Kamol on-line


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ikrom Sharif dan repost
Муносабатларда муваффақият қозониш учун икки нарсага диққатли бўл:
1. Нимани гапиришга;
2. Қандай гапиришга;
Буларнинг биринчиси ақлни, иккинчиси фаросатни ўлчаб беради.


@IkromSharif


Ikrom Sharif dan repost
Кеч ўрганганингиз ҳамма нарсани фарзандларингизга вахлироқ ўргатинг.

@IkromSharif






#Аъзоларимиз\_эътибори

Ажойиб инсон, ажойиб ака Абдураҳмон акамиз томонидан юборилган, қалбларни ларзага келтирадиган ажойиб шеър. Акажон эътиборилар учун катта раҳмат.

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев

✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян

Яқинларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official


Abdurahmon Meshayan dan repost
ОТА СИЗДАН АЙРИЛГАНИМДА

Қулаб тушди бошимга тоғлар,
Бахт боғимга ёприлди зоғлар.
Армон бўлди энг гўзал чоғлар,
Ота сиздан айрилганимда.

Юрагингиз қилди-ю хуруж,
Топмадингиз яшашликка куч.
Илк бор келдим армонларга дуч,
Ота сиздан айрилганимда.

Сизни сақлаб қололмади чин,
Жаррохлар хам топмай иложин.
Бошга тақдим етимлик тожин,
Ота сиздан айрилганимда.

Шаробига тўйдим аламнинг,
Турткисидан тўйдим акамнинг.
Дод солганин кўрдим онамнинг,
Ота сиздан айрилганимда.

Йиллар ўтмоқдадир зувиллаб,
Шоқол янглиғ не наф увиллаб.
Сиз қурган уй қолди хувиллаб,
Ота сиздан айрилганимда.

Синиб қолди олтин қанотим,
Сарфласамда вох бор бисотим.
Сизни асрай олмадим ёндим,
Ота сиздан айрилганимда.

Сизни энди қучиб ётар ер,
Мени эса дард калхати ер.
Қўллариммас юрак ёзди шеър,
Ота сиздан айрилганимда.

Бевақт ўтса гар ота йўлбарc,
Йўлбарсчада қалб кетаркан дарз.
Мен Айюбдан сабр олдим қарз,
Ота сиздан айрилганимда.

Танам эмас қалбим оғриди,
Лабларимдан кулгу ариди.
Бир кечада онам қариди,
Ота сиздан айрилганимда.

Тобутингиз кўтарилган дам,
Ўзни сездим энг бахтсиз одам.
Хорғин-хорғин ташлардим қадам,
Ота сиздан айрилганимда.

Гўё мени урди дард чақмоқ,
Қийин бўлди ғам чохдан чиқмоқ.
Бўлдим фақат таскинга чанқоқ,
Ота сиздан айрилганимда.

Отажон сиз ўтгач дунёдан,
Тўхтамади тилим дуодан.
Сизга жаннат сўрдим Худодан,
Ота сиздан айрилганимда.

Томоғимга тиқилди нафас,
Менга дунё туйилди қафас.
Қилдим дардсиз яшашликни бас,
Ота сиздан айрилганимда.

Бамисли қор ёғгандай ёзда,
Ёз чиллласи қолдим аёзда.
Дуо қилдим хар бир намозда,
Ота сиздан айрилганимда.

Ўхшаб қолдим симсиз дуторга,
Бефарқ қолдим кузга, баҳорга.
Хавас қилдим отаси борга,
Ота сиздан айрилганимда.

Абдураҳмон Мешаян


She'r sehri dan repost
ҲАМДАРДЛИК

Елкадош дўстимиз шоир Алибек АНВАРИЙнинг падари — таниқли олим Анвар Омонтурдиев вафот этибди.
Яратган раҳматига олсин. Оила аъзоларига сабр берсин.
______________________________________________________

ОТАМГА ХАТ

Қаламга узалсам музлар шуурим,
Айтишга айтолмам, ёзиш ҳам мушкул.
Ота, айта олмай ўтяпти умрим,
Сукунат тилимни суғурди буткул.

Оламнинг сирлари очилган кеча,
Кўнгиллар сел бўлиб ҳўнграган маҳал.
Сўзлашга ошиқдим, ёлбордим неча...
Оҳ, айта олмадим, кечиринг, ҳар гал.

