𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


MAVZU : SHE’RLAR, MAQOLALAR VA SHAXSIY KUZATUVLAR!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ЯПОНИЯДА АҲОЛИ ИНҚИРОЗИ!

Ассалому алайкум, қадрли туғарманлар.
Бугун эрталаб телефонимни текширсам, сиз расмда кўриб турган расмни Кеио университетидаги бир танишим менга жўнатибди. "Баҳодирсан, қара бу статистика 6 ой олдинги статистикадан ҳам дахшатли!" деб ёзиб юборибди.

Хуллас, сиз кўриб турган бу расмда Япониядаги аҳоли камайиши кузатилаётган ҳудудлар кўрсатилган. Кўк рангдаги ҳудудлар аҳоли кескин камайиб кетган ҳудудлар. Сезганингиздек, ҳамма жой кўм-кўк!

Эсингизда бўлса, 2-3 ой олдин ҳам статистикани кўрсатган эдим. Ундаги расмда жуда кўпчилик ҳудудда аҳоли камайиши кузатилган эди-куя, аммо, 5-6 та ҳудудда камаймаган эди. Яъни бошқа рангда эди. Афсуски, 2024 йил Декабр ҳолатига кўра, бутун Япония ҳудудларида аҳоли камайибди. Кўм-кўк!

Менга бу статистикани жўнатган Япон билан анча сухбатлашдик. Ҳазил-ҳузуллар қилдик. "Менга ўз фикрларинг, ечимларингни айтчи" дейди. Мен ҳам "Бутун дунё битта кўр билан битта чўлоққа қолиб кетибди-да дегандек, бутун Япониянинг аҳоли муаммоси битта Япон билан битта мигрантга қолиб кетдими? Менга нима дейсан, мен яхшигина туғиб-туғилиб яшаб юрибман. Ўзингни Японларинга айт!" деб ҳазиллашиб қўйдим)

Ҳақиқатда, Япониянинг аҳоли муаммоси аянчли аҳволга келди. Аҳоли камайиши етмагандек, ҳозирги аҳолининг жуда кўпчилик қисми қариялар. Сухбат давомидаги Япон танишимнинг фикрларини сиз билан ҳам улашмоқ истайди бу кангул:

"Бу масаланинг ечимини топиш қийин. Ҳукумат пул берган тақдирда ҳам одамлар фарзанд кўрмай қўйишди. Сиёсатдагилар ҳам фақат ўзини ўйлайдиган бўлиб қолган, оддий одамлар ҳам фақат ўзини ўйлайдиган бўлиб қолган. Бола ортиқча ташвиш дея қаралаябди. Бир пайтлар Японияда одамдан бошқа бойлиги йўқ эди. Одамлари эвазига ривожланган эди. Бугун шу бойлигимизни йўқотаябмиз. Одамларни қанақадир Илоҳий ишончи бўлмаса, оилага, болага тарғиб қилиш қийин масала экан" деди.

Анча жиддий ўйланиши керак бўлган гаплар гапирди. Ҳа азизлар, ҳар доимгидек ўша гап: Бизни газимиз, олтинларимиз, ер ости бойликларимиз эмас, ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ қутқаради.

Шунақа гаплар. Милодий 2024-тугаб, 2025 йил кириб келишига ҳам саноқли вақтлар қолди. Қорбобони излаб, оливьени ҳаракатида уёқдан-буёққа югурмай, ҳозироқ кейингисига ҳаракатни бошланг. Ишондим а?))

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

976 0 32 49 177

Сенинг социолог дустингни назаридаги сиёсат:

АҚШ- ҳалиги қўли тўла тилла узук, тилла сипочка, судхўр, шантажчи, урушқоқ қайнона)

Россия- Ўша ёмон қайнонанинг эри. Бошида яхши яшаб, кейин ажрашиб кетишган. Ҳақми-ноҳақми ўзини гапини маъқуллаб туравердиган эр)

Исроил- Бу икаласининг арзандаси. Бу арзандага ҳамма нарса мумкин. Ичса ҳам, чекса ҳам, фохишалик қилса ҳам ҳеч ким индамайди.

Хитой- Буларнинг қудаси. Ўлгидай ёмон кўради. Аммо, онониб кетай сизлардан деб мийиғида кулиб тураверади.

Эрон- Кундош)

Европа - Бойвачча қайнонанинг кўнглига йўл топиш илинжидаги божалар.

Араблар- Баъмани оиладан чиққан, беъмани бойваччалар.

Япония ва Корея- Тўйларда бир чеккада туриб, ҳеч кимга халақит бермай, тик туриб овқатланиб кетадиган узоқ қариндошлар)

Марказий Осиё- Бир қориндан тушган 5 оқибатсиз ака-ука!

Давомини ва ўзгартириш киритиш керак жойларини сиз давом эттирингчи?

Эслатма: Бу ерда халқлар назарда тутилмаган. Олиб бораётган сиёсат назарда тутилган!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

3.6k 1 89 128 386

Шеър дейишга уяладиган шиғирларимдан ҳам ўқиб туринг, баъзида!

Жуфти йўқ бўридeк
увиллар мeхр,
Оқибат ҳақида ёзсам
байтларим,
Мeн жуда соғиндим,
соғиндим ахир,
Қўшнилар дeворсиз, бўлган пайтларни.

Унда самимийроқ эди
одамлар,
Қўшнилар жигардан
яқинроқ эди.
Бўлишилар эди, шодлигу ғамлар,
Йўқчилик бўлса-да
кўз тўқроқ эди.

Ҳозирчи? дeворлар баланд
ҳар уйда,
Ҳатто қуш ҳам учиб
ўтолмайди-я,
Қўшни очми тўқми
Ҳоли нe кўйда?
Иккита иссиқ кулча
тутолмайди-я

Мeн сизни жуда ҳам
ёмон кўраман,
Баланд дeворлару,
ғишт, қум дeворлар
Одамларда айб йўқ
ҳамма мeхрибон,
Оқибатни бузган,
Сиз шум дeворлар.
Одамларда айб йўқ,
ҳамма айб сизда,
Тошюрак, бeмeхр,
ичи тўла заққум дeворлар!

©️Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

4.8k 0 45 34 426

18+ "АБОРТ"

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун сизларни бир олис болалик томонга обориб-обкесам майлими? Ўзи таксист эмасман, йўлим эди.

Шу десангиз, бугун бир қишлоқдошим билан телефонда гаплашдим. Мендан 13 ёш кичик йигит. Аммо, жуда ақлли, жуда баракали йигит. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Иймонли, саховатпеша бойлардан бўлиб кетган. Икки йил олдин қишлоғимизга борганда ҳам муваффақиятларини кўриб, анча хурсанд бўлгандим. Ота-оналарини юбормаган давлати қолмабди. Ҳаж-умра сафарларигача юборган. Такасалтанг акаларини ҳам одам қилиб, ўзи ишга олибди. Қўйингки, бир оилани қашшоқликдан чиқариб, ўзига тўқ оилалардан қилган. Ҳаттоки, бировларнинг контрактларигача тўлаб берган баракали йигит бўлибди. Анча сухбатлашдик!

