БИЛИМГА ТИКИЛГАН САРМОЯ - КЎП ЯХШИЛИКЛАРГА ДОЯ!
Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Хабарингиз бор анчадан бери Японияда муваффақиятга эришган, фақат ўзи учун эмас, жамиятимизга ҳам нимадир беришга ҳаракат қилаётган ватандошларимиз ҳақида "ЯПОНИЯДАГИ ЖАДИДЛАРИМИЗ" рукни остида ёзиб келаябман. Бугун шу рукнимизнинг даражасини 5-6 поғона тепага кўтармоқ истайди бу кангул. Чунки бугунги қаҳрамонимиз...
Шу десангиз кеча Япон парламентида муҳим ўринга эга бўлган, марҳум бош вазир Шинзо Абе билан узоқ йиллар елкадош бўлган, ҳозир ҳам Япон сиёсатида муҳим инсонлардан бири - Танака сенсеи бошчилигида мажлис ва базм уюштирилди. Ушбу тадбирга унча-бунча давлат вакиллари таклиф этилмайди, одатда. Аммо, бизникилар таклиф этилибди. Бунақа катта тадбирга мени ҳам чақиришганини қаранг) Хуллас, тадбирда ҳаёл суриб турсам, сиз расмда кўриб турган инсон - Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Mukhsin Abdurakhmonov менга қараб қўлларини силтадилар. Ёнларига бордим. "Баҳодиржон яхшимисиз?" деб ота-боладек бағирларига босиб кўришдилар. Анча сухбатлашдик.
Ҳаттоки, "Баҳодиржон, бир неча йилдан бери, сизнинг шеърларингиз борми, мақолаларингиз борми биринчилардан бўлиб ўқийдиган, ҳақиқий ўқирманингиз менман!" десалар бўладими. Бу ҳам бир элчимиздаги камтарлик ва одобнинг бир белгиси. Кўраябсизми, мен ҳам "Ҳани-ҳуни" одаммасман. Кимсан Япония парламентига алоқадор тадбирда, кимсан муҳтарам элчимиз билан кўришиб, камига элчимиз "Ашаддий ўқирманингизман!" деябдилар. Мен анча кучайиб кетганман. Сизлар менсимаябсизлар холос😁
Элчимиз Фарғона вилояти, Риштон туманидан. Илк бор 1998-йилда Японияга магистатура босқичида ўқишга келганлар. Ундан кейин кўплаб ташкилотларда фаолият олиб бориб, айни кунда Ўзбекистоннинг Япониядаги мухтор элчиси бўлиб фаолият олиб бораябдилар. Мени энг хурмат қилган жиҳатим- элчимизнинг динга мустаҳкамлиги ва самимийлиги. Камтарлигини айтмасангиз ҳам бўлади. Боласи тенгилар билан ҳам қўллари кўксида. Элчихона масаласида ҳам анча ишлар қилишди. Элчидан бошлаб оддий ишчиларгача четда ўқиган, тажриба тўплашган. Элчихонада ажойиб таркиб ҳам тузишган. Бу жамоанинг битта камчилиги- таркибга мени қўшиб олмаганликлари. Агар мени ҳам қўшиб олишса, бутун элчихоналар тарихидаги энг кучли таркиб бўларди))
Ҳазил ўз йўлига-ю, элчимиздек динига-қадриятларига мустаҳкам, ҳақиқий ватанпарвар, жамиятга озгина бўлса ҳам фойдам тегсин деб ҳаракат қиладиган, чет-эл ҳавоси, тажрибасидан бохабар, билимли амалдорларимиз кўпайсин, Илоҳим.
Азизлар, бу рукнимизнинг асосий мақсади, катталарни мулоҳазага чорлаш, ёшларни руҳлантириш. Хурматли ота-оналар, болангизнинг тўйига пул йиғмай, ўқишига шароит қилиб беринг. Бугун қўшимча дарсларидан 100-200 минг сумни аяманг! Келажакда албатта мевасини кўрасиз!
Хурматли ёшлар, эринмай, астойидил ўқинг. Мана бугунги қаҳрамонимиз ҳам Риштоннинг оддий қишлоғидан чиқиб, ўқиб-изланиб бугун мана шундай натижаларга эришганлар. Сиз ҳам уддалайсиз!
Илоҳим, барчаларингизнинг фарзандларингиз, олим бўлсин, элчи бўлсин, вазир бўлсин, одам бўлсин, жамиятимизга нафи тегадиганлардан бўлсин!
https://t.me/BahodirIskandarov