ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ НАҚЛНИ АҚЛДАН УСТУН ҚЎЙИШЛАРИ
"Пайғамбарларнинг сўзлари бизга ровийлар орқали етиб келган бўлиб, у (ровийлар)нинг адашишлари ва ёлғон сўзлаши эҳтимоли бор. Чунки, улар (пайғамбарлар каби) тўғрисўз ва маъсум (гуноҳсиз) эканлигини исботлайдиган ҳеч қандай далил ва хужжатга эга эмаслар.
Бундай бир хабар яхшилаб ўрганилади. Агар бир хабарнинг ёлғон эканлиги эҳтимоли бўлмаса, бундай хабарни эшитган киши уни маъсумлигига очиқ далил бўлган зот (пайғамбар)дан тўғридан-тўғри эшитгандек қабул қилиши шарт. Мана шу мутавотир хабарнинг васфидир.
Чунки, ровийлар (ривоятчилар)нинг ҳеч бирининг маъсумияти ҳақида бирорта далил бўлмаса ҳам, барчаси томонидан бирдек ривоят қилиниб мутавотирлик даражасига чиққан бундай хабар, бу ровийларнинг ҳар бири тўғрисўз эканлигини англатади ва уларнинг ёлғон сўзламаган эканлигини исботлайди. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!"
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг "Ат-Тавҳид" китобидан
--------
Изоҳ: Бугунги кунда кўпчилик одамлар томонидан Имом Мотуридий фақат ақлга таяниб нақл (Қуръон ва Суннат)ни инкор этганлиги ҳақида жуда кўп асоссиз гапларни гапирадилар. Имом Мотуридий эса, аксинча, инсон Нақлни олиши шарт эканлигини юқоридагидек ақлий йўл билан исботлаб берганлар.
Имом Мотуридийга кўра, инсон ҳақиқатни англаши, тўғри йўлни топиши учун, одатда ҳиссий аъзолари (кўз, қулоқ...), хабарлар (Пайғамбарлар сўзи, одамларнинг сўзлари) ва ақлини ишлатади дейди.
Юқорида эса, бир кишига мутавотир (ўта даражада ишончли) хабар келганида (Қуръон ва саҳиҳ ҳадис) уни ҳудди Пайғамбарнинг ўзидан эшитгандек қабул қилиши шарт эканлиги айтилмоқда.
Аллоҳ таоло ҳар бир фикрини "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" каби зикрлар билан тамомлаган зокир, олим ва аҳли суннат вал жамоа раиси бўлган Имом Мотуридийни ўз фазли билан сийласин!
© Саид Комил Ҳолхўжаев
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
https://telegram.me/ImomAhmaduz