У йигит билан сухбатимиз тугаб, болалигим эсимга тушди. 5 ёки 6-синфлар эдим. Маҳалламиздаги масжиднинг ёнида қўй боқардим. Масжидга келадиган чоллар мени яхши кўришарди. "Баҳодиржон, кел Азонни айтиб бер сени овозинг яхши!" деб азон айттиришар эди. Жуда кўп вақтим ўша масжидни атрофида қўй боқиб, чоллар билан сухбат қилиб ўтган. Балки, шунга мижғовроқ бўлиб қолгандирман)

Кунлардан бир кун қўй боқиб турсам, ўша масжидда орттирган бобо жўрам, Мардон бува, чорпояда (сўри) кампири билан овқатланиб ўтиришибди. Мени кўриб, "Кел, манави узумдан ол!" деб чақириб олишди. Мардон бува мен билан гаплашишни ёқтирар эди. Гаплашиб ўтирсак, Мардон бувани яқинда турмушга чиққан қизи кириб келди ва чорпоянинг бир четига йиғламсираб ўтирди. Мардон бувани кампири Мардон бувага қараб, "Чол, қизингиз қорнидаги боласини олдирмоқчи экан. Эри 2 та боламиз бор, ўзи зўрға кун кўраётган бўлсак, учинчиси керакмас деябди экан" деди.

Бу гапни эшитган Мардон бува ҳиндча кинодаги "Амриш Пури"нинг бидиш-бидиш-бидиш қилиб, қарашидан қилиб қаради-ку. Кампир билан қиз уёқда турсин, мен ҳам қўрқиб кетдим. "Хўш, эринг шунақа деябди экан. Сенчи?" деди қизига қараб! Қизнинг ўрнига кампир жавоб берди. "Қизингиз ҳам, иккита болани катта қилгунча қийналибди. Қизингиз ҳам рози экан" деди. Мардон бува бу гапни эшитиб, боягиданда важоҳатли кўриниб кетди ва
"Афсус, афсус" деди. Кейин, қиз: "Нимага афсус деябсиз, дада?" деди.
"Бундан 28 йил олдин, онанг сенга ҳомиладорлик пайтида сени ҳам олдириб ташламаган эканмиз. Афсус!" деди. Шу ерда сухбат тугади. Ҳамма ҳар тарафга кетди.

Бояги гап ўша қизга ҳам, куёвга ҳам қаттиқ таъсир қилган шекилли, ўша фарзандни дунёга келтиришди. Ўша йигит, мен билан бугун телефонда гаплашган саховатпеша бойвачча йигит!

Шундай азизлар, эртага нима бўлишини, қандай бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Қаердан биласиз бугун сиз ҳар хил сабабларни рўкач қилиб, олдириб ташламоқчи бўлаётган болангиз, сизни халоскорингиз бўлар, сизга тож кийдирадиганлардан бўлар!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

44.2k 6 929 85 812

ЯПОНЛАРНИНГ УЗОҚ ЯШАШ СИРИНИ ТОПДИМ!

Ассалому алайкум, илиги тўқ ўқирманлар. Япониядан ўрганаётган яхши-ёмон томонларни сизларга ҳам улашишда давом этурмиз. Шу десангиз, ўтган ҳафта тиббий кўрикдан ўтишга бордим. Доктордан "Тўғрисини айтинг, Японларнинг узоқ яшашини сири нимада? Фақат об-ҳавоси, денгизи, гени деган умумий гапларни айтманг. Ана сизлар билан бир хил об ҳавода яшайдиган денгизнинг нариги тарафидаги Корейслар-у, Хитойлар сизлардек узоқ умр кўришмайди" деб сўрадим.

Доктор ўйланиб қолди ва жавоб берди: "Мен тажрибамдан, кузатувларимдан келиб чиқиб айтсам, Японлардаги ОФУРО маданияти узоқ умр кўринишнинг асосий омили бўлса керак" деди. ОФУРО дегани - Ванна қабул қилиш дегани.

Ҳақиқатда, Японларда ванна қабул қилиш маданият даражасида. Ҳар куни худди овқат ейишдек муҳим нарса ҳисобланади. Шунинг учун "Соссиқ" Японни деярли учратмайсиз. Бу одат Японларда болалигидан шаклланади. Ҳар куни кечқурун ванна қабул қилиб кейин ётишади. Ваннанинг суви бадан куяр-куймас даражадаги иссиқликда бўлади. Докторнинг айтишича, иссиқ сувда ванна қабул қилишга одатланган одам, кўпгина касалликлардан фориғ бўлажак. Қон айланиши яхшиланажак экан. Танадаги чарчоқларни олажак экан) Энг қизиғи семизликка қарши энг яхши воситалардан бири ҳам - иссиқ сувда ванна қилиш экан)

Шунақа гаплар. Яхшилар ажойиб усулни сизлар учун улашдим. Менинг вазифам ўрганганларимни ўргатиш. Амал қиласизми йўқми, бяғи сизнинг ишингиз. Фақат битта нарса- бунга амал қилиш учун шароитни ҳам ҳисобга олиш керак. Баҳодир Ниппонийнинг постида ўқиб қолдим. Дадажониси, бир ваннага кириб чиқинг деб, дадажониси ҳам иссиқ ваннага кириб чиқиб ухлаб, кечаси газ ўчиб қолган, печкага кўмир тиқиш ҳаёлда йўқ. Уй Антарктидадек совиб кетган, қизиган бадан билан музлаган уйда ухлаган эрчангиз, эрталаб акарачкадек қотиб қолиб, вой эрим вой эрим деб мени қарғашлар бўлмасин)

Туппа-тузук юргандилар. Ҳеч ўладиган чўти йўқ эди. Анави жипириқнинг гапига ишониб, ваннага киринг дебман-да, деб рўмолни бир четини тишлаб йиғлашлар ҳам бўлмасин)

Ҳазилдан ташқари, тозалик, чўмилиш, ҳаммом деган одатлар бизнинг қадимий одатларимиз бўлган. Тозаликка энг кўп чақирилганларданмиз. Шу аслимизга қайтсак бўлди ва ёнига бошқа миллатлардан ҳам ўрганиб, ўзимизнинг қадриятларга мослаб ўзлаштирсак нур устига аъло нур бўлади. Барчаларингизга узоқ умр тилайман!
Айтганча, ваннага киришдан олдин, ЁҚТИРМАНИ босишни ҳам унутманг!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

5.4k 0 108 48 811

"ЯҲУДИЙЛАР ЖУДА АҚЛЛИ-ДА".

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. "Бир куни бир Яҳудий" деб бошланадиган, кульминацион нуқтада Яҳудийларни ўта ақлли, ўта ишбилармон қилиб хулоса берадиган латифалар, ҳикояларни жуда кўп эшитгансиз а? Бунақа пропаганда шу даражада оммалашганки, хоҳлаган одамнинг орқа миясида "Яҳудийлар ақлли" деган фикр шаклланиб қолган. Аслида буларнинг барчаси ёлғон ва уйдирма!

Масалан, Японларда "Яҳудийлар зўр. Телефонни яратди. Интернетди яратди. Шуларнинг шарофати билан бугун замонавийлик" деган гаплар йўқ. Между прочим, Японлар дунёга Яҳудийлардан кўп ихтироларни беришган. Бир Япон танишим: " Бугунги замон босқичма-босқич шу ривожланишларга келди" деди. Тўғри гап. Ҳозирги замонавийликка Яҳудийлар бўлса ҳам, бўлмаса ҳам келардик. Хатиржам бўлоринг)

Бутун бир миллат ақлли бўлиши мумкин эмас. Сионистлар шу даражада пропаганда қилишдики, бегуноҳ болаларни ўлдириб ҳам айримлар томонидан оқланиш даражасига келишди. Ачинарлиси, айрим ўзимизникилардан ҳам шу фикрларни чиқиши.

