#Кўрнамак
Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Доимо одамлар орасида янграйдиган гап.
Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак, нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим.
Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофда ҳамма нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.
Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.
Инсонни икки нарса ҳор қилар экан. Миннат - қилган яхшилигини юзига солиш. Тама - одамлардан нимадир кутиш. Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.
Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.
Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.
Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан-ку, дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай. Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.
Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.
Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, бирорта одамни эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама, сума каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.
Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.
©
t.me/Oxirat_Safari1