"Shomat" jome masjidi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


O‘zbekiston musulmonlari idorasi Andijon viloyati vakilligi, Marhamat tumani "Shomat" jome masjidi rasmiy telegram kanali
imom xatib: Sattorov Ulug'bek
https://taplink.cc/shomatmasjidi
@Murojaatshomatmasjidi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим"

(Имом Термизий ривояти).

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар"
(Имом Бухорий ривояти). @shomatmasjidi


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Масхара ва истеҳзо

Аллоҳ таолонинг мулки бўлмиш инсон дилига озор етказгани учун ҳам манъ қилинган ишдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримида шундай марҳамат қилади: «Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасин!) Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлса. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир. Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир».

Масхара қилиш деганда - бир инсоннинг яна бир инсонни менсимасдан, таҳқирлаб, нутқидаги айбу нуқсонларини айтиб, баъзан имо-ишора билан ҳаракатларини қилиб кўрсатиб, устидан кулиш тушунилади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қиёмат кунида менга энг севикли ва якинроқларингиз хулқлари яхшиларингиздир. Менга энг ёмон ва узокроқларингиз сергап, жанжалкаш, ўзиникини маъқуллаб, ўзини юқори олувчиларингиздир», - дедилар. Аллоҳ жалла ва жалолуҳ унинг Каҳф сурасидаги: «(Сунгра ҳар бир кишининг) номаи аъмоли (ўз қўлига) қўйилур. Бас, гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб: «Ҳолимизга вой! Бу қандай китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди?», дейишларини кўрурсиз. (Улар) қилган (барча) амалларини нақд ҳолда топурлар. Роббингиз ҳеч кимга зулм қилмас» деган каломини ибн Аббос (р.а.) шундай тафсирлаб, тушунтиради: «Кичиги - мўминнинг мўмин устидан истеҳзо билан жилмайиши; каттаси – масхаралаб, қаҳқаҳа отиб кулишидир». Биродарингизни масхара қилиб, устидан кулманг, амалларидан хато қидирманг. Инсон дилига озор етказадиган тарзда биродарининг гап-сўзларини, ҳатти-ҳаракатларини масхара қилиб кулиш ҳаромдир. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қурьони каримида ғийбатчи, масхара қилувчи кимсанинг Қиёматдаги аҳволи ҳақида шундай марҳамат қилади:
«1.(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи
ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!
8. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчидир.
9.(Ўзлари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар»,

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@shomatmasjidi


Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Хузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Саловотлар
🌺 Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.
🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
🌼 Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
📬@shomatmasjidi


"Shomat" jome masjidi dan repost
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/shomatmasjidi


ABU HANIFA.UZ dan repost
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈
МАРҲАМАТ ТУМАН ВАҚТИ БИЛАН

┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈  
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

13-СЕНТИЯБРДАН 19-СЕНТИЯБРГАЧА


⏰ БОМДОД:  04:35 - 05:20

⏰ ПЕШИН:     12:45 - 13:00

⏰ АСР:            16:35 - 16:45

⏰ ШОМ:          18:30 - 18:35

⏰ ҲУФТОН:    19:50 - 20:00

❇️«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

❇️"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
(Тоҳа сураси 132-оят)

❇️🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).

❇️“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

❇️“Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур”
(Анкабут сураси, 45-оят).
 
Марҳаматликларга Улашамиз..

«ABUHANIFA.UZ» расмий каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашинг!
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈ 
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўмин- ларга манфаат берур».
(Зориёт сураси 55-оят.)

❗️Сизга энг яхшисини илинувчи канал!👇
https://t.me/ABUH
ANIFA_UZ href='' rel='nofollow'>


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БИР ҲАДИС ШАРҲИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: https://t.me/shomatmasjidi


Қуйидаги кимсалар билан асло бирга юрма!

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алий айтади:
Отам менга шундай насиҳат қилди:
– Қуйидаги беш тоифа кимса билан суҳбатдош бўлма, бирга юрма, йўлдош бўлма.
– Фидоингиз бўлайин, отажон, улар кимлар?
Фосиқ кимса билан бирга юрма, у сени бир луқма ёки ундан-да камроққа сотиб юборади.
– Эй отажон, ундан-да камроқ деганингиз нимаси?
– Фосиқ бир луқма илинжида сени сотади-ю, лекин унга ҳам етиша олмайди.
– Эй отажон, иккинчиси ким?
Бахил кимса билан бирга юрма. Бахил энг муҳтож пайтингда молини сендан қизғанади.
– Эй отажон, учинчиси ким?
Ёлғончи кимса билан бирга юрма. Ёлғончи сенга узоқни яқин, яқинни узоқ қилиб кўрсатувчи саробга ўхшайди.
– Эй отажон, тўртинчиси ким?
Нодон билан бирга юрма. Чунки нодон сенга фойда бераман деб зиён етказади.
– Эй отажон, бешинчиси ким?
Силаи раҳмни узувчи кимса билан бирга юрма. Мен Аллоҳнинг китобида уч жойда унинг лаънатланганини кўрдим!
@shomatmasjidi


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ВАҲИЙНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