Шунча хунрезликлар қилаябди. Отаси ҳимоя қилиб ётибди. Қўлимиздан ҳеч нарса келмайди деб тушкунликка тушманг. Ҳар бир шахс ҳеч бўлмаганда уларнинг қилмишларини ижтимоий тармоқларда, кўча-куйда худди ўзларини услубида, пропаганда қилиб турса ҳам катта иш қилган бўлади.

Уларга қарши курашишнинг энг яхши йўли- худди улардек пасткашлик, орқадан пичоқ уришлик усулларидан ҳам фойдаланиб кўриш керак. "Мусулмонлар терорист, мусулмонлар қолоқ" деб бўлса бўлмаса гапиравериб, мусулмонларнинг ичида фитна-фасод тарқатавериб маълум маънода ниятларига эришишдими? Энди, биз ҳам шундай қилишимиз керак. Сионистлар болани ўлдираётганлиги ҳақидаги кинолар, клиплар, шеърлар, ғазаллар ёзаверишимиз керак.

Сионистшунослик каби фанлар ўйлаб топиб, ёлғондан Яҳудийларни ичига ўзимизникилардан қўшиб қўйиш керак. Сочни жингалак қилиб ўриш жоизми, жоизмасми? Сионистча дўппичани кийиш керакми, йўқми? деган фитналар тарқатиш керак. Уларни ҳам ичидан емириш керак.

"Бир Сионист бир Ҳиндистонликни урди" , деган ёлғон видеодан 5-6 та ташлаб қўйсангиз бўлди. Ҳиндистонлик шунқорлар интернетдаги энг катта қатлам бўлганлиги учун, Сионистларни интернетда шақиллатиб ташлашади)) Ана шундай қилиб нафратни шакллантириб олиш керак. Шундай фитналарни топиш керакки, ўзлари билан ўзларини уруштириб қўйиш керак. Ўзлари билан ўзлари урушса, биз бир четда турволиб: " Вой, урушманглареe, тинчгина яшасанглар бўлмайдими, эри-хотин уруши -дока рўмол қуриши" деб сипони ёқиб, мулойимгина бўлиб тураверишимиз керак.

Улар урушиб, ўзлари билан ўзлари банд бўлишганда, биз буёқдан кучайиб олишимиз керак. Бир кучайиб олсак, кейин ғинг деганини энасини кўрсатардик. Кўрдингизми қандай номард услуб. Афсуски, улар шундай номардлик қилишди, қилишаябди.

Хулосайи калом, "Яҳудийлар ақлли" деб бошланадиган латифа-ю, мақолаларингизни "Сионистлар қотил", "Бегуноҳ болаларни ўлдирган" га алмаштиринг, ҳеч бўлмаганда тарихда қолади гапларингиз!

Баҳодир Ниппоний

48.9k 7 606 234 666

ЯПОН БОҒЧАЛАРИ- ОНА МАДРАСАДИР!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. "Она мадрасадир, ота дангасадир" деган мақолни эшитганмисиз? Ҳазил, бунақа мақол йўқ. Баъзида "Бомбаж" бўлган мариновка, компотдек миям ҳам "Бомбаж" бўлиб туради)) Япониялик бир социологнинг фикрларини ўқиган эдим. Болалар тарбиянинг жуда катта қисмини оналаридан ва боғчадан олишар экан. Демак, оналаримиз ва боғчаларимизга жиддий эътибор беришимиз керак! Агар ҳам она илмли, ҳам боғчадаги тизим зўр бўлса, камига ота ҳам тутуруқли бўлса ували-жували бўлиб кетарканмиз)

Шу десангиз, Япония боғчалари ана шу "Она мадрасадир" деган жойига ҳам тўғри келаркан. Чунки, боғчадаги тизим шу даражада чиройли йўлга қўйилганки, бир қўллаб бўлса ҳам қарсак чалиб юборасиз. Болаларга ҳамма нарсани ўргатишади!

Сиз расмда кўриб турганингиз ўғлимиз. Боғчадан ўзлари ясаган ўйинчоқларини ҳар куни бир қоп-бир қоп қилиб олиб келади. Расмга яхшилаб қарасангиз, қоғозлар, қутилар, боғчада ишлатиладиган нарсаларнинг қолдиқлари. Мен боғча опаларига ҳазиллашиб: " Болаларинг ясаган нарса деб, ҳамма мусорни ўзимизга бериб юбораябсизларми?" деб сўраб ҳам кўрдим😀 Масканинг, совуннинг, егуликларнинг қутилари. Бу ҳодисадан 3 та нарсани ўргансак бўлади. Биринчиси- оддийлик. Иккинчиси- болаларга билим бериш! Учинчиси - ахлатга ташланадиган нарсалардан ҳам унумли фойдаланиш!

Япон боғчаларида болаларни яратувчанликка ўргатишади. Мана шу оддий қутилардан ясаган нарсаларини ўғлимдан сўраб кўрсам, "Телескоп, робот, учадиган қанақадир машина" деябди. Тасаввур қилаябсизми? 4 яшар болага нималарни ўргатишаябди. Қойилотун қойилун! Балки шунинг учун ҳам Япон болалари катта бўлгандан кейин "Метанда навбатда туришмас", 21-аср учун уятли, кулгули, шармандали бўлган чироқсиз, газсиз совуқ уйларда ўтирмас. Тағин билмадим!

э, велиб кетсин. Кайфиятни туширмаймиз дўстлар. Биздаги боғчалардаги камчиликларни санаб асабимизни ҳам бузмаймиз. Бизда боғчадаги, мактабдаги тизим қониқтирмаябдими, унда ўзимиз ҳаракатни қилайлик. Оналар мадраса бўлиб, оталар олийгоҳ бўлиб тарбияга жиддий қарайлик. Ҳеч бўлмаганда ўзимизнинг атрофимиздаги болаларнинг илм олишига, креатив бўлишига бор кучимиз билан ҳаракат қилайлик. ИншаАллоҳ, ана шу биз тарбиялаган болалар маълум вақтдан кейин сиёсатга кириб келишади. Ана ўшанда бахтимиз барқарор бўлиб кетажак!

Яна озгина кутиб туринг яхшилар. Ўзим қайтиб ҳаммасини "легиропкасини" оламан. Бўлди, пост тугади. Энди бир яхши қўшиқ эшитиб ухлайман:

ОЛИСДАГИ МАҲМАДОНА, ЭЙ ҚАРИ ОЛЧОҚ,
МЕНГА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚНИ ЎРГАТМАГИН СЕН))

Хурмат билан, бўлажак Мактабгача Таълим Вазири, Баҳодир Ниппоний)

8.3k 2 150 55 456

"Қарғиш"

Бўлган воқeа...

Дўстлар, айтаман тингланг,
Бўлиб ўтган ҳикоят,
Бир йигитнинг тақдири,
Ўрнак бўлар-да шояд.

Ўртахол оилада,
Ўғил дунёга кeлди,
Ота ўзда йўқ хурсанд,
Шамол мисоли елди.

Орадан ўтди йиллар,
Боғча, мактаб, дeгандeк,
Билимли эди йигит,
Ўқишга кирмади лeк.

Опасин ўйлади у,
Яқинда тўйи бўлар,
Қиз чиқарган оиланинг,
Минг ташвиш ўйи бўлар.

Дeди: Кирсам ўқишга,
Қийналиб қолар отам,
Сарпосин зўр қилмасак,
Хафа бўлади опам.

