ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Кўнгил одамники эмас, одам кўнгилникидир...
@Mavzun_baxt

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ёмғир. Ёмғирни севаман🤗 Энди ёмғирли ҳаво бироз муаммо туғдиради, барибир севаман. Севган-у ташлаб кетганни ҳануз юракдан қўйиб юборолмаган каби. Ҳа, ҳозирги ёмғирларни болалигимнинг, Гарашанинг ва баъзи кунларнинг ёмғирлари хотираси билан севаман...
Ёмғир - дилозор ёрга ўхшайди, юракни эзади, шалаббо қилиб қўпол ҳазиллашади, пойабзалинг мундайроқлигига қарамай халқоблардан етаклайди. Барибир!
Сен йиғлолмаган кўзёшларим, кўзларимдан ташқаридаги ёшларимсан, ёмғир🤗
@Mavzun_baxt

@GarashaliKungil


«Гуноҳимиз...»
Ирода Умарова шеъри
Марҳамат Мирзаева ўқиди
Раҳмат😊🌹

@GarashaliKungil


Курагингга пичоқ урган кимсага, қўлинг етмас жойни билиб олган сурбет бургани ўлдиргани учун миннатдорчилик билдир😁
Фожиа жараёни икки хилдир - пессимистлар унга чўкадилар, оптимистлар ундан чиқадилар😎
Ирода ЭРГАШқизи

@GarashaliKungil


Шеъримдан тўртлик ёзилган бу чиройли суратни Гулноза исмли синглимиз юбордилар🙂
Вақт - ғанимат, уни илиниб бизни севинтирганларга ташаккур🌹

@GarashaliKungil


«Мезонлар...»
Шеър: Ирода Умарова
Сухандон: Муниса Бойматова
Раҳмат🤗

@GarashaliKungil


* * *
Чексиз, ташвишлардай чексиз коинот,
Ва унинг ичида курраи замин.
Ва унинг ичида бир одамобод,
Ва унинг ичида бир уй бор рангин.
Ва унинг ичида бир аёл ухлар,
Ва унинг ичида бир кўнгил уйғоқ.
Ва унинг ичида бир севги тўла,
Ва унинг ичида бир исм мутлоқ.
Ва унинг ичида... ҳеч кимсизлик бор,
Эгаси йўқ исм, ташланди исм.
Ойлаб тақиб юриб, ечолмай, ночор
ҳануз тақиб юрган узукдай
Асранди исм.
Бағрини қучоқлаб ухлайди аёл,
Уйнинг кўзёшидай титраб қўяр у.
Бахтдан қўрқар, домга, чўққа йўяр у,
Ўзи айбдор, ҳануз уни суяр у...
Чексиз, кутишлардай чексиз коинот
ичра яшар экан шундай мунглуғлар,
Севаман дейишга ҳаққингиз борми,
Севилдим дейишга ҳаққингиз борми,
Исмидан бошқа ҳеч нарсаси йўқлар?
Ирода Умарова

@GarashaliKungil


«Таскин»
Матн: Ирода Умарова
Сухандон: Марҳабо Шодмонова
Раҳмат🤗🌹

@GarashaliKungil


Ўзин ерга урар қор парчалари,
Атрофим оқ, дард-у ўйларим ҳам оқ.
Жуда алам қилар, бахтсиз сингари
Бу гўзал кунларда ёлғиз яшамоқ...

...дея мен келдим🤗 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ!

@GarashaliKungil


Ассалому алайкум.
Техник носозлик сабаб канал фаолиятини тўхтатиб турамиз. ИншаАллоҳ, тез-у яхши кунларда ғойибона дийдорлашгунча😊


«Агар...»
Матн: Ирода Умарова
Сухандон: Марҳабо Шодмонова
Раҳмат☺️🌷

@GarashaliKungil


«Суҳбат»
Матн: Ирода Умарова
Сухандон: Навбаҳор Пўлатова
Раҳмат😊🌹

@GarashaliKungil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#21_oktyabr
Қизалоқ пайтларим ёзган «Она тилим...» шеъримни бир қизалоғимиз - Пойариқ туманидаги 6-мактабнинг 6-Б синф ўқувчиси Норжигитова Феруза ўқибдилар😊
Ферузабонуга ва видеони илинган Дилшодхон Холиқовга раҳмат💐

