ИЗҲОР
1
Ўзим – қафас, ўзим – қушман,
Ўзим дўсту ўзим – душман.
Бирда ундоқ, бирда мундоқ,
Хуршидрў-ю шабихушман.
Еру-кўкда, еру-кўкда!
Гоҳ абдолу гоҳи кофир,
Гоҳ хушёру гоҳи ғофил.
Май шавқи-ла қўлда сози,
Ҳам қаландар, ҳам мусофир.
Еру-кўкда, еру кўкда!
Танноз ёрнинг ғами тунлар,
Авбош руҳим шабихунлар.
Азайимхон, дуолаб қўй,
Ким афсунгар?
Ким афсунлар?
Еру-кўкда, еру-кўкда!
Йўл юрарман, адоғи йўқ,
Изтиробнинг қадоғи йўқ.
Юлдузларнинг саноғи бор,
Мандайларнинг қўноғи йўқ.
Еру -кўкда, еру-кўкда!
2
Жисмим қамиш,
шинакларим
ҳижоб тортмиш пўпанакдан.
Ул чолғучим пинакдадир –
қайга юрай тўпалангда?
Лайликўйлар мани қумсаб
туш кўрармиш хонишимни.
Ой хижолат
тунга кўмсам,
гур-гуриллаб ёнишимни.
Уйғон машшоқ,
қўзғалгин, ҳо!
Безиктирди сабр этмак.
пешонамга битганми ё,
Чалинмасдан чуриб битмак?!
3
тарвақайлаб борар ғуссам
кел нигоро
баҳмал баҳмал меҳримга қамай
ичиб ўссам
ва ё тўзсам
йиғламагин кўзёшларинг
на ширу на май
азобларга жиҳод бошла
сочларингни кўксимга ёз
чуқур илдиз отсин
роҳат
узоқлашсанг қирра тошлар
отилгандай
зўр қабохат
гир атрофинг макру майдон
хилватимга ташриф буюр
эҳсонингдан бўлиб пайдо
томиримда қайнаб чопсин
туйғуларим уюр уюр
сенга севгим маҳфий эрур
жаҳрий эмас
худди сурат жозибасин
беркитгандай қуюқ ранглар
муҳаббатла тикилсанг ҳур
пайқагайсан
элас элас
бу тугунни ўзинг ечгин
ўзинг англа
ўзинг англа
6.1.2019
Жонтемир
1
Ўзим – қафас, ўзим – қушман,
Ўзим дўсту ўзим – душман.
Бирда ундоқ, бирда мундоқ,
Хуршидрў-ю шабихушман.
Еру-кўкда, еру-кўкда!
Гоҳ абдолу гоҳи кофир,
Гоҳ хушёру гоҳи ғофил.
Май шавқи-ла қўлда сози,
Ҳам қаландар, ҳам мусофир.
Еру-кўкда, еру кўкда!
Танноз ёрнинг ғами тунлар,
Авбош руҳим шабихунлар.
Азайимхон, дуолаб қўй,
Ким афсунгар?
Ким афсунлар?
Еру-кўкда, еру-кўкда!
Йўл юрарман, адоғи йўқ,
Изтиробнинг қадоғи йўқ.
Юлдузларнинг саноғи бор,
Мандайларнинг қўноғи йўқ.
Еру -кўкда, еру-кўкда!
2
Жисмим қамиш,
шинакларим
ҳижоб тортмиш пўпанакдан.
Ул чолғучим пинакдадир –
қайга юрай тўпалангда?
Лайликўйлар мани қумсаб
туш кўрармиш хонишимни.
Ой хижолат
тунга кўмсам,
гур-гуриллаб ёнишимни.
Уйғон машшоқ,
қўзғалгин, ҳо!
Безиктирди сабр этмак.
пешонамга битганми ё,
Чалинмасдан чуриб битмак?!
3
тарвақайлаб борар ғуссам
кел нигоро
баҳмал баҳмал меҳримга қамай
ичиб ўссам
ва ё тўзсам
йиғламагин кўзёшларинг
на ширу на май
азобларга жиҳод бошла
сочларингни кўксимга ёз
чуқур илдиз отсин
роҳат
узоқлашсанг қирра тошлар
отилгандай
зўр қабохат
гир атрофинг макру майдон
хилватимга ташриф буюр
эҳсонингдан бўлиб пайдо
томиримда қайнаб чопсин
туйғуларим уюр уюр
сенга севгим маҳфий эрур
жаҳрий эмас
худди сурат жозибасин
беркитгандай қуюқ ранглар
муҳаббатла тикилсанг ҳур
пайқагайсан
элас элас
бу тугунни ўзинг ечгин
ўзинг англа
ўзинг англа
6.1.2019
Жонтемир