ДЕПСИНИШ
Янги йилнинг биринчи тонгида шижоат билан уйғониб, ювиниб, овқатланиб, жин-пинларга қарши дуолар ўқиб, шундоқ эшикни очсанг, эски ҳаёт бақрайиб турган бўлади башарангга! Даҳшат. Энди уйга қайтиб кирсанг ҳам бефойда. Чунки эски ҳаёт сенга илашиб олган бўлади аллақачон. Жин-ажиналарни яқинлаштирмайдиган "куф-суф"лар эски ҳаётга таъсир қилмайди. Эски йил қари бўлсаки, ўлса. У ҳали навқирон! Қирчиллама йигит ёшига етишига ўн йил бор. Ва ҳаддан ташқари безбету шилқим. Янгиланиш истаги йигирма олти йилдан бери пийпалаб келаётган руҳиятинг янада бадтарроқ ғужанаб бўлиб олади. Эй нодон, дейсан ўзингга ўзинг. Янгиланиш янги йилда эмас, ўттиз беш миллион халқ руҳиятида пишиб етилган онда рўй беради. Ҳа, ҳа, айнан ўша дақиқада Визуви вулқони портлаб, эски йил – Помпея асфаласофилинга кееетади. Бунинг учун янгиланиш истаги ўттиз беш миллион халқ руҳиятида пишиб етилиши шарт!