Сотқин кўзёшларга йўлиқдим, лим-лим,
Гоҳида Шимолман, гоҳо Жанубман.
Ўзимнинг олдимда бўлмадим таслим,
Кўнглимнинг қошида ҳамон мағлубман.

Биламан, бу сукут ҳеч қачон тинмас,
Биламан, журъатнинг ожизлигини.
Биламан, ботинда биров бўйсунмас –
Ҳар қандай тараддуд бежизлигини!

Ота, айта олмай ўтарман, аниқ
(Умримга татирлик армон ҳам тайёр).
Чил-чил этсам ҳамки кўнглимни синиқ,
Мен ҳамон мағлубман, у ҳамон ағёр.

Сирпаниб яшашнинг кадарлари мўл,
Ҳаётдан ўргандим. Бу – тош! Бу – тойиш!
Ота, тошлардан ҳам борми бошқа йўл,
Ота, бу қандай йўл, бу қандай ройиш?..

Бийрон ўғлингизнинг гунгдир забони,
Сўз тугул, нафасим чиқмас ўпкадан.
Наҳот қучолмайман, ахир, осмонни
Илк бора яқинроқ кўрган елкадан?

Ота, сиз кетяпсиз... ортдаман мен ҳам,
Мен ҳам у йўллардан қайта олмайман!
Руҳимни журъатга чорлайман шу дам:
“Отажон, мен сизни...” айта олмайман!..

Изтироб қалбимни қучар доимо,
Армонлар ханжари кесар тушимни.
Айтолмайман, сизни ҳаммадан, ҳатто...
Онамдан ҳам кўпроқ соғинишимни!

© Алибек Анварий


Abdurahmon Meshayan dan repost
ЁҒАР ҚОР-ЁМҒИР

Гўёки осмонни-
Соғяпти ёмғир.
Мен каби эсидан-
Оғяпти ёмғир.
Ҳуддики азадор-
У ҳам менингдек,
Отамнинг қабрига-
Ёғар қор-ёмғир.
Энди синглим етим,
Энди мен сағир.
Оғамга қийин-у,
Онамга оғир...

Болалик чоғимда-
Эркалатарди,
Мени елкасига-
Опичлаб олиб.
У кунлар қайтмайди,
Ўқиб бўлинган-
Китобдай бу маълум
Нетарман нолиб?
Дилни соғинч ўяр,
Юрагим оғрир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Энди мен гўёки,
Кўкда ёлғиз ой.
Кечиккан пушаймон-
Совуб бўлган чой.
Тулпор вафот этса,
Энг керакли дам.
Жуда қийналаркан,
Улғаймаган той.
Узатманг, лаззатмас-
Шароб-у чоғир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Хомиладор аёл-
Вужуди янглиғ,
Қарангки падарим-
Қабри дўппайди.
Э, вох отам кетгач-
Қувонч камайиб,
Хасратлар...
Аламлар...
Дардлар...
Кўпайди.
Гоҳ тўғри яшади(м),
Гоҳида қинғир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Палағда тухумдай,
Айниган олам.
Маним туйғуларим-
Занглатолмайди.
Йиғлаб ашъор битиб,
Таскин топарман.
Дардимни қалам хам,
Англатолмайди.
Айрилиқнинг юки,
Бунчалар оғир?
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Биламан қачондир-
Туғилган куним.
Ўлимим санасин-
Билмайман бироқ.
Агар жаҳаннамга-
Ирғитилмасам,
Шоядки жаннатда-
Тугар бу фироқ...
Хушовоз хофиздек,
Овози сохир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Ажабланиб боқманг,
Маним кўзларим,
Юзим заминига-
Ёмғирлар тўкса.
Ким хам йиғламайди
Пушти наноҳи-
Қадаҳнинг тубига,
Ғарқ бўлиб чўкса.
Кимда кўнгил тоза,
Кимда дил яғир,
Отамнинг қабрига
Ёғар қор-ёмғир.

Душманларим-шоқол,
Рақиблар-тулки,
Нокас ҳайвон тўла,
Атрофим мани.
Илонларга бўлдим-
Гоҳида кулги,
Ҳимоя айлаган-
Арслоним қани?
Денгизман йўқотган-
Улкан жавоҳир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Кўнглим сандиғига-
Армон жойланди.
Қалб тахтига армон-
Султон сайланди.
Отасин ёқотгач-
Медайин ғариб,
Бир қаноти синган,
Қушга айланди...
Бу азобларгада
Бормикин охир,
Отамнинг қабрига-
Ёғар қор-ёмғир.

