♡♡Sevimli_Xikoyalar♡♡|UYDA QOLING!!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


📜HIKOYALAR KANALI📜
ADMIN @Hasanboy1990
Instagramdagi sahifamiz👇 https://www.instagram.com/Sevimli_Xikoyalar
Hamkor kanal Reklama_Bering @Yangliklaruzz @Kinoserialar @Reklamalar_uzz @Prikolarr_Uz @Fozil_Qorimaruzalari @Video_Maruzalar

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Kanal azolari nimaga sust bo'b qoldilar 4minga yaqin odam kanalda bor 100ta odam xikoya o'qiman dib bosomisilami?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Shunaqa ko'p Telfon o'ynidiganlani belgilang🤣👇

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🤣🤣🤣🤣🤣 Bunisiga baho berila endi👇

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


Bo'shashmelar kanal azolari


Assalomu alekom xikoya o'qishi xoxlaganlar bormi? Bor🙋‍♂🙋‍♀ Yo'q🙅‍♂🙅‍♀ 100ta odam xikoya o'qishi xoxlimani bosa kanalga xikoya joyliman.
public poll

🙋‍♂🙋‍♀ – 60
👍👍👍👍👍👍👍 98%

🙅‍♂🙅‍♀ – 1
▫️ 2%

👥 61 people voted so far.




Ўлимдан кейин ҳам савоб олиб туриш учун олтита йўл
👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


ҚАЛБИМИЗДАГИНИ КЎРАМИЗ...

🎙Умид

Ибратли хикоя

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

Ⓜ️ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳим, менга шундай назар бергин-ки, инсонларни фақат яхшиликларини кўрай.

Менга шундай қалб бергин-ки, бандаларингга фақат эзгуликлар улашай.

Менга шундай тоқат бергин-ки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб берай!

Менга шундай забон бергин-ки, ҳеч бир бандангни ранжита олмай. Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇

Ⓜ️ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Яна бир тонгни осуда ва хотиржамликда қарши олдик
Алҳамдулиллаҳ.!

Бу Дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир... Барчанинг, шунингдек сизнинг хам ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган.. Бу дунё ташвишлари сиқилишингизга арзимайди... Шундай экан, Ўзи берган хушвақт дамларида шукрда, махзунликда эса сабрда бўлинг..!

Аллоҳ юртимиз ахлини тинч - омонликда ва ризқимизни барокатда барқарор қилсин ва барчамизни яхшиликлари ила қувонтирсин!

Сизга Аллоҳ муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇

Ⓜ️ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


♡♡Sevimli_Xikoyalar♡♡|UYDA QOLING!! dan repost
Kimga kanal yoqvoti?
So‘rovnoma
  •   Manga
  •   Manga umuman yoqmayapti
104 ta ovoz


☪ 2020-йил
🗓 9 - Август
🍃 Якшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 03:58 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:26 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:33 🕰

🌇 АСР - 17:26 🕰

🌆 ШОМ - 19:30 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:57 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул6 (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Ⓜ️ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


​​Шоира Маҳбубани бу жавобидан сўнг қучоқлаган пайтида-Зарифа уларга термулганча тураркан, ўша қуюқ киприкли қизнинг мижжаларида шабнамдек тизилган ёшларни кўрди...

Тамом.

Азизахон Исмоилова
24 июнь 2020 йил
Қўқон шаҳри.
17:55.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Мана мактуб қиссамиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Ёзган асарларим ичида мени энг кўп руҳий тушкунликка солган, ёзилиши энг оғир кечган асар-шу Мактуб қиссаси бўлди. Хаттоки бугун сўнгги қисмларни ёзиш чоғида ҳам тобим қочгани, лекин ҳар томондан бўлаётган қўнғироқлар, смс ҳабарлар, мендан ҳавотир олаётган одамлар ҳаққи ҳурмати учун бу асарни қандай шароитда бўлмай ёзиб тугатишга ҳаракат қилдим.
Камчиликлар бўлса бу албатта ўзимга оид, асарнинг ютуқлари эса бу Аллоҳнинг фазли!
Асар сизга ёққан бўлса, ўз фикр мулоҳазаларингизни ушбу пост остига изоҳ йўлагида билдиришингиз мумкин.

