Imom Ahmad.uz


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Узбекистон мусулмонлари идораси
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани марказий Янги хаёт жоме масжиди расми канали
Мурожаат учун: +998916230382

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» (1-фасл, 1-қисм)

Манба:@islomuz_kanal

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
📲https://telegram.me/ImomAhmaduz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
От гўштини еб бўлмайдими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

https://telegram.me/ImomAhmaduz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қайнонамнинг ноҳақликларига қандай чидайин?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

https://telegram.me/ImomAhmaduz


ЯХШИ ИШЛАРНИ КИЧИК ҲИСОБЛАМА!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салим ибн Жобир (Жобир ибн Салим ҳам дейилади) Ҳажимий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди:

— Эй Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳдан қўрқ! Гарчи идишингдаги сувни биродарингга бўшатиб бериш ёки унга гапирганингда очиқ юзли бўлиш бўлсада, яхши ишларни ҳеч қачон кичик дема! Изорингни осилтириб юришдан сақлан. У кибрдандир. Аллоҳ уни севмайди. Агар бир киши сени сенда биладиган айби билан айбласа сен уни ундаги айб билан айблама. Уни тек қўй. Гуноҳи ўзига, ажри сенга бўлади. Ҳеч кимни сўкма!..

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://telegram.me/ImomAhmaduz


#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 233 ОЯТ

۞وَٱلۡوَٰلِدَٰتُ يُرۡضِعۡنَ أَوۡلَٰدَهُنَّ حَوۡلَيۡنِ كَامِلَيۡنِۖ لِمَنۡ أَرَادَ أَن يُتِمَّ ٱلرَّضَاعَةَۚ وَعَلَى ٱلۡمَوۡلُودِ لَهُۥ رِزۡقُهُنَّ وَكِسۡوَتُهُنَّ بِٱلۡمَعۡرُوفِۚ لَا تُكَلَّفُ نَفۡسٌ إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةُۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوۡلُودٞ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦۚ وَعَلَى ٱلۡوَارِثِ مِثۡلُ ذَٰلِكَۗ فَإِنۡ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٖ مِّنۡهُمَا وَتَشَاوُرٖ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِمَاۗ وَإِنۡ أَرَدتُّمۡ أَن تَسۡتَرۡضِعُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُمۡ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا سَلَّمۡتُم مَّآ ءَاتَيۡتُم بِٱلۡمَعۡرُوفِۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ٢٣٣

233. Эмизишнинг тўла-тўкис бўлишини истаган оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизишади. Уларни меъёрида едириш-ичириш ота зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ортиғи юкланмайди. Боласи туфайли она ҳам, ота ҳам зарар кўрмасин. Меросхўр ҳам шундай. Агар ўзаро келишиб ва маслаҳатлашиб сутдан ажратишни исташса, гуноҳкор бўлишмайди. Агар болаларингизни эмиздирмоқчи бўлсангиз, берадиганингизни яхшиликча тўласангиз, гуноҳ бўлмайди. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Аллоҳ нима иш қилаётганларингизни албатта кўриб турувчидир.

Шаръий истилоҳда боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки ёшгача бўлган пайтида сут эмиши ва унинг ҳукмлари билан боғлиқ масалалар «разоъ» дейилади. Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши сутининг етиб бориши разоъдир. Агар боланинг қорнига бир томчи бўлса ҳам сут етиб борса, разоъ ҳисобланади. Гўдакни мукаммал эмизиш муддати икки йилдир. Агар онаси болани эмизишга қодир бўлмаса, эр бошқа аёлни ёллаб эмиздиради.

Янги туғилган фарзанд озиқланишга муҳтож бўлади. Чақалоғини эмизиш онанинг вазифасидир, она сути гўдак ҳақларидан биридир. Она шаръий узр билан эмиза олмаса, бир эмизувчи топиш ва унга ҳақ тўлаб рози қилиш ота зиммасига тушади. Боланинг суяги она сути билан шаклланади, унинг руҳий жиҳатдан камолга етишида ҳам она сутининг аҳамияти катта. Бола улғайишида она сутига бошқа ҳеч нарса тенг келолмаслигини замонавий илмий изланишлар ҳам исботлаган. Боланинг онасига уни икки йил эмизиш ҳукми бор. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўкис қилмоқчи бўлганлар учун, бундан оз муддатда ҳам сутдан чиқариш мумкин. Бу ҳукм никоҳда турган онага ҳам, талоқ қилиниб иддада ўтирган онага ҳам, иддаси чиққанга ҳам баробардир. Эмизиш чоғида ва ундан кейин ҳам она-боланинг нафақаси, яъни унинг таоми ва кийим-кечаги, уй-жой билан таъминлаш каби эҳтиёжларини қондириш отанинг асосий вазифаларидандир. Агар ота ўтиб кетса, яъни вафот этса, меросхўри болани эмизувчи онанинг таом ва кийимини таъминлайди. Бошқа эмизувчи топилганида ҳам бола онасининг ҳаққига нуқсон етказилмайди.