Ўлим шаробини,
Биз ҳам тотамиз,
Алвон қуёш мисол-
Бир-бир ботамиз.
Дадамнинг ёнига-
Қайтишим аниқ,
Қиёматни кутиб-
Бирга ётамиз.
Фарзанд соғинаркан-
Отасин ахир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Кўзимдан томчилар-
Ёшлар марварид.
Пули кўп бойдирман,
Лек кўнглим зада.
Ота бозорлардан-
Қилинмас харид,
Сотиб олиб бўлмас-
Дўкондан дада.
Пинҳон йиғламоққа,
Бўлибман моҳир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

P.S: Ўн уч йил аввал йигирма ёшимда ёзган эканман. Ўша пайтларни ҳам, дадамни ҳам жуда соғиндим.

2010-йил
Абдураҳмон Мешаян




Shopirlar 🚗🚘 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кредитга нарса олманглар кирадиган жойга кириб кетасизлар!

Яқинларга юбориб қўямиз

👉
@SHOPIRLAR канали


Ikrom Sharif dan repost
Баъзи инсолар бўш вақтлари бўлсагина сен билан гаплашадилар, баъзилар эса сен билан гаплашиш учун вақт ажратадилар. Бу муносабатларнинг фарқини яхшилаб билиб олиш керак.

@IkromSharif


Танатоз dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Дунёда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ваҳшийлик қиладиган ягона давлат бўлса, у ҳам Америка Қўшма Штатларидир. Улар учун инсон ҳаёти ҳеч қандай қадр қимматга эга эмас"...

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нелсон Мандела. 2002 йилдаги интервюдан.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Shopirlar 🚗🚘 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

⚡️🗓 2024-йил 8-ноябр кунидан хатлов ишлари бошланади.

Қонунга мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк обектларини аниқлаш мақсадида 2024-2025-йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.

✅ Тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди.
Фуқаролаар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.

👉 @SHOPIRLAR канали


Shopirlar 🚗🚘 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Билиб_олинг

Мол-мулк солиғи қандай хисобланади? Нега базиларда арзон базиларда эса қиммат солиқ чиқади?

Видеони яқинларга юбориб қўямиз

👉
@SHOPIRLAR канали


Zafarbek Solijonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркин яшамаган, эркинликни билмаган жамият кўзига эркинликни излайдиганлар шундай хунук кўринади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


LIDERLAR dan repost
Муассаса раҳбарининг инқирози нимада?

- Бировни ёмонлаб кирган кишига қулоқ солганида;
- Ўзини ҳаммадан кўпроқ биламан, деб ўйлаганида;
- Маддоҳларни олқишлаб, ҳақ талаб қилувчиларни ёмон кўрганида;
- Кибрланиш ва манманликка берилиб кетишида;
- Ходимларни нафсониятига тегишида;
- Ўтирган жойи унинг учун деб билишида;
- Кўпчилик олдида шахсий хулоса ёки муносабатини айтиб юборганида;
- Ортиқча мактовни ҳазм қилишида;
- Йил бошида йил охиридаги аҳволни тасаввур этмаганида;
- Маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка берилганида;
- Ходимлар билан ўчакишганида;
- Фидойиларни рағбатлантиришни унутганида;
- Нафақага чиққач, нима иш қила олишини аниқ билмаганида;
- Ўзини арз қилувчининг ўрнига қўя олмаганида.




Нишондаги гаплар dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ибрат

Қийин пайтда ёнингизда турганларни ҳеч қачон унутманг!

©️ Вафо Мўмин

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi‌‌


Statistikalar | Faktlar dan repost
#malumot

Vitaminlarning ilmiy nomlanishi:

Yog'da eriydigan vitaminlar:

A - retinol

D - kalsiferol

E - tokoferol

K - filloxinon

Suvda eruvchan vitaminlar:

B1 - tiamin

B2 - riboflavin

B3 - niatsin (PP - nikotin kislotasi)

B5 - pantoten kislotasi

B6 - piridoksin

B7 - biotin

B9 - foliy kislotasi

B12 - kobal kislotasi

Koʻproq maʼlumotlar uchun:
📊@jahon_statistikalar


Ikrom Sharif dan repost
Ўлим тўшагида ётган аёл эрига:
— Мендан кейин уйланманг, фарзандларимиз қаровсиз қолишади, — деди.

Фарзандлар оила қуришди, ота эса қаровсиз қолди...


Интернетдан

@IkromSharif

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.