Қўқон шаҳридаги саноат бозорларида янги кузатув камералари ўрнатилмоқда
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов "Ризқ-барака савдо комплекси" ҳудудида янги кузатув камераларини ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарходжон Ҳасанов ва бошқа мутасаддилар иштирокида янги кузатув камералари локациялари кўриб чиқилди.
Бозорлар ҳудудида жиноятчиликларни олдини олиш, Қўқон шаҳрини хавфсиз халқаро туризм шаҳрига айлантириш мақсадида қилинаётган ушбу сайъ-ҳаракатлар бозор ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Шаҳар ҳокими бозорлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, транспорт қатновини тартибли йўлга қўйиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берди.
@Kokand_YHXB