Охират сафари


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ўлим эслатмаси қалбимдан гарчи бир лаҳзага бўлсада айрилар экан, албатта у йўлдан чиқиб, бузилади.
Умар ибн Абдулазиз

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Шуҳрат домла


Мавзу : Жаноза одоблари


t.me/Oxirat_Safari1


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Охиратга_тайёргарлик

Икромжон домла


t.me/Oxirat_Safari1


#Кўрнамак

Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Доимо одамлар орасида янграйдиган гап.

Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак, нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим.

Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофда ҳамма нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.

Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.

Инсонни икки нарса ҳор қилар экан. Миннат - қилган яхшилигини юзига солиш. Тама - одамлардан нимадир кутиш. Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.


Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.

Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.

Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан-ку, дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай. Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.



Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.


Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, бирорта одамни эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама, сума каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.


Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.

©


t.me/Oxirat_Safari1




Кун ора сиз билан бизга Ватсап орқали ЖАНОЗА хабари келябти

—Узунлиги 8 киломерт
—Баландлиги 1.126 мерт бўлган катта ҳажимдаги савобни олиш имкони сизнинг қўлингизда
Вақт ганимат биродар.

Қандай қилиб анашу савобга эга бўламиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким иймон ва савоб умиди ила бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб, дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади”, дедилар” .

Имом Бухорий ривоят қилган.

t.me/Oxirat_Safari1






#ЯШИРИН_САДАҚА АЛЛОҲ ҒАЗАБИНИ СЎНДИРАДИ

Али ибн Ҳусайн★ раҳимаҳуллоҳ ярим тунда нон солинган қоп орқалаб, бева-бечора, етим-есирлар эшиги бўсағасига бирма-бир қўйиб чиқар ва "Яширин садақа Раб таоло ғазабини сўндиради" дер эди.

Вафот этганида елкасида ботиқ қора изни кўришди.
Ҳар куни эрталаб эшиклари олдида янги нонларга ўрганиб қолган камбағаллар Али ибн Ҳусайн вафотидан сўнг бу иш тўхтаб қолгач, шунча йил ким билдирмай тарқатиб юрганини билдилар.

__________

★ Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб, "зайнул обидин" (обидлар зийнати), "сажжод" (кўп сажда қилувчи) лақаблари билан машҳур, Али ва Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг невараси, ҳижрий 95 - йилда вафот этган.



t.me/Oxirat_Safari1


#Ҳижрий_сана_ҳақида

Ҳижрий янги йил билан табриклаш мумкин эмас.


            Биз замон ва ҳодисалар уммати эмас, амал уммати эканимизни одамларга таълим бериш учун Умар розияллоҳу анҳу тарих санасини аҳли китоблар қилишганидек Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига кўра эмас, ҳижратга кўра жорий қилдилар.

***
Аллоҳ таолонинг:

لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَىٰ مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ

              «Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид», (Тавба: 108) оятидан ҳижрий санага далил олинади. Аллоҳ у кунни биринчи кун деб номлади, зеро, бу кун ҳижратнинг аввалги кунидир. Бу фикрни Суҳайлий саҳобалардан ривоят қилган.

***
             Ҳижрий сана худди кун, хафта, ой, йил ва аср алмашганидек замон чархпалагида айланиб туради. Янги ҳижрий йил кириши муносабати билан табриклашнинг асли борлигини билмайман. Агар дуо ва эслатма бўлса, яхши.

***
              Ҳижрий сананинг тугаши ва бошланишига хос бўлган бирорта шаръий ҳукм - хоҳ сўз, хоҳ амал, хоҳ фазл бўлсин, собит бўлмаган. Чунки ҳижрий сана Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида жорий қилинган.

***
            Ҳар бир инсоннинг туғилган кунида бошланадиган ўзига хос йили бўлади. Ана шу унинг ҳақиқий умридир. Муҳаррам ойи билан бошланадиган йил эса тарихни тартиблаш учун қўйилгандир. Инсон бу йилдан эмас, ўз йилидан сўралади.


         Шайх Абдулазиз Торифий


Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтди:

"Ким умрининг қолганини ислоҳ қилса, ўтгани мағфират қилинади.
Ким умрининг қолганини ёмонлик билан ўтказса, ўтган қисми учун ҳам қолган қисми учун ҳам жавобгарликка тортилади".


("Латоифул маъориф", 302)



t.me/Oxirat_Safari1






Мисрлик Аҳмад Фуад ҳар доим жума намозига биринчи бўлиб келар ва намоздан олдин Қуръон Каримни тиловат қилар эди.

Одатдагидек, ўтган жума куни Аҳмад масжидга ҳаммадан олдин келиб, Қуръонн Карими очиб тиловат қилишни бошлади.  Аммо унга жума намозини ўқиш насиб этмади.  У жума намозини кутиб, қўлида Қуръон билан вафот этди

Одам нима билан яшаса, шу билан вафот этади.


t.me/Ohirat_safari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди:

"Эй йигитлар жамоаси! Охиратни талаб қилишни лозим тутинг. Охиратни талаб қилиб натижада дунёни ҳам қўлга киритганларни кўп кўрдик. Лекин дунё талаб қилиб, охиратни ҳам қўлга киритганларни ҳеч кўрмадик".

(Байҳақий, "Зуҳдул кабир", 17)



t.me/Oxirat_Safari1





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

203

obunachilar
Kanal statistikasi