Қодир Маҳсумовдаги бу инсоний фазилат, эфирга бўлган талабчанлик ҳамма сухандонларда бўлишини чин дилдан истайман.
Ўзбекистон халқ артисти Қодир Маҳсумов билан яна бир воқеа бўлганки… келинг, тафсилотини айтиб берақолай.
Эрталаб ишга келаётиб, радио уйи олдида зинадан тушиб келаётан Қодир акани учратдим.
– Ассалому алайкум, Қодир ака...
– Ваалайкум ассалом.
– Ҳали дикторлар хонасига бораман. Қўлимда янги саҳифа матни тайёр. Қиссани кўздан кечириб чиқарсиз-а?
Саволим жавобсиз қолди. Ёмон гап айтмадим шекилли...
– Ҳафизахон, қани четроққа ўтинг. Сизда гапим бор.
Четроққа ўтдим. Қодир Маҳсумов ранжиш оҳангида дабдурустдан сўраб қолдилар:
– Нимага ёш болага сенсираб савол бердингиз?
Бироз жимиб қолдим. Тўғрисини айтганда, мен ҳамма билан сизсираб гаплашардим. Нимани айтаяптилар?
– Қачон сенсираб савол берибман?
– Бугун, “Кичкинтой-ширинтой” эшиттиришида...
Эсимга тушди. Бир боғча боласи билан гаплашиб, кичкинтойдан жавоб олиш учун бир-икки марта савол бергандим :
– Сен ҳам ўйинчоқ ясай оласанми? Жуда ҳунук эшитилди қулоққа...
Ўзимни оқламоқчи бўлдим.
– Қодир ака... болакай жуда кичкина экан-да... шунинг учун.
– Йў-ў-ққ... у кичкинами, каттами... меҳмон. Студия меҳмони... тушуняпсизми? Бу бир. Иккинчидан, сизлар табаррук даргоҳда меҳнат қиласизлар. Мўъжазгина хонада ёзилган эшиттиришлар, саҳифалар эфир тўлқинлари орқали бутун республикага таралади. Эсингизда бўлсин, бундан кейин сира “сен” деманг!
– Хўп бўлади, Қодир ака.
Шу танбеҳ бир умрлик ибрат мактаби бўлган. Муҳарририятга кириб, ҳамкасбларимга ҳам айтиб берганман. Ва ҳар бир берилаётган саволни қаттиқ назорат қилганман. Тўғри-да, “сиз” деган чиройли сўзни нега “сен”га алмаштириш керак?
ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.