https://telegram.me/ImomAhmaduz


ЖАНОЗА НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ТАРТИБИ:

Ҳанафий мазҳаби бўйича, жаноза намозининг иккита рукни:
тўрт такбир ва қиёми бор. Вожиби битта: икки томонга салом бериш. Шарти битта: ният қилиш.
Жаноза намози қуйидагича ўқилади: "Ният қилингандан сўнг, такбир айтиб, қулоқ қоқилади. Кейин "Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика"ни ўқиб, яна такбир айтилади, аммо қўл кўтарилмайди. Сўнгра намоздаги каби салавотлар ("Аллоҳумма солли..." ва "Аллоҳумма барик...") ўқилиб, қўл кўтармасдан, яна такбир айтилади.
Кейин "Аллоҳуммағфирли ҳаййина ва маййитина" дуосини охиригача ўқиб, яна бир такбир айтилгач, салом берилади.
Жаноза намозига кеч келган одам ният қилиб, имомга эргашаверади. Имом салом берганидан кейин, неча такбирга кеч қолган бўлса, ўшаларни ўзи айтиб қўяди. Бошқа нарсаларни ўқимайди. Агар у имом тўртинчи такбирни айтиб бўлганидан кейин келса, намоздан қолган бўлади.

ЖАНОЗАДА ИҚТИДО ҚИЛГАН НИМА ЎҚИЙДИ?

6795-савол

Ассалому алайкум! Жаноза намозида саловат билан жаноза дуосини фақат имом ўқийдими ёки хамма ўқийдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жанозада икки фарз бор. Бири тик туриш, иккинчиси имом тўрт такбир айтган вақтда қавм ҳам тўрт такбирни айтиши. Қолганлари суннат. Имом такбир айтганда муқтадийлар айтмаса ёки бирорта такбирни қолдиришса муқтадийлар намоз ўқимаган ҳисобланишади. Чунки улар зиммасига фарз бўлган амални бажаришмаган бўлишади. Жаноза намозида имом ва муқтадий ҳаммаси такбирни ҳам айтади ва дуоларни ҳам ўқийди. Валлоҳу аълам!


Манбалар: "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати ҳамда
📚"Ижтимоий одоблар" китобидан.
t.me/ImomAhmaduz


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

📲 t.me/ImomAhmaduz


ТАВАККУЛ

Каналга уланиш:👇
📲 t.me/ImomAhmaduz


Биз билмаган тарих: Амир Темур ва Ислом (учинчи мақола)

Соҳибқирон сафарларидан бирида бир шаҳар билан танишаётиб, ўша ернинг раҳбари билан юрган пайтида намозга азон айтиб қолинади..

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/15250
⬇️


https://telegram.me/ImomAhmaduz






@САЙХУНОБОД ХОКИМИ@

Ортда кўркам из қолди.
Халқ билиб ўйга толди.
Сирдарёга йўл олди.
Сайхунобод Хокими.

Кетмон тутиб топган шон.
Кўксида қўш-қўш нишон.
Одил рахбар,чин дехқон.
Сайхунобод Хокими.

Ўзбекда,қалин қоши.
Пок халол ичган оши.
Юртбошимнинг издоши.
Сайхунобод Хокими.

Самимий,очиқ кўнгил.
Форишча шевали тил.
Жонкуяр,хақсўз,хақчил.
Сайхунобод Хокими.

Деманг шоирни маддох.
Билмайин қилманг гунох.
Чин мўмин,дўсти Аллох.
Сайхунобод Хокими.

Тулпори тинмай чопсин.
Чарчамай,синмай чопсин.
Сирдарёда шон топсин.
Сайхунобод Хокими.

Ортда арзир из қолди.
Боғ яратди,уй солди.
Сирдарёга йўл олди.
Сайхунобод Хокими.