Минг ҳаёл ўйлар билан,
Орзудан кeчди йигит,
Оиламга ёрдам дeя,
"Москов"га учди йигит.

Икки йил ишлаб тинмай,
Пулин уйга етказди,
опасининг тўйига,
Йиққанини кeтказди.

Ўйларди: "Бир кунлик тўй,
Икки йилим олди-я,
Қудалар ҳам ноинсоф,
Пайпоққача олди-я".

Нима бўлса ҳам опам,
Бахтли бўлса бўлгани,
Энди қайтиб ўқийман,
Орзуларга етгани.

Ватанга қайтди йигит,
Орзулари бир олам,
Афсус узатиш кeрак,
Энди синглисини ҳам.

Ота-онасин ўйлаб,
Ўқишдан кeчди йигит,
Синглимни узатай дeб,
"Москов"га учди йигит.

Бу гал бир кунлик тўй дeб,
Хазон бўлди тўрт йили,
Энди орзуларидан,
Совиб кeтганди кўнгли.

Яна қайтди ватанга,
Мусофирликдан бeзиб,
Ота-она кўп ўтмай,
Гап бошлади ўтқизиб:

Ўғлим сeн тeнгиларни,
Болалари бор қара,
Ўғли уйланмаябди,
Дeб кулмоқда маҳалла.

Уйланиш кeрак энди,
Жим бўлди, ўчди йигит,
Тўйимга пул тодай Дeб,
"Москов"га учди йигит.

Ишлаб яна нeча йил,
Қанча ғамни ўткизган,
Қайтди тўйга пул ишлаб,
Ёши ўтиб ўттиздан.

Ҳуллас бўлди катта тўй,
Минглаб кeлди одамлар,
Ҳeч нарсадан хабарсиз,
Ўйнаб кулди одамлар.

Сўзга чиқиб ёш қари,
Қилди эзгу тилаклар,
Икки ёшга бахт тилаб,
Чалинди кўп қарсаклар.

Дeйдилар дуо билан,
Инсон зоти юксалар,
Адашиб қарғаб қўйди,
Йигитни кўп кeксалар:

-Бахтли бўл куёв йигит,
Қувончга тўлсин олам,
ТОПГАНИНГ ТЎЙЛАРИНГА,
ТЎЙГА БУЮРСИН, БОЛАМ...

Бу "дуо"дан сўнг, бир зум,
Ғамларни қучди йигит,
Ҳаёлда яна тўй дeб,
"Москов"га учди йигит....

Етар энди, жон халқим,
Ношуд бўлмайлик, ношуд!
Минглаб истедодларни,
Тўй деб қилмайлик нобуд.

Бир кунлик ҳо-ю ҳавас,
Нафс қалбимиз қучмасин,
Боламиз уй-тўй дея,
"Москов"ларга учмасин!

Фаришталар овмин дeр,
Дуо-ю, сўзингизга,
ТОПГАНИНГИЗ ТЎЙГАМАС,
БУЮРСИН ЎЗИНГИЗГА!

БАҲОДИР ИСКАНДАРОВ!

https://t.me/BahodirIskandarov

14.4k 3 385 68 712

БИЛИМГА ТИКИЛГАН САРМОЯ - КЎП ЯХШИЛИКЛАРГА ДОЯ!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Хабарингиз бор анчадан бери Японияда муваффақиятга эришган, фақат ўзи учун эмас, жамиятимизга ҳам нимадир беришга ҳаракат қилаётган ватандошларимиз ҳақида "ЯПОНИЯДАГИ ЖАДИДЛАРИМИЗ" рукни остида ёзиб келаябман. Бугун шу рукнимизнинг даражасини 5-6 поғона тепага кўтармоқ истайди бу кангул. Чунки бугунги қаҳрамонимиз...

Шу десангиз кеча Япон парламентида муҳим ўринга эга бўлган, марҳум бош вазир Шинзо Абе билан узоқ йиллар елкадош бўлган, ҳозир ҳам Япон сиёсатида муҳим инсонлардан бири - Танака сенсеи бошчилигида мажлис ва базм уюштирилди. Ушбу тадбирга унча-бунча давлат вакиллари таклиф этилмайди, одатда. Аммо, бизникилар таклиф этилибди. Бунақа катта тадбирга мени ҳам чақиришганини қаранг) Хуллас, тадбирда ҳаёл суриб турсам, сиз расмда кўриб турган инсон - Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Mukhsin Abdurakhmonov менга қараб қўлларини силтадилар. Ёнларига бордим. "Баҳодиржон яхшимисиз?" деб ота-боладек бағирларига босиб кўришдилар. Анча сухбатлашдик.

Ҳаттоки, "Баҳодиржон, бир неча йилдан бери, сизнинг шеърларингиз борми, мақолаларингиз борми биринчилардан бўлиб ўқийдиган, ҳақиқий ўқирманингиз менман!" десалар бўладими. Бу ҳам бир элчимиздаги камтарлик ва одобнинг бир белгиси. Кўраябсизми, мен ҳам "Ҳани-ҳуни" одаммасман. Кимсан Япония парламентига алоқадор тадбирда, кимсан муҳтарам элчимиз билан кўришиб, камига элчимиз "Ашаддий ўқирманингизман!" деябдилар. Мен анча кучайиб кетганман. Сизлар менсимаябсизлар холос😁

Элчимиз Фарғона вилояти, Риштон туманидан. Илк бор 1998-йилда Японияга магистатура босқичида ўқишга келганлар. Ундан кейин кўплаб ташкилотларда фаолият олиб бориб, айни кунда Ўзбекистоннинг Япониядаги мухтор элчиси бўлиб фаолият олиб бораябдилар. Мени энг хурмат қилган жиҳатим- элчимизнинг динга мустаҳкамлиги ва самимийлиги. Камтарлигини айтмасангиз ҳам бўлади. Боласи тенгилар билан ҳам қўллари кўксида. Элчихона масаласида ҳам анча ишлар қилишди. Элчидан бошлаб оддий ишчиларгача четда ўқиган, тажриба тўплашган. Элчихонада ажойиб таркиб ҳам тузишган. Бу жамоанинг битта камчилиги- таркибга мени қўшиб олмаганликлари. Агар мени ҳам қўшиб олишса, бутун элчихоналар тарихидаги энг кучли таркиб бўларди))

Ҳазил ўз йўлига-ю, элчимиздек динига-қадриятларига мустаҳкам, ҳақиқий ватанпарвар, жамиятга озгина бўлса ҳам фойдам тегсин деб ҳаракат қиладиган, чет-эл ҳавоси, тажрибасидан бохабар, билимли амалдорларимиз кўпайсин, Илоҳим.

Азизлар, бу рукнимизнинг асосий мақсади, катталарни мулоҳазага чорлаш, ёшларни руҳлантириш. Хурматли ота-оналар, болангизнинг тўйига пул йиғмай, ўқишига шароит қилиб беринг. Бугун қўшимча дарсларидан 100-200 минг сумни аяманг! Келажакда албатта мевасини кўрасиз!

Хурматли ёшлар, эринмай, астойидил ўқинг. Мана бугунги қаҳрамонимиз ҳам Риштоннинг оддий қишлоғидан чиқиб, ўқиб-изланиб бугун мана шундай натижаларга эришганлар. Сиз ҳам уддалайсиз!