Ummu Zaynab
Азизахон Исмоилова

#МактубХикоя

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

Ⓜ️ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


. Мукаррамхон пошшо- кичик рўмол устидан ним яшил батис рўмолни очиб ташлаб олган ҳаракатлари чаққон, гапиришлари жуда мулойим бўлган бир нуроний бувижон эдилар. Зарифа беланчакдаги болачага қаради-ю, Маҳбубанинг нега шунча пайт жимиб кетганининг сабабини гўё тушунгандек бўлди. Тиқ этган товушга дарров уйғониб олган Имронхонни онаси Мукаррамхон пошшонинг қучоғига олиб бериб, ўзи дастурҳон тузашга ўтиб кетди. Олти ойлик болакай худди отасидек оқ юзли, қирра бурунли, жуда жиддий нигоҳли эди.
-Онамни қўйсунлар, узоқ йўлдан биз зиёратларига бормасимиздан, қадам босиб келганларингизга минг шукр!
Мукаррамхон пошшо ҳар бир сўзни танлаб, чертиб-чертиб гапирар эканлар, ора-сира хонага кириб чиқаётган Маҳбубани ҳам гап орасида алқаб, дуойи жонини қилишларини кўриб, Зарифа ҳайратини яширолмади.
-Маҳбубахон қандай келин бўлдилар сизга пошшо хола?
Мукаррамхон пошшо кўз ойнак ортидан мамнун қараш қилди:
-Кўнглимиздагидан зиёда! Кўз қорамизнинг изига издош солдилар, жонлари соғ бўлсин!
Бу- гап сўзлари беҳад маъноли аёлни шу ўн дақиқа ичида ҳамма жуда яхши кўриб қолди. Қани энди ҳамма қайноналар худди шундай бўлишса!
-Ҳеч қайноначилик қилгингиз ҳам келиб турадими?- Зарифани ҳазил қилиб- Мукаррам пошшога тегишгиси келди.
Мукаррам пошшо ҳам анойи эмас экан, кўп ўйламасдан жавоб қилдилар:
-Қайнона деганлари агар ақлли бўлса-ўзига ҳеч қачон тахт ясамайди! Ясалган тахт борки, қачондир унга биров эга чиққиси келади. Биз аёлмиз, келин ҳам, қайнона ҳам- битта қавм! Бир-бирини тушунса, иззат қилса, албатта ҳаммаси жойида бўлади!
Бу уйда, бу одамлар суҳбатида- кишининг қанча ўтирса, шунча яна ўтиргиси келарди, лекин ҳар нарсанинг ўз интиҳоси бўлгани каби, "келиш" нинг ҳам "кетиш" лиги бор...
Зарифа чиройли меҳмондорчиликка "раҳмат" айтиб, фотиҳадан сўнг ўрнидан туриб чиқаётганида чиройли ҳовлига яна бир қур назар солди. Ҳамма нарсада гўё "бахтнинг муҳри" бордек эди.
Маҳбуба билан ҳам кетиш олдидан ҳолироқ гаплашиб олиш учун четга ўтишди:
-Сериалимизни кўришга муваффақ бўлгандирсиз?
Маҳбуба кулиб бош чайқади, "кўролмабди, лекин қайтариб беришса албатта оилавий кўришар экан!"
-Ибратхон у ёқ бу ёққа олиб чиқиб турибдиларми?
Маҳбуба бироз жиддий тортди, гапирадиган гапларини ўйлаш учун озроқ тин олгач, сўзлади:
- Андижонни кечки салқинларда кўп марта айлантириб келадилар. Иншааллоҳ муборак ҳаж зиёратига ариза топширганмиз...
-Ҳуршида пошшо... Улар ҳақида ҳам нимадир билмоқчи эдик...
Маҳбуба илкис йигирма қадам нарида, ёғоч зинага суянгача гаплашиб турган жуфтига қараб олди, туришидан бу савол уни бироз оғринтиргани сезилди:
-Ҳуршида пошшони яқинда "яна турмушга чиқдилар" деб эшитдим, бу сафар амакиларининг кимигадир... Фарзандли бўлган-бўлмаганликлари ҳақида маълумот менда йўқ. Лекин бир икки институтда ишлаётганликларини эшитганим бор...
-Бахтлимисиз Маҳбуба? - навбатдаги саволга жавобни Шоира барибир аёлнинг ўз оғзидан эшитгиси келди.
-Албатта бахтлиман-да опа!- Маҳбубанинг чиройи очилиб, яйраб кулиб юборди.
-Бахтга таъриф берингчи унда!- "чала философ" -Шоира худди ўзи учун ниманидир сўраб билмоқчига ўхшади...
-Бахт бу ҳар қандай шароитда бўлсак ҳам- дуо қила олишимизга бўлган ишонч! Чунки раҳматли Ойша холам айтганларидек, "Тақдирни фақат дуогина -яхши томонга ўзгартира олади!"


💥​​Мактуб. 21-қисм

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Парда бир четидан очилиб, ундан узун бўйли, истарали, дарҳақиқат Маҳбуба ёзганидек нурли сийратдаги йигит- кўриниш берганида Зарифа ички сезги билан уни таниди. Ибратхоннинг-бошқача бўлиши ҳам тасаввурга сиғмасди. Мулойим қиёфали, кўли кўксидан тушмайдиган бу йигитни айни қирчиллама ёшдалиги, уни бироз катта тасаввур қилган Зарифани шошириб қўйди. Чунки ўзи суратга олган сериалдаги Ҳолида ва Сардор жуфтлигида ўша ўн икки-ўн уч ёш албатта ўзини сездирди.
Ибратхон Муродилла билан қўл беришиб, аёлларга эса дадил кўз ташламай, қўли кўксида турган ҳолда сўрашди. Салом алик пайтида Ибратхоннинг ортидан чиққан тўрт-беш ёшли қизалоқ келиб дадасининг қўлидан тутди, чамаси бу қизалоқ айни "дадасининг думи" бўлиб юрадиган ёшда!
-Маҳбубанинг қизи, исми нималигини ҳам билолмагандик-а? - шивирлади Шоира салгина бош эгиб.
Ибратхон Муродилла билан жуда паст овозда гаплашиб бўлгач, Зарифага юзланди:
-Опа, ичкарига кирсинлар! Қани тортинмасдан...
Қизча шундагина Зарифа томонга қаради. Ёшига нисбатан кўзлари маъноли бўлган қизнинг лўппи юзларига қараб, Зарифанинг завқи келди:
-Бу қизчамизнинг исмлари нима?!
-Исмингизни айтиб қўйинг, пошшахон!
Қизалоқ дадасига бир уялиб қараