знинг исми Ҳолида эди. Мунаввара опа унга маҳорат дарсини ўтаётганига икки ҳафта бўлганида сал-пал ишонч билдира бошлади:
- Масъулиятни тушунади, бир томчи бўлса-да, томизғиси борлигини сездим, Зарифа, шу етарли!
Бир куни қизча- бола кўтарган бир чиройли ёш аёл билан съёмкага келди. Зарифа ўша аёлга диққат билан қараб туриб, севиниб кетди: энди у Маҳбубанинг айни ёшдаги ижрочисини ҳам топганлигини ич-ичидан ҳис қиларди. Синглисига бир томчи сувдек ўхшайдиган, кўзларида ибо ва ҳаё барқ уриб турган бу ёш жувон-Ҳолиданинг опаси Майсара бўлиб, роль ўйнашдан турмуш ўртоғи рози бўлмаслиги сабабли бош тортди.
-Ҳеч қандай парнёрга яқин саҳналар бўлмайди, оҳирги кадрлардагина кўринасиз...
Йўқ, аёл касби ҳарбий бўлган ўз жуфти ҳалолини роль ўйнаб, ранжитиб қўйиши мумкинлигини минг истиҳола билан тушунтирди.
-Унда мана бу ширингина қизчангизни бизга бериб турасиз, хўпми?
Шундан сўнггина Майсара бош ирғаб, розилигини билдирди. Сериалнинг энг ёш иштирокчиси мана шундай таркибга тиркалди.
Темур ҳаётдаги ўз ролини ижро эта бошлади, лабида табассум билан Зарифа уни майдонча четида кузатаркан, ўзига таниш саҳналарни яна бир бора- ўз ўғли ижросида тасмаларга муҳрлаб ўтирарди.
-Темур, диққат қил! Хонага кириб келасан, онангга қарамасдан хонангга, Тўғри ўз хонанг томонга қараб юр, қиёфага сал чарчаган тус берамиз, хўшш... - Шоира Темурга у ҳаётида минг марталаб ижро этадиган саҳналарни тушунтирарди...
Ҳартугул, Темур миқ этмади, балки бу саҳналар ўзига бегона эмаслигини билиб улгургандир, лекин ўша бошидаги берилган ваъда сабабли съёмка пайти Зарифага тишининг оқини ҳам очмади.
Ҳолиданинг нимасидир камерага жуда ярашиб тушди, унинг беғубор юзига қараб, Зарифа худди осмонга термулаётгандек бўларди: "ишонаманки, уни томошабинлар ҳам ёқтириб қолади..."
Ибратхон ролига ҳалиям актёр топишолмади. Зарифа бу ролни негадир ҳеч кимга муносиб кўрмас, тасаввуридаги Ибратхон ҳаётда ўхшаши йўқ бир йигит эди!
Биттагина номзодга юраги чопди, лекин у актёр ҳаётда жуда европалашиб кетган бир инсон эди! Бора-бора вақт озайиб борарди, ҳалиям ўша йигитдан бошқа номзодни излаб кўрмагани сабабли унга ўзи телефон қилди:
-Ролни олдин кўришим керак, олдиндан ҳеч нарса деёлмайман...
Сценарий унга юборилгач, актёр бир ҳафта жим бўлиб кетди. Зарифа яна бошқа номзодлар излади, Инобат опанинг ҳам роса актёр излаб силласи қуриди. Бирини маҳорати мос, юзи мос эмас, бирининг ёши!
Зарифа Ибратхонни ўртача ўттиз уч ёшлардаги, ўртача қоматга эга, қандайдир истарали эркак сифатида кўз олдига келтирарди. Бир кўнгли Маҳбубага хат ёзиб, ҳақиқий Ибратхоннинг суратини сўратмоқчи ҳам бўлди...
Бирдан кутилмаганда бўлган қўнғироқ-уни шошириб қўйди. Бу ўша ўзи Ибратхон ролини бермоқчи бўлиб юрган актёри Сардор эди:
-Зарифа опа, менга рол ёқди, лекин мен бунақа дунёқарашдаги одам эмасман-ку!
-Гап типажда ҳолос, мен сизда шу ролни кўрганим учун таклиф қилаётгандим, ўйлаб кўринг...
Ҳартугул иштиёқи уйғондими, Сардор гапни ганорар мавзусига бурди, бу масалада Зарифа бироз тортишишга мажбур! Чунки унга ҳам- ҳоҳлаганча сарфлаши учун ташлаб қўйишгани йўқ.
Сардор узоқ қарорини айтишга иккиланди, ваниҳоят гўшакнинг у ёғидан унинг паст овоздаги розилиги янгради.
🍃
Темур биринчи марта онасининг иши қанчалик қийин эканлигини англаб билди, лекин ҳалиям сир бой бергани йўқ.
-Ойи, менинг ролим ўзи ниманидир ҳал қиладими ё бир ҳилда кеч келувчи, валдироқи болани ўйнаб юравераманми?!
Зарифа бу гапга бошқа маҳал мириқиб кулган бўларди, лекин ҳозир...
-Сени ролинг катта нарсани ҳал қилади ўғлим, кимнидир озгина ўйлашга мажбур қилади!
Темур бошқа ҳеч нарса демади.
🍃
Баҳтиёр Нарзуллаевич бугун намойишдан кейин Зарифага шунақаям ўшқирдики, Шоира буни кўриб, стол остига кириб кетгудек бўлди:
-Қаердан чиқди анабу мулла?! Нега қизнинг онасига у Қуръон ўқиб, "суф куф" қилиши керак экан?!
Бу ўша- Маҳбубанинг онасига тоғаси дам солдириш учун бир илмли одамни олиб келган саҳналар эди, Зарифа ҳали режадагиларини кўз олдига келтириб, юраги орқага тортиб кетди: яхшики ҳали Ибратхон майдонга чиқадиган саҳналар олинмаган.
-Баҳтиёр Нарзуллаевич, минг бора узр сўрайман, лекин бир нарсани тушунинг: келгуси саҳналарда қ