* * *
Чексиз, ташвишлардай чексиз коинот,
Ва унинг ичида курраи замин.
Ва унинг ичида бир одамобод,
Ва унинг ичида бир уй бор рангин.
Ва унинг ичида бир аёл ухлар,
Ва унинг ичида бир кўнгил уйғоқ.
Ва унинг ичида бир севги тўла,
Ва унинг ичида бир исм мутлоқ.
Ва унинг ичида... ҳеч кимсизлик бор,
Эгаси йўқ исм, ташланди исм.
Ойлаб тақиб юриб, ечолмай, ночор
ҳануз тақиб юрган узукдай
Асранди исм.
Бағрини қучоқлаб ухлайди аёл,
Уйнинг кўзёшидай титраб қўяр у.
Бахтдан қўрқар, домга, чўққа йўяр у,
Ўзи айбдор, ҳануз уни суяр у...
Чексиз, кутишлардай чексиз коинот
ичра яшар экан шундай мунглуғлар,
Севаман дейишга ҳаққингиз борми,
Севилдим дейишга ҳаққингиз борми,
Исмидан бошқа ҳеч нарсаси йўқлар?
✍ Ирода Умарова
@GarashaliKungil
Чексиз, ташвишлардай чексиз коинот,
Ва унинг ичида курраи замин.
Ва унинг ичида бир одамобод,
Ва унинг ичида бир уй бор рангин.
Ва унинг ичида бир аёл ухлар,
Ва унинг ичида бир кўнгил уйғоқ.
Ва унинг ичида бир севги тўла,
Ва унинг ичида бир исм мутлоқ.
Ва унинг ичида... ҳеч кимсизлик бор,
Эгаси йўқ исм, ташланди исм.
Ойлаб тақиб юриб, ечолмай, ночор
ҳануз тақиб юрган узукдай
Асранди исм.
Бағрини қучоқлаб ухлайди аёл,
Уйнинг кўзёшидай титраб қўяр у.
Бахтдан қўрқар, домга, чўққа йўяр у,
Ўзи айбдор, ҳануз уни суяр у...
Чексиз, кутишлардай чексиз коинот
ичра яшар экан шундай мунглуғлар,
Севаман дейишга ҳаққингиз борми,
Севилдим дейишга ҳаққингиз борми,
Исмидан бошқа ҳеч нарсаси йўқлар?
✍ Ирода Умарова
@GarashaliKungil