ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ
“Муаллим ва устоз шундай зотки, у инсониятни илм безаги билан зийнатлайди, уларга чиройли ва ёқимли фазилатлар билан чирой ва оро беради. Инсонни ҳақиқий комил инсонлик даражасига етказувчи билим хазинасини уларнинг қалбларига жойлайди”.
Буюк донишманд Абдулқодир Нурий ал-Барзанжийнинг “Муқтатафоти адабиййа”, яъни “Одобга оид термалар” асарида баён этилган бу фикрларга қўшимча изоҳнинг ҳожати йўқ.
Чиндан ҳам муаллим, устоз деган сўз жуда ҳам буюк, жуда ҳам суюкдир.
Ўзбекистон радиосининг “Болалар ва ўсмирлар” Бош муҳарририятида ишлаётган кезларимда болалар даврасида кўп бўлардим. Айниқса, мактабни битириб, етуклик аттестати олаётган ўғил-қизлар билан суҳбатлашишни ёқтирардим. Улар мактабда ўтган беғубор болалик даврларини ҳаяжон билан эслашар ва биринчи навбатда илк ўқитувчиларини алоҳида ҳурмат ва меҳр билан тилга олишарди.
Зангиота туманидаги 15-мактабни олтин медаль билан тамомлаётган Покизахон хайрлашув кечасида ўртага чиқиб, олдига қўйган мақсадини очиқ айтди:
- Мана бугун мактабни битириб кетаяпмиз. ҳамма ўқитувчиларимга катта раҳмат. Мен келажакда бошланғич синф ўқитувчиси бўлишни орзу қиламан. Бу ниятим амалга ошса, мактабга илк қадам қўйган жажжи болажонларга отам ва Лолахон аммажоним каби астойдил билим беришга ҳаракат қиламан.
Покизахоннинг орзулари ушалди. Тошкент Давлат педагогика институтини имтиёзли тугатган ёш устоз дипломни қўлга олибоқ, Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 228-сонли умум ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб иш бошлади:
- Синф журналини кўтариб, биринчи дарсга кирган кунимни ҳаяжонсиз эслолмайман, - кичкинтой болажонларнинг меҳрли нигоҳлари, умид билан жавдираб турган кўзларига қараб, шу касбни танлаб хато қилмаганлигимни тушундим. Мана узоқ йилдирки,шу соҳада ишлаяпман, - дейди муаллима фахр билан.
Ҳа, ўз касбини чин дилдан суйиб, бор меҳру муҳаббатини, тажрибаю малакасини ёш авлод билими, равнақи ва тарбияси йўлида сарф айлаётган Покизахон Ҳамидова ўзи ўқитган ўқувчиларидан мамнун.
Азиз устознинг оиласига ҳамманинг ҳаваси келади. Турмуш ўртоқлари Файзулла ака билан бир ўғил, икки нафар қизни вояга етказиб олий маълумотли қилишди. Келин, куёв ва набиралари бўлишди.
Мактаб ўқитувчилари Покизахонни етук педагог, жонкуяр устоз деб тилга олишса,маҳалладошлари оилапарвар аёл, меҳрибон келин, яхши қайнона дея мақташади.
Биз халқ таълими аълочиси Покизахон ҳақида кўп ёзмоқчи эмасмиз. Яхшиси шу азиз инсонга бағишланган видео роликни томоша қила қолинг.
Бундан кейинги ишларингизда ҳам сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Омон бўлинг!
ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.