ДИНДОР КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ
Азиз дўстим, унутма, иймони комил бўлган киши тўрт аъзосини ушбу тўрт нарсадан сақлаши зарурдир:
Қалбинг асло ҳасад деган иллатга булғанмасин! Шундагина мўминлар сифатига эга бўласан.
Ёлғон ва ғийбатдан тилингни тий, иймонинг мукаммал ва бенуқсон бўлади!
Амалларинг ҳар қандай риёдан (иккиюзламачилик) холи бўлсин, иймон нуринг зиёга тўлади.
Томоғингдан зинҳор ҳаром луқма ўтмасин, мўминлар фазилатига эришасан.
Бу фазилатларни ўзида жам қилган киши ҳақиқатда мақтовга лойиқдир. Бу сифатларга эга бўлмаган кишининг иймони заиф ва нуқслнлидир. Жисм Аллоҳ ман қилган ҳаромлар билан булғанса, руҳ юксакларга кўтарила олмайди.
Киши амалларини кўз-кўз қилиб, риё билан бажарса, худди бўйра устидаги нақш каби беҳуда ва бефойда бўлади.
Амалларини ихлос ила адо этмаган киши бу дунёда Аллоҳнинг хос қулларидан ҳисобланмайди.
Фақат ва фақат Аллоҳ ризосини кўзлаган кишининг амаллари доим нур сочиб туради.
Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳунинг «Панднома» асаридан
https://t.me/PoromonJomeMasjidi