Илоҳим, барчаларингизнинг фарзандларингиз, олим бўлсин, элчи бўлсин, вазир бўлсин, одам бўлсин, жамиятимизга нафи тегадиганлардан бўлсин!

https://t.me/BahodirIskandarov

11.3k 0 139 116 531

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АДОЛАТ, АДОЛАТ, АДОЛАТ!

Ассалому алайкум, хурматли кўрарманлар!

Илоҳий буйруқларга лаббай деган ҳар қандай миллат, бу дунёда натижасини кўраверади.
Япон ҳукуматининг ногиронлиги бор шахсларга яратган шароити, ажойиб тизими ва уларни қадрлагани эвазигадир барча муваффақиятлари!
Ногиронлиги бор шахсларга шу даражада зўр тизим яратилганки, соғлом одамлар билан ҳар қайси жабҳада бир хил ҳаракат қила олишади!

Кўриб турганингиз видеода Японияда кашф этилган, кўзи ожизлар учун қилинган "Сариқ йўлакча"да бемалол ҳаракатланиб кетмоқда. Илоҳим, бизга ҳам тўғри тизимга тушиб олиб, аслиятимизга қайтиш насиб қилсин!

БАҲОДИР ИСКАНДАРОВ!

6.3k 0 31 26 355

ОНЛАЙН ҚИМОРДАН ЎЛАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Ўтган ҳафта пайшанба куни ишдан қайтаётганимизда, бир Япон: "Уйга қайтишда поездда эҳтиёт бўлинглар. Бугун онлайн ўйиндан ютқазганлар ўзини поезднинг тагига ташлайдиган кун" деб биз билан хайрлашди.
Бу гапни жуда кўп Япондан эшитганман. Бу гап шунчалик оммалашганки, худди бизда "Шанба куни талабалар уйларига қайтишади. Йўллар тирбанд бўлади" дегандек оддий гап. Ўзини ўлдирадиганлар куни деб ҳазиллашиб ҳам гапиришади.

Яқинда бир метро ҳодимидан шу гап ҳақида сўраб кўрдим. Ҳақиқатда, пайшанба-жума кунлари шунақа қиморвозлар ўзини ўлдиришлари бор гап. Шу кунлари биз эҳтиёткорроқ бўламиз деди.

Ҳозир бизда авж олган, айрим пасткаш блоггерлар реклама қилаётган, ҳаттоки қонунийлаштирамиз дейилаётган "Бир нарса х бет", "Ўйна бой бўл" дейилаётган спорт ўйинларига пул тикиб ўйналадиган қимор, ЯПОНИЯДА ҚОНУНИЙ ТАЪҚИҚЛАНГАН. Анави ўзини ўлдираётганлари олтинга пул тик, нефтга пул тик деган иқтисодий билим талаб қиладиган "Замонавий вариянт" даги ўйинлар. Мен спорт турларига ҳам, унақа замонавийларига ҳам қаршиман! Қиморми, қимормасми, ҳалолми, ҳалолмасми демасдан ҳаммасидан воз кечинг! Осон пул катта холангизнинг уйида ҳам бўлмайди. ЯПОНИЯДАГИ ИҚТИСОДЧИЛАР, МУТАХАСИСЛАРНИНГ ФИКРЛАРИНИ ЎРГАНИБ ЧИҚДИМ. БИРОРТАСИ ШУНАҚА ИПИРИСҚИ ЎЙИНЛАРНИ ОҚЛАБ ЧИҚИШМАБДИ!

Қимор, йўқ нарсага пул тикиш, осон жойдан пул топиш деган нарсалар ҳар қайси миллатда, ҳар қайси давлатда, ҳар қайси жамиятда одамларни хонавайрон қилиш устига қурилади. Миллиондан бир фоиз ютиш имконияти бор сароб нарсага ишонманг! Японияга ўхшаган иқтисодий қудратли, иқтисодий билим даражаси баланд мамлакатларда одамларни хонавайрон қилаябдими, бизга ўхшаган камбағал давлатларда бундан минг чандон оғриқли асоратлар қолдиради.

Хурматли ёшлар, укалар, дўстлар. "Осон пул келиб қолади", " Бой бўлиб кетаман", "Фалон бўлади, фустон бўлади" деган нарсаларга ишонманг. Бутун бир келажагингиз, оилангиз, умрингиз ҳазон бўлиб кетади. Шу пайтгача ОНЛАЙН қиморлар, ўйинлар орқали бирорта бири-икки бўлган одамни учратмадим. Лекин, ютқазиб хор бўлган, ўз жонига қасд қилган шўрпешоналарни мингдан ортиқ эшитдик, кўрдик.

Буёқда 1% ютиш имкониятинг турибди. Нариги тарафда 99% Ота-онангни сиқилтириб ўлдириш, хотинингни бировларга ташлаб кетиш, болаларингни оч қолдириш, келажагингни бир деганда барбод қилиш ва умрингни хазон қилиш турибди. Шунда ҳам шу йўлни танласанг, одам эмас экансан!
Биз, қиморни харомлиги, оқибати ёмонлигидан огоҳлантирилганларданмиз. Миянгизни ишлатинг!

Хурмат билан, БИЗ ҚИМОРГА ҚАРШИМИЗ партияси лидери, Баҳодир Ниппоний)

https://t.me/BahodirIskandarov

16.8k 4 151 51 555

ЯПОНЛАР ҲАҚИДА ҲЕЧ КИМ АЙТМАЙДИГАН ГАПЛАР!

Ассалому алайкум, чойхўр ўқирманлар. Бугун сизларга Япон чойлари ҳақида айтиб бераман. Япония ҳақида ҳеч ким ёритмайдиган, ҳеч қаерда йўқ маълумотларни топиб келаётган менга гулдурос қарсаклар. "Қани балкоооннн. Овозила эшитилмиёпти"))
Шу десангиз, Ўтган ҳафта Токиодаги Ҳалал сакура деган Ўзбек ошхонасига бордим. Японларнинг ҳар хил чойларидан безор бўлиб, ўзимизнинг кўк чойдан мазза қилиб ичдим ва чой мавзусининг навбат келди деб ижодни бошладим.

Хуллас, Японияда чойни "Ча" дейишади. Хоҳлаган сўзингизнинг охирига "Ча" қўшсангиз чой бўлиб кетаверади. Масалан "Кўкча" десангиз, кўк чой. "Қорача" десангиз, қора чой. "Хотинча"даги "Ча" чой эмас лекин. Шунисига эҳтиёт бўласизлар) "Тентакча"даги "Ча"ни ишлатсангиз бўлаверса керак)

Японларда чойнинг турлари шунчалар кўпки, ҳайрон қоласиз. Энг машхурларидан айтсам, "Мугича"( Буғдой чой) "Оча"( Кўк чой) "Коуча" ( Қора чой) "Матча" ( Кукунли, яшил чой) "Уронча" (Қора аждар чой) "Сенча" ва бир қанча "Ча"лар. Буларнинг ичида менга энг ёққани - "Ҳожича". (Дудланган чой) Бу чой ҳожиларнинг чойи дейман-да, ичавераман.

Чойнинг турлари ниҳоятда кўп. Хоҳлаган нарсасидан чой тайёрлаб кетишаверади. Буғдой, барг, дарахтнинг шохи, Гуруч, қўйингки, сабзи-картошкадан ҳам чой тайёрлашади. Японларда чой шу даражада маданиятга айланганки, ҳаттоки чой маросимларигача ўтказишади. Ҳаттоки, олимлар чойга бу даражада меҳр қўйган Японларнинг бу маросимини "Чойизм" деб фанга ҳам киритишган.

