Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿 dan repost
ЭРКАКНИНГ ОМАДИ КEЛГАНДА
Йиқилса синди деб миш мишлар,
Тарқалар бўронлар елганда...
Ўтади кетади бу ишлар,
Эркакнинг омади келганда.
Ортидан тош отиб турганлар,
Дўст деса жим сотиб юрганлар.
Қайтаркан юзини бурганлар,
Эркакнинг омади келганда.
Менсимай кетдингиз ой гўзал,
Бойга ёр бўлдингиз бой гўзал...
Аттанглар қиласиз ҳой гўзал,
Эркакнинг омади келганда.
Сохтасиз бошга дард соласиз,
Икки юз ранги ҳил оласиз.
Ўйнашманг уялиб қоласиз,
Эркакнинг омади келганда.
Номардлик қилмайди асл шер,
Номардлар ҳаммадан зўрман дер.
Тескари айланиб кетар ер,
Эркакнинг омади келганда.
Кун келар бошида ғам бўлмас,
Пинхона кўзлари нам бўлмас.
Худойим берганда кам бўлмас,
Эркакнинг омади келганда.
Битмаган ишлари юрсиней,
Худо бер қаддини урсиней.
Сурсиней, даврини сурсиней,
Эркакнинг омади келганда.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟
Йиқилса синди деб миш мишлар,
Тарқалар бўронлар елганда...
Ўтади кетади бу ишлар,
Эркакнинг омади келганда.
Ортидан тош отиб турганлар,
Дўст деса жим сотиб юрганлар.
Қайтаркан юзини бурганлар,
Эркакнинг омади келганда.
Менсимай кетдингиз ой гўзал,
Бойга ёр бўлдингиз бой гўзал...
Аттанглар қиласиз ҳой гўзал,
Эркакнинг омади келганда.
Сохтасиз бошга дард соласиз,
Икки юз ранги ҳил оласиз.
Ўйнашманг уялиб қоласиз,
Эркакнинг омади келганда.
Номардлик қилмайди асл шер,
Номардлар ҳаммадан зўрман дер.
Тескари айланиб кетар ер,
Эркакнинг омади келганда.
Кун келар бошида ғам бўлмас,
Пинхона кўзлари нам бўлмас.
Худойим берганда кам бўлмас,
Эркакнинг омади келганда.
Битмаган ишлари юрсиней,
Худо бер қаддини урсиней.
Сурсиней, даврини сурсиней,
Эркакнинг омади келганда.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