ДЕВОНАНИНГ ОЛАМ ҲАҚИДАГИ СЎЗИ 

Бир девона ярим кечада йиғлаб ўз-ўзига сўзларди: 
- Бу оламнинг нималигини айтайми? У бир сандиқча бўлиб, биз шу қутича ичидамиз. Ўз нодонлигимиз, жаҳолатимиз билан унинг ичида минг савдо пиширамиз, елиб-югурамиз, 
ғам чекамиз, олди-берди қиламиз. Агар ажал ул ҳуққа — қутичани ёпганда, кимнингким қаноти бўлса, учиб кетади ва азалиятга етади. Кимдаким қанот бўлмаса, қутича ичида юз балога гирифтор бўлиб қолиб кетади. Ҳиммат қушига маънодан (илоҳий руҳдан) қанот боғла, ақлга дил бағишла, жонни ҳол мартабасига олиб чиқ. Ушбу қутининг қопқоғини ёпгунларидан олдин тариқат йўлига кир ва мустаҳкам қанот чиқаргин. Кейин қанотларни ҳам, ўзлигингни ҳам куйдириб ташла, шунда ҳаммадан қутулиб, энг олдин Мутлақият ҳузурида бўласан.

"Мантиқ ут-тайр"дан.
@shomatmasjidi


Сен саҳар чоғи кўзингдан уйқу пардасини артишга уриниб кўр. Кейин ўрнингдан тургин-да, таҳоратни мукаммал қилиб Аллоҳнинг олдида тўхта. У сенинг хокисорлигинг ва зорланишингни кўраётганига ҳамда йиғлаб нола қилаётганингни эшитаётганига ишон. Кейин сен нафсингга, Аллоҳ таолодан ғафлатда юриб ўтказган ва қалбингнинг муроқабасидан эътиборсиз бўлган кунларингга йиғла.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/shomatmasjidi


Жаҳон аҳли Исломдан ва мусулмонлардан қарздор

Мусулмонлар инсониятга тақдим этган буюк кашфиётлар

1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларнинг ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.
2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул.
3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий.
5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид.
6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория ( расадхона) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси.
7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий.
9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
10.  Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун.
11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.
12. Торпеда (сувости) ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб.
13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий.
14. Пикнометрни (нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идиши) мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний.
15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.
16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий. 
17.  Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
18.  Тарихдаги биринчи университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.
@shomatmasjidi


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ИЛК ВАҲИЙ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рахимберди домла Рахмонов.


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#siyrat

🌙РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/shomatmasjidi


Айтган салавотларингизни Расулуллоҳ  эшитадилар

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/shomatmasjidi


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
ЖУМА МУБОРАК ДИНДОШЛАР!🕌
Дунё ихтилоф қилиб, талашиб-тортишишга ва у сабабли бир биримизга нафрат қилиб, ёмон кўришимизга арзимайди.
🍃
Дунёнинг таърифи:
“Ер юзидаги барча жонзот фонийдир!”.
(ар-Роҳман сураси, 26-оят).
🍃
Охиратнинг таърифи:
“Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ (энг гўзал) манзилдир!»
(Фурқон сураси, 76-оят).
🍃
Шундай экан, яхши амалларни бажаринг, кечиринг, афв қилинг, билмаганликка олинг ва кўп истиғфор айтинг. Аллоҳим, бизни рози бўлган ҳолингда вафот топтиргин!
🍃
Роббим сизни жаннатдаги олий мақом- “иллиййийн”га кўтарсин. Қиёмат куни розилик назари билан қарасин!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/shomatmasjidi
href='' rel='nofollow'>


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Умрнинг 40 йили. Шайх Саййид Рахматуллох Термизий, "Минор" жомье масжиди Имом хатиби


#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Ҳабибимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқача сийратлари.


1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Муҳаммад ва Аҳмаддир.

2. Энг биринчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларини Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом дуо қилдилар.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари саккиз ёки ўн ёки ўн иккинчи Робиъул аввал, 22-апрел, 571-милодий сана душанба куни субҳи содиқ вақтида бўлди.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари Бани Ҳошим, қабилалари Қурайш, насллари Арабдир.

5. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг исми Абдуллоҳ ва оналарининг исми Оминадир.

6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боболарининг исми Абдулмуттолиб, бувиларининг исми Фотима бинти Амрдир.

7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг она томонидан боболарининг исми Ваҳб ва она томонидан бувиларининг исми Барродир.

8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг вафоти йигирма беш ёшларида бўлди. У кишининг қабрлари Мадинаи Мунавварададир. Муҳтарам оталарининг вафотлари чоғида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида эдилар.

9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни туғилганларидан кейин тўрт кунгача оналари эмиздилар. Кейин бир неча кун Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба, кейин Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳо эмиздилар. Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳонинг ҳузурида жами тўрт йил турдилар. Кейин оналарига қайта топширилдилар.

10. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёш бўлганларида оналари ўттиз ёшларида вафот этдилар. Оналарининг қабри Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага қараб юрганда саксон мил узоқликда Абво деган жойдадир.

11. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёш бўлганларида боболари Абдулмуттолиб тўқсон саккиз ва бир сўзга кўра бир юз ўн ёшда вафот этди.

Абдулқайюм Комил таржимаси.
@shomatmasjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.