олиши таъминланади.

(Давоми кейинги постда)

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


ТАРИХ “хатоси”

Тўққизинчи аср. Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.

Ўнинчи аср. Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.

Ўн биринчи аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.

Ўн тўртинчи аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.

Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Хамса”сини ёзди.

Ўн олтинчи аср. “Бобурнома” оламга тарқалди.

Ўн еттинчи аср. Шоҳ Жаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири – “Тожмаҳал”ни бунёд этди.

Йигирманчи аср. Ўзбек – совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар: тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар...

© Ўткир Ҳошимов

📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw


​​Бир хил стипендия тўлашга ҳозирча Ҳукуматнинг ҳаққи йўқ. Талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак

Ёдингизда бўлса, янги йилдан аввал талабаларга бир хил стипендия тўлаш ноқонуний эканлиги ҳақида қисқача ёзгандим. Аслида ниятим бу мавзу бўйича видеоролик қилиш ҳамда стипендияга оид масалаларни батафсил ёритиш эди. Аммо бунга бўш вақтим ва техник имкониятим бўлмади. Шунинг учун тинчгина матнли қилиб тушунтира қолай дедим.

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик «стипендияни яна аввалги кўринишга қайтарайлик» деб ёзишади. Ҳуқуқшунос сифатида бу фикрларга қўшилмайман. Сабаби Ўзбекистонда табақалаштирилган стипендия тўлаш ҳали бекор қилингани йўқ, у ҳозир ҳам ўз кучида турибди.

Бугунги кунда талабаларга стипендия тўлаш тизими 2004 йил 10 мартда тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан 1339-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома билан тартибга солинади. Ушбу Йўриқноманинг 3-бандида талабаларга табақаланган коэффициентларни қўллаш орқали стипендия тўлаш белгиланган.

Ушбу Йўриқномага ҳозирча ўзгариш киритилгани ёхуд мазкур Йўриқноманинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилгани йўқ.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддаси ҳамда «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари»нинг 120-бандига биноан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг қисмининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин ва бу тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан амалга оширилади.

Ҳозиргача юқоридаги Йўриқноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилгани йўқ ёки шунга оид бирорта идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмади (эълон қилинмади, рўйхатга олинмади).

Унда сентябрь ойидан барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия тўландику, бу қандай ҳуқуқий асосга эга эди? Ҳеч қандай!

Шунчаки, Молия вазири ўринбосари О.Исаков ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхоновнинг ОТМ ректорларига йўллаган қўшма хатини кўрдик холос. Ўша хатда стипендия тўлаш тартибига ўзгариш киритилаётгани сабабли 1 сентябрдан ҳаммага 400 минг сўм стипендия (ва яна бошқа қоидалар асосида) тўлашни таъминлаш сўралган.

Ваҳоланки, ушбу хат асосида амалда ўз кучида бўлиб турган Йўриқномадаги табақалаштирилган стипендия тўлаш тартибини инкор қилиб, барчага бир хил стипендия тўлаш – ноқонуний эди! Вазир ўринбосарларининг хати норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди ва амалдаги НҲҲни тўхтатиб туриш, бошқа янги қоидалар белгилашга уларнинг ҳаққи йўқ.

Хулоса

Қиссадан ҳисса шуки, токи ҳалигача Ҳукуматнинг стипендияга оид янги қарори расман тасдиқланмаган экан, демак ОТМлар талабаларга табақалаштирилган стипендия тўлашга мажбур. Ҳукумат зудликда сентябрь ойидан бошлаб талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт ва зарур! Бу қонун талаби, мен ўйлаб топган янгилик эмас.

Хушнудбек Худойбердиев,
ҳуқуқшунос, блогер, Республика олий таълим кенгаши аъзоси

P.S-1: лекин шахсан мен талабага ўқиса, ўқимаса, дарсга келса, келмаса, бирор нарсани билса, билмаса ҳам стипендия тўлашга мутлақо қаршиман. Талабалар шунчаки олган баҳоси бўйича эмас (у баҳони қандай олган Худо билади), балки ижтимоий фаоллиги, илмий изланишлари, фанга бўлган қизиқиши, оилавий шароитига қараб стипендиялар тўланиши тарафдориман. Ҳозирги боқимандалик тизимини қайта кўриб чиқиш керак. Аммо бу нарса қонун доирасида бўлсин, амалдаги Йўриқнома ҳалиям ўз кучидами, демак энг аввало шунга риоя қилинсин. Шунингдек, хориждагига ўхшаб нодавлат ташкилотлар, фондлар турли стипендиялар эълон қилса яхши бўларди.

P.S-2: бир нарсани унутманг, агар талабалар билан сентябрдан қайта ҳисоб-китоб қилинса, 1-курсдаги 100% талабалар ҳамда юқори курсдаги семестрни “3” баҳога ёпган 62% талабалар учун зарар бўлади. Сабаби улар аслида 370 минг сўм стипендия олиши керак эди, аммо янги тизимда уларга аслида қимматроқ - 400 минг сўм стипендия тўланди. Демак, тахминан 200 мингдан кўпроқ талаба 120 минг сўм (4х30.000) қарз бўлади ва қайта ҳисоб-китоб қилинса, шу пулни қайтариб тўлаши керак.

Manba: @xushnudbek

Bizning manzil: @Talabatv


Biz faoliyatni boshlash arafasidamiz. Biroz kuting va biz bilan bo’ling!

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

18

obunachilar
Kanal statistikasi