Ғуломжон Нормат.
25.11.2020-й

t.me/ImomAhmaduz


Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришиш мумкин эмас. Улар олдида ҳижобда бўл!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

t.me/bintusodiq
t.me/ImomAhmaduz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Rustamjon domla e'tirofi
🍃
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ ✅
@vaqfuz @vaqfuzguruhi

t.me/ImomAhmaduz


"Кишидан умри қандай қилиб ўғирланишини биласанми?!
Эртасини кутиш билан бугунини бекор ўтказади. Шу аснода давом этади ва ажали келганида унинг қўли яхшиликлардан ҳоли бўлади".


✍️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

©Абдуссами Хайруллоҳ

•○••••••••••●🍃🌙🍃●•••••••••○•
Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг
•○••••••••••●🍃🌙🍃●•••••••••○•

https://telegram.me/ImomAhmaduz


#савол_жавоб_аудио
#савол_жавоб

#Долзарб

Дўконда қаймоқ сотилади лекин қаймоқ қуйиқ келади ва биз бунга нестле сутини озгинадан қуйиб аралаштириб мейёрига келтирамиз бу нотўғрими  ёки гуноҳми?

Мен дўконда ишлайман дўконда қаймоқ сотилади лекин қаймоқ қўйиқ келади ва биз бунга нестле сутини озгинадан қуйиб аралаштириб мейёрига келтирамиз бу нотўғри  ёки гуноҳми менга ишчиман менга буюрилади бу иш базида мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми  тўғри сут маҳсулотига сув аралаштирса гуноҳ лекин сутдан олинган қаймоққа яна тозаланган сут аралаштирса нима бўлади жавоб учун олдиндан  рахмат.


🔊 жавоб: Исҳоқжон домла Бегматов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ImomAhmaduz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚠️Долзарб❗️

Аёллар эрини ТЕЛЕФОНИНИ кавламасин❗️

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад


📲Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг↙️

https://telegram.me/ImomAhmaduz


ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ НАҚЛНИ АҚЛДАН УСТУН ҚЎЙИШЛАРИ

"Пайғамбарларнинг сўзлари бизга ровийлар орқали етиб келган бўлиб, у (ровийлар)нинг адашишлари ва ёлғон сўзлаши эҳтимоли бор. Чунки, улар (пайғамбарлар каби) тўғрисўз ва маъсум (гуноҳсиз) эканлигини исботлайдиган ҳеч қандай далил ва хужжатга эга эмаслар.
Бундай бир хабар яхшилаб ўрганилади. Агар бир хабарнинг ёлғон эканлиги эҳтимоли бўлмаса, бундай хабарни эшитган киши уни маъсумлигига очиқ далил бўлган зот (пайғамбар)дан тўғридан-тўғри эшитгандек қабул қилиши шарт. Мана шу мутавотир хабарнинг васфидир.
Чунки, ровийлар (ривоятчилар)нинг ҳеч бирининг маъсумияти ҳақида бирорта далил бўлмаса ҳам, барчаси томонидан бирдек ривоят қилиниб мутавотирлик даражасига чиққан бундай хабар, бу ровийларнинг ҳар бири тўғрисўз эканлигини англатади ва уларнинг ёлғон сўзламаган эканлигини исботлайди. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!"

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг "Ат-Тавҳид" китобидан
--------
Изоҳ: Бугунги кунда кўпчилик одамлар томонидан Имом Мотуридий фақат ақлга таяниб нақл (Қуръон ва Суннат)ни инкор этганлиги ҳақида жуда кўп асоссиз гапларни гапирадилар. Имом Мотуридий эса, аксинча, инсон Нақлни олиши шарт эканлигини юқоридагидек ақлий йўл билан исботлаб берганлар.
Имом Мотуридийга кўра, инсон ҳақиқатни англаши, тўғри йўлни топиши учун, одатда ҳиссий аъзолари (кўз, қулоқ...), хабарлар (Пайғамбарлар сўзи, одамларнинг сўзлари) ва ақлини ишлатади дейди.
Юқорида эса, бир кишига мутавотир (ўта даражада ишончли) хабар келганида (Қуръон ва саҳиҳ ҳадис) уни ҳудди Пайғамбарнинг ўзидан эшитгандек қабул қилиши шарт эканлиги айтилмоқда.
Аллоҳ таоло ҳар бир фикрини "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" каби зикрлар билан тамомлаган зокир, олим ва аҳли суннат вал жамоа раиси бўлган Имом Мотуридийни ўз фазли билан сийласин!

© Саид Комил Ҳолхўжаев

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
https://telegram.me/ImomAhmaduz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ҳидоят”дан бебаҳра қолманг!

@MEHROB_UZ



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

200

obunachilar
Kanal statistikasi