Ҳар қандай дўконга кирманг, мингдан ортиқ турдаги баклашкада чой сотилади. Энг қизиғи, Японларнинг ҳар қандай тадбирида биздаги "Кола ва фанта" эмасда, баклашкадаги чой ва апельсин шарбати ичилади. Бизга ўхшаб зарарли бижиллоқ сувлар ичишмайди.

Шунақа гаплар. Бир куни бир Япон мақтаниб: "Сизларда бунақа зўр чойлар бўлмаса керак а?" дейди. Мен эса: "Сен биздаги зонадагилар чефир қилиб ичадиган Тошкент чойдан ичиб кўрсанг, мени бувим ичадиган 95 чойдан ичиб кўрсанг, бизни маҳалладаги 105 га кирган Маҳпират холани, ичига озгина кўкноридан солиб дамланган чойдан бир ичиб кўрсанг, қайтиб Япон чойларини ичмайсан" деб қўйдим. Шундан бери чой ҳақида гапирмади менга)

Шунақа гаплар азизлар. Агар таълим вазири бўлиб кетсам, Япон тили ва маданиятида ўқиётган талабаларга Баҳодир Ниппонийнинг постларини ўқимаган бўлса, диплом бермасликни йўлга қўйдираман) Кўрябсизми, шунинг учун ҳам таълим вазири эмасман-да)

ЁҚТИРМАНИ босинг ва мана шу каналчамга меҳмонга келинг!
"Кўкнори қўшиб чой бараман галсангиз,
юрагимдан жой бараман галсангиз"😁

6.1k 1 29 85 654

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

6k 0 45 28 293

ЯПОН БИЛАН БАҲС!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун "Ҳайт жонингдан. Ўлдир акангни!" деб юборадиган даражада кайфиятингизни кўтариб бераман.

Авваламбор, нега аслзода деб мурожаат қиласан? Аслзодаликни қандай аниқлаш мумкин деб савол берсангиз, аслзодаликни аниқлашни битта энг яхши усули бор: Болалигида бобоси ёки бувисининг махсисини ечиб қўяй деб зарб билан тортиб, орқага думалаб кетганлар - аслзодалар) Айтиб қўяй, суюкли ёрини этигини тортиб йиқилганлар бизни аслзодалар гуруҳимизга киришмайди)) Махси бўлиши керак)

Бугун бир Матсумото деган Япон билан овқатланишга бордик. Анча сухбатлашдик. Японларни мақтаб эзиб юборди. Мен ҳам бўш келмадим. Бояги Япон: "Бизда Японларда миндей кўзинга қараб, доктор бўлмасак ҳам, 1-2 кундан кейин касал бўлишингни аниқлайдиган одатимиз бор. Об-ҳаво, одамларнинг туғилиши кабиларни ҳам олдиндан таҳмин қила оламиз. Бу фақат Японларда бўлса керак. Сизларда ҳам борми?" дейди.

"Иби, одамига тушдинг-ку!" деб гапимни бошладим: "Сизларники копейка. Бизда ҳомиладор аёлнинг ортидан калишни отиб юбориб, калишни ўнг ёки тескари тушишига қараб ўғил-қизлигини аниқлайдиганларимиз бор! 2-3 та қиз фарзанд кўрса, УЛБЎСИН ёки ЎҒИЛОЙ деб исм қўйиб, кейингисини ўғил қилиб юборадиганларимиз бор!" десам, томи кетиб қолди. Озгина ишонгандек ҳам бўлди. Аёлларни ортидан калиш-палиш отиб юрмаса бўлди, ишқилиб)

Шунақа гаплар. "Супурги", "Калиш", "Гулсара фолчи" деганларга ишонманглар. Ғайбни фақат ва фақат ўзи билгувчи! Илмга асосланган, кузатувлар натижасидаги таҳминлар зарар қилмаса керак. Масалан: "Дарахтнинг барглари тепадан тўкилишни бошласа қиш совуқ келади". "Эркак хотинига меҳрибон бўлиб қолиб, аёллар ҳақида умуман гапирмай қўйса, хиёнат қилаётган бўлади". "Уйга келганда аёлнинг қўли белда бўлса, жанжалчанинг аломати!" кабилар. Яна бир илмий таҳмин, ҳозир постни ўқиган аслзодалар ЁҚТИРМАНИ бор куч билан босишади)

Хурмат билан, 📱 Баҳодир кучли элликталик)

8.1k 0 48 75 937

МЕНИ ТАНЛАБ, ХАТО ҚИЛМАБСИЗ!

Ассалому алайкум, самимий ўқирманлар. Самимийгина, ширингина бўлиб юрибсизми?
Япониядаги келишган йигитнинг ҳикоялари давом этади. Ёзганларимни эринмай ўқиётганлар бир кунда бир бетдан китоб ўқиётгандек бўлаябсизлар. Жа, зўр китоб дея олмайманкуя, ҳарқалай йўқдан кўра бор-да)

Бугунги бобимиз мақтаниш ҳақида. Сизларга бир мақтанай. Шу десангиз, Назмий Портал деган саҳифада 2024-2025 ТОП 50, ЕТАКЧИ ЁШ ШОИРЛАР деган номинация ўтказилди. Шу номинацияда камина камтарин ҳам ғолиб бўлиб, кучли 50 таликка киритилибман. "Сенга ўхшаган жипириқлар адабиёт учун, шеърият учун нима қилиб қўйгандинг-ки, сени кучли 50 таликка киргизишибди" деган ҳаёл келдими? Ҳечқиси йўқ. Менга ҳам шундай ҳаёл келди))

Кучли 50 таликни бир қараб кўринг-да. Ҳаммалари кучли-кучли шоирлар. Ҳаммаларини шеърларини ўқиганман. Мен бу даврада ўзимдан уялиб кетябман. Камтарлик эмас, ҳақиқатда шундай! Мен шоирлар эмас, "Адабиётни, шеъриятни ўлгудек яхши кўрадиган", "Кўп шеър ёдлаган", "Шиғирчилар машқ қилиб турадиган" га ўхшаган номинациялар ўтказилса, ғолиб бўлсам керак) Ёки, "Череччур келишган йигит" деган номинация бўлса, аниқ ғолиб бўламан. Бундай кучли қалам вакилларининг орасига мени ҳам қўшиб уялтирманглар-да) Онониб кетай сизлардан!

Нима бўлганда ҳам ташаккур сизга! Мени танлаб жуда яхши қилибсиз, эй Назмий портал, эй кўринмас одам. Бунчалар яхшисиз, сиз)) Шу жойига бир икки томчи кўз ёшчани қилиб, "Мен болалигимда роса қийналганман. Мен бу натижаларга эришишимга" деб интервью бергим келиб кетди. Йўқми бирорта таваккал қилиб кўрадиган журналист)
Майли, ўзим ёзган шиғирчадан бир шингил айтиб берай:

​​Мажнунтол, Мажнунтол,
Берай бир савол,
Нимага ғамгинсан?
нега қаддинг дол,
Ишқда бевафога
йўлиққанмисан,
Ёки, гўзал севгинг
бўлганми увол?

Мажнунтол, Мажнунтол,
дўстим қулоқ сол,
Сен-ла дардлашгани
келдим, сахарда,
Мен ҳам сенинг каби,
безганман ишон,
Баланд бинолару,
катта шахардан.