@GarashaliKungil


«Она тили байрами» яқин. Қуйидаги манзилда бу мавзуда катта шоирларнинг гўзал шеърларини ўқинг😉
Лекин изоҳларни ўқишни маслаҳат бермайман😁

https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/ona-tili/ona-tilim-mushoira.html

@GarashaliKungil


Дарахтмисол бир най бор эди
Ҳовлимизда,
Ёдимга тушар...
Шамол чалса, ғовакларидан
Учар эди ноталар – қушлар.
Дўстим эди, жулдур соясин
Кун, ёғинда доим илинчак.
Дуррасидан сирғалиб қочган
Икки тола оқ соч – ҳалинчак.
Тебранардим, учардим беғам,
Тебранарди пойимда боғлар.
Жўр бўлганда, қуёш ипларин
Чертиб-чертиб нохин япроқлар.
Энди бари ўтмиш, хаёл, туш,
Улаб турар соғинч жунуни.
Билмай суйдим у шаммисолнинг
Туғилган ва ўлган кунини!
Энди ҳаёт оёқдан чалар,
Тебратади маромда карвон.
Энди ўзим дарахт,
Илдизим
Сочларидан босган бир довон.
Энди ўзим найман,
Куйларим
Кимларгадир кетган хослашиб.
Энди ўзим қушман,
Қанотим
Паналашга қолган мослашиб...
Энди-энди ҳамма нарсам бор,
Ҳар кимим бор, лекин камдайман.
Юрагида бундоқ кўкарган
Одамлари йўқ одамдайман.
Қабрларда ётган дарахтлар
Мевалари доим бозорда.
Капалаклар – қанотли хатлар,
Сўрайман шу бахтни озурда.
Учгим келар ўшандай ҳануз,
Нурни елпиб гул-чечакларга.
Лекин энди шу руҳим билан
Ярашмайман ҳалинчакларга...
Ярашмайман бу дунёга ҳам,
Ортган сайин дилнинг гуноҳи.
Бари оддий – таом, либос, ғам...
...Киприкларим қонайди гоҳи...
То бор экан шу ҳарирранг хун,
То Ажални нажотдай жўнат –
Бола бўлиб учмоғим учун
Энди ёлғиз умидим жаннат.
Энди ёлғиз умидим жаннат!
Ирода Умарова

@GarashaliKungil


Биз бахтсиз эмасмиз,
Бахтмиз бир-биримизга!
@Mavzun_baxt

@GarashaliKungil


«Кўзларинг»
Шеър: Ирода Умарова
Бастакор: Афзалбек Ҳусанов
Қачонлардир шунақа ёзган эканман-у қачонлардир қўшиқ бўлган экан😊

@GarashaliKungil


-Телефоним қобкетибди-ку😳
-Ая, синглимнинг бурни оқяпти🥵
-Мактабга шиппакда кетяпсанми, ботинкангни кий🤯
-Дарвозани очинглар🤨
-Ҳой, манави қолиб кетибди🤪
-Тўхтаааа, чойингни ичвол😫
...Ниҳоят уйда бир ўзинг қолиб, шоколад ва иссиққина чой билан нафас ростлаш бирам татимли туюлиб кетади😁 Шукр, шукр!
Ассалому алайкум, яна бир оддий ва бетакрор кунимиз билан🌹

@GarashaliKungil


«Қўл учида»
Шеър муаллифи: Малика Салимова
Қўшиқ ижрочиси: Юлдуз Усмонова

Маъноли экан, илиндим. Ёрдамлари учун укамиз Шукрулло Жумаевга раҳмат😊

@GarashaliKungil


Ҳар лаҳза ғанимат, вақт тушкунликда ҳам, шодликда ҳам ўтади. Тушкунликни шодликни қидиришга алмаштиринг! Қидирган - топади🤗
Ассалому алайкум, жума айёмимиз билан🌷

@GarashaliKungil


«Сен келасан...»
Шеър муаллифи: Ирода Умарова
Ўқиди: Маликахон Ражапова
Раҳмат☺️🌹

@GarashaliKungil

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

216

obunachilar
Kanal statistikasi