У
1.
Ўзимни пуллайман
катта шаҳарда:
кўзим – қушларники,
итларга – тилим.
Қалбингни ковлайсан
зардама-зарда,
ҳеч вақо чиқмайди, севгилим.
Шунчалар ғарибсан,
ихтиёрсиз қул,
деворлар тикланган олд-ортда махсус.
Қаршимда дилдираб турасан нуқул,
эркинга қафассан,
қафасда – маҳбус...
Кўзларинг жавдирар, дўлвор сукунат,
Тилимни икки сўз чақар: "Кет ва қол".
Қалбингни кавлайсан, умид, уқубат –
Ҳечвақо чиқмайди, жоним, ҳечвақо...
2.
Ўзимни пуллайман,
ҳаридорим йўқ,
изтироб чайнайман ва ле зорим йўқ.
Гадолар чақчайиб ўтар ёнимдан,
заррача ғурурим, зарра орим йўқ.
Ҳақсан:
осмонлар булғаниб ерга қуламиш,
армонлар тўлғаниб шеърга қуламиш.
Муттасил йўлсизлик,
йўлимдир менинг,
пешонам чизиғин кимга уламиш?!
Жим...
Бу – чувалган қисматим.
Нега,
чирсиллаб ёнганда эҳтирос
истаклар шаробин симириб
мен сенга – оловга қўл текизмадим?
Қўрқдимми?
Минг лаънат барига!
На умид тиландим на алдов.
Тиш ботириб сийналарига,
Ойни ғажиб ташлади ялдо.
3.
Сеним ғарбга бормоқда оғиб,
қувватимни томчилаб соғиб
ўр табиат берганларини
бир-бир қайтиб олмоқда чоғи...
Сўнгги чора,
сўнгги уриниш
(килкиб келди ҳиқилдоғимга
ёлғондакам бахтли кўриниш) –
ўзимни пуллайман
катта шаҳарда:
кўзим – қушларники,
итларга – тилим.
Нега ҳайиқасиз?
келинг, марҳамат,
қаршингизда мусиқор руҳи
аллақачон сўриб олинган
икки пулга арзимас жасад!
24.12.2018
Жонтемир
1.
Ўзимни пуллайман
катта шаҳарда:
кўзим – қушларники,
итларга – тилим.
Қалбингни ковлайсан
зардама-зарда,
ҳеч вақо чиқмайди, севгилим.
Шунчалар ғарибсан,
ихтиёрсиз қул,
деворлар тикланган олд-ортда махсус.
Қаршимда дилдираб турасан нуқул,
эркинга қафассан,
қафасда – маҳбус...
Кўзларинг жавдирар, дўлвор сукунат,
Тилимни икки сўз чақар: "Кет ва қол".
Қалбингни кавлайсан, умид, уқубат –
Ҳечвақо чиқмайди, жоним, ҳечвақо...
2.
Ўзимни пуллайман,
ҳаридорим йўқ,
изтироб чайнайман ва ле зорим йўқ.
Гадолар чақчайиб ўтар ёнимдан,
заррача ғурурим, зарра орим йўқ.
Ҳақсан:
осмонлар булғаниб ерга қуламиш,
армонлар тўлғаниб шеърга қуламиш.
Муттасил йўлсизлик,
йўлимдир менинг,
пешонам чизиғин кимга уламиш?!
Жим...
Бу – чувалган қисматим.
Нега,
чирсиллаб ёнганда эҳтирос
истаклар шаробин симириб
мен сенга – оловга қўл текизмадим?
Қўрқдимми?
Минг лаънат барига!
На умид тиландим на алдов.
Тиш ботириб сийналарига,
Ойни ғажиб ташлади ялдо.
3.
Сеним ғарбга бормоқда оғиб,
қувватимни томчилаб соғиб
ўр табиат берганларини
бир-бир қайтиб олмоқда чоғи...
Сўнгги чора,
сўнгги уриниш
(килкиб келди ҳиқилдоғимга
ёлғондакам бахтли кўриниш) –
ўзимни пуллайман
катта шаҳарда:
кўзим – қушларники,
итларга – тилим.
Нега ҳайиқасиз?
келинг, марҳамат,
қаршингизда мусиқор руҳи
аллақачон сўриб олинган
икки пулга арзимас жасад!
24.12.2018
Жонтемир