Мажнунтол , Мажнунтол,
йигитмисан, чол,
Исмингни ким қўйган?
Нимага Мажнун,
Сенга панд берганми
сохта дўст-у ёр,
Шунга бўлганмисан
умрбод маҳзун.

Мажнунтол, Мажнунтол,
Дардинг тўкиб сол,
Сен ҳам мусофирда,
оғринганмисан,
Меҳрин қўмсаганда
сўролмай аҳвол,
Онангни мен каби
соғинганмисан?

Мажнунтол бошингни эгма
ҳеч қачон,
Ғафлатга ботганлар
эгсин бошини,
Туққан, боққанига
хиёнат қилган,
Ватанни сотганлар
эгсин бошини.
Халқум, халқум дея,
халқин хор қилган,
Юраги қотганлар
эгсин бошини,
Дину диёнатдан
хабарсиз, нафси,
Ҳаталак отганлар
эгсин бошини.

Мажунутол қаддингни кўтар,
мағрур тур,
Сен ва мен ҳеч кимдан
қарзмас, қарз эмас,
Сенга юз бурганга,
юзларингни бур,
Билсанг бевафолар
бизга арзимас.

Мажнунтол, Мажнунтол,
Бўлай дарддошинг,
Содиқ дўстим бўлиб ,
ёнгинамда қол,
Қаддингни кўтарсанг,
тик тутсанг бошинг,
Исмингни қўяман мен
Баҳодиртол..

https://t.me/BahodirIskandarov

12.6k 1 43 109 505

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ФУДЗИЯМА ЭМАС, ФУЖИЯМА!

Ассалому алайкум, палаги тоза кўрарманлар. Мен ҳам думалоқ видео қилишни ўрганиб олдим. Энди ишларим 5 бўлиб кетса керак)) Велиб кетсин, ташвишлар тугамайди. қайси бирига сиқиламиз. Ҳар қандай муаммога "Кел асалим, жжжжжоним бақлажоним сендан катта муаммоларни ҳам ер тишлатганман, сени копейкасан" деб қарашни шакллантириб, псиҳологик кучли бўлайлик. Барчангизга саломатлик тилайман!

📱Bahodir Iskandarov

7.6k 1 38 39 409

"ЯҲУДЛАРГА ЛАЪНАТ БЎЛСИН!"

Ассалому алайкум жафокаш ўқирманлар. Таъзия билдирган, ҳамдардлик билдирган барчаларингизга ташаккур! Барчаларингизнинг изоҳларингизни, дуоларингизни ўқидим. Барчаларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Аслида биздек жафокаш, биздек оқибатли, яхши-ёмон кунингда ҳам ҳеч бўлмаса ҳамдардлик билан ҳам ёнингда тура оладиган миллат, дунёнинг ҳеч қаерида йўқ!

Ўтган ҳафта шанба кунини оилавий масжидда ўтказдик. Ўтганларнинг ҳаққига, мазлумларнинг ҳаққига дуолар қилдик. Ушбу масжидда ажойиб атмосфера йўлга қўйилган. Жума-шанба кунлари мусулмонлар оилавий йиғилишади. Аёллар бир қаватда, эркаклар бир қаватда. Болалар дарсларда қатнашиб, уёқдан-буёққа югуриб ўйнаб юришади.

Ошхонада ҳар-хил овқатлар пиширилиб, ҳаммага тортиқ қилинади. Кун бўйи жамоат билан Намозлар ўқийсиз. Маърузалар эшитасиз. Дўстлар билан қизғин сухбатлар қиласиз. Мусулмонлардаги бу бирдамликни, бу оқибатни кўрган жуда кўп Японлар ҳам келишади ва мусулмон бўлишади. Сиз расмда кўриб турган инсон ҳам ана шундай Японлардан бири- АБДУЛЛОҲ ака!

Абдуллоҳ акани кун бўйи кузатдим. Псиҳологик портретини чиздим. Тинмай ниманидир такрорлайди. Овқатланса ҳам, ўтирса ҳам турса ҳам пичирлаб нимадир деябди. Ёнларига бордим. Салом-алик қилиб, 10-15 дақиқа сухбатлашдим. Абдуллоҳ ака, 28 йил олдин мусулмон бўлган эканлар. Кўзлари ожиз бўлишига қарамасдан, 7-8 чақирим узоқликдан масжидга келар эканлар. Ўта ақлли, фикрлари теран инсон эканлар. Японларда ногиронларга, эҳтиёжмандларга маъсул шахслар эътибор бериши мумкин, оддий одамлар ҳеч қачон меҳр кўрсатишмайди. Ёрдам беришмайди. Абдуллоҳ акамиз, мусулмонлардан олган иззат-икром, меҳр-мурруватни кўриб, ўзлари ҳам мусулмон бўлган эканлар.

Мириқиб сухбат қилдик. Мен билан сухбат давомида ҳам бояги гапини жуда кўп такрорлади. Ёнида ўтирганлигим учун бу сафар аниқ эшитилди. "Яҳудларга лаънатлар бўлсин!". Негалигини билсамда, яна сўрадим. Нега?
"Мусулмонми, мусулмонмасми? одам боласи, мияси бор одам қандай қилиб уларга лаънат айтмаслик мумкин? Шунча бегуноҳ одамларни, болаларни, ногиронларни ўлдириб юбориши ақлга сиғадими? Эндигина оёққа турмоқчи бўлаётган, ҳолдан тойган Сурияга ҳужумни бошлабди. Ҳар қандай разил одам ҳам йиқилган одамга яна зарба бермайди-ку. Яҳудларга лаънатлар бўлсин!" дедилар. Яна бир оз гаплашиб, хайрлашдик. Абдуллоҳ ака эса, яна ўша сўзни такрорлаябдилар. Жуда кўп марта эшитганим учун, 2-3 кундан бери қулоғим остида жаранглаябди:

"ЯҲУДЛАРГА ЛАЪНАТ БЎЛСИН!".

📱https://t.me/BahodirIskandarov

46.6k 2 224 93 565

ДУОЛАРИНГИЗДАН УМИДВОРМАН!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. Эсингизда бўлса, яқинда бобомнинг бетоб бўлиб қолганлари ҳақида ёзган эдим. Аллоҳнинг иродаси, кеча муборак жума кунида омонатини топширдилар. Фарзандларини ёнларига чақириб, "Калима қайтаринглар, дуо қилинглар" деб гаплашиб, ўзлари ҳам тинмай дуо қилиб, хотиржамликда омонатини топширибдилар.

Умри мансаб пиллапояларида ўтган, яхшилик, одамийлик ва савобдан бошқа бойлик орттирмаган эдилар. Ақлимни танибманки, намозини, рўзасини канда қилмадилар. Каналлар, мактаблар, кўприклар қурдирдилар. "Бобожон сизга иккитагина сомса олиб келдим. Еб олинг" деганда, бирор марта ўзлари еганларини эслолмайман. Ҳар доим ҳамма набираларини, фарзандларини чақириб, бир тишлам-бир тишламдан бўлиб берардилар.

Ҳар бир фарзанди, ҳар бир набирасини чақириб олиб, амри маъруф қилардилар. Телефонда тез-тез гаплашиб турардим. Ҳар гаплашганимизда, "Қория келиним, олим ўғлим, икалаларингиз ҳам доктор бўлиб қайтсаларингиз, ўзим зиёфат қилиб бераман!" дер эдилар. Афсуски, шу кунлар армон бўлиб қолди.
Яхши яшадилар. Фарзанд набираларининг ардоғида , уларнинг бахти-камолини кўрдилар. Ҳаж, умра сафарларига ҳам бориш насиб қилди.

Мусофирчиликнинг энг қийин томонларидан бири шу. Яқинларингни сўнги манзилга кузата олмайсан!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
Жойларингиз жаннатда бўлсин, бобожон.

9.1k 0 20 257 742

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БАС ҚИЛИНГЛАР, ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли кўрарманлар.
Мен кучайиб кетаябман. Эплаб бўлмай қолаябди. Фақат сизлар менсимаябсизлар, холос)) Озодликда чиқдим, Миллий Твда чиқдим, Зўр твда чиқдим, Маҳалла тв да чиқдим, Миллатимизнинг маънавий қалбларидан бўлган устоз Мубашшир Аҳмад каналларида ва бир қанча, зиёли инсонларимиз каналларида чиқдим. Мигрант узда чиқдим. Бугун КУН УЗда чиқдим. Кучайиб кетганимни исботлашим учун, яна қаерларга чиқишим керак? Интернетдан чиқиб кетсам ишонасизларми?😀

Авваллари қайси дўконга кирмай, савдоси юришиб кетарди. Ҳаттоки, айрим дўкончилар "Баҳодиржон ҳали почин қилмадим. Нимадир ол. Сен олсанг, ўша куни савдо зўр бўлиб кетади" дерди. Шунга ўхшаб, кун.узга бир интервью бергандим. Aудиторияси 3 миллион бўлиб кетди. Кун уз жамоасини катта натижа билан табриклайман. 3 миллион 30 миллион бўлиб кетсин! Айтганча, "Почин-мочин" деган ирим-сиримларга ишонманглар)

Мавзу ўта долзарб. Асосий муаммоларимиздан бири ҳақида сухбат қилганмиз. Фақатгина бу мавзуда ўта эҳтиёт бўлишимиз керак бўлган нуқта бор. Биз мусулмонлармиз. Ёшларни худбинликка, фақат ўзидан бошқасини ўйламасликка чақириб қўймаслигимиз керак. Ота-она, ака-ука ўртасидаги оқибатга путур етказиб қўймаслигимиз. Бутун Европаю, бошқа ривожланган давлатларда ХУДБИНЛИК асосий муаммолардан бири. Айрим катталарни нафсини тарбиялашда ва ёшларни худбин бўлиб қолмаслигида олтин ўрталикни ушлашимиз керак!

Улкан қалбли журналист акамиз Муҳаммад Шакур сизга катта раҳмат.
Фавқулотда ақлли ва гўзал, журналист синглимиз Gavhar Ziyodullayeva, сизга ҳам каттакон раҳмат!
Нутқимдаги бузилиш, паразит сўзлар, камчиликларимга эътибор бермасдан, мавзуга эътибор берасизлар ва кўпчиликка етиб боришига хисса қўшасизлар деган умиддаман!

Барчаларингизга икки дунё саодатини тилаб қоламан!

📱Баҳодир Искандаров!

12k 2 119 68 403

​​18+ ЯПОНИЯДАГИ ЖИНСИЙ ТАЖОВУЗ!

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Бугун сизларга Япониядаги хўрозпурушлар ҳақида айтиб бермоқчи эдим. Аммо, ишхонамиздаги бир қиз мавзуни ўзгартириб юборди. Ўзи шунақа, товуқлар хўрозларни ҳар доим чалғитади)

Мавзуга қайтсак, бугун биз билан ишлайдиган қиз ишга кечикиб келди. Нима бўлди десак, терговга борган эмиш. У қизнинг дугонасини отаси 14 ёшидан бошлаб, бир неча йиллар зўрлаб келган экан. Қиз улғайиб, ўзида куч топиб онасига айтган, онаси политсияга. Биз билан ишлайдиган қиз ҳам гувоҳ сифатида иштирок этган. Эшитдим-у, юрагим остидаги кўпиклар кўпирди.

Японияда жинсий тажовуз жуда ҳам аянчли аҳволда. Янгиликларда бот-бот эълон қилинади. Энг шов-шувлиси 2019 йилда Нагояда бир ота қизини йиллар давомида зўрлаб юриб, қўлга тушгани бўлган эди. Сиз расмда кўриб турган аёллар ўша зўрланган қизнинг ҳимоясига чиқишган эди. NHK ва Токио аёллар университети профессори Мачико Oсава тақдим қилган маълумотларга кўра, Япониядаги ҳар 14 та қиздан биттаси жинсий тажовузга учраган. Тассаввур қилаябсизми, ҳар 14 чи қиз жинсий зўравонликка учраган! Бу дахшатли статистика!

Япон полицияси бераётган маълумотларга кўра, 2019 йилда 35700 дан ортиқ болаларга нисбатан, ўз ота-оналари томонидан зўравонлик ҳолатлари содир бўлган. Энг жирканчлиси, шундан 12,8 фоизи жинсий зўравонлик.
"2022 йилда 98000 дан ошиқ шунақа ҳолатлар аниқланган. Жинсий тажовузга учраган қизларнинг 35 фоизи ўзларини соддаликда айблашган, 21 фоизи қўлидан ҳеч нарса келмаганини таъкидлаган. Ярмидан кўпи ўз жонига қасд қилишга уринган бўлса, 41 фоизи кучли псиҳологик травма олгани, ҳаёти қўрқувдан иборат бўлиб қолганини таъкидлаган. Бу ҳолатлар нафақат қизларни ўзига зарар, балки давлат учун, жамият учун, иқтисодиёт учун катта зарар!" дейди, профессор!

Шунақа гаплар! Тепадаги ҳолат жудаям ачинaрли. Инсониятни тийиб турувчи омиллар, қадрият ва муқаддасотлари бўлмаса, бундан ҳам жирканч ишларга қўл уриши мумкин. Анави, мияси сквазнойда қолиб кетиб, мияни шамоллатиб қўйиб, сурункали фаросат етишмаслиги касаллигига чалинганлар "Ҳа, ўзимизда ҳам кўп" деб кўчадаги холалардан эшитган ғийбатларингизни олиб келманг. Бизда онда-сонда қулоққа чалинадиган гап билан, Японларда илмий ишларда исботланган, статистикаларда кўрсатилаётган дахшатли рақамларни солиштириб бўлмайди.

Айтганча, Япон зиёли қатламлари бунақа жирканч ҳодисаларни урчишида- айрим Аниме ва Порнографиянинг ҳам таъсири катта дейишаябди. Шундай экан, бизда ҳам "Отаси билан юрган қиз" ," Қайнота ва келин ётиб қўйибди" дейдиган фильмларни ишлаётган бепушт миялар, бас қилинглар. Биз эса, қўлимиздан келганча бунақа кино-ю, клипларга қарши туришимиз керак.

Хулосайи калом, ривожланайлик, ўсайлик фақат динимиз, қадриятларимиз, миллийлигимиз билан биргаликда. Бу постдан мақсадим мардонавор Япон халқини ерга уриш эмас, ривожланиш йўлидаги қилган хатоларидан хулоса чиқарайлик деябман. Қалби кирларга эса ўша гап: Ҳаммомга кириб қалбингизни гирбишин билан яхшилаб ювинг. Кейин, глитсирин суриб, салафан билан ўраб қўйиб эрталабгача кутинг. Зора, қалбингиздаги кирлар озгина кетса)

https://t.me/BahodirIskandarov

14.1k 0 88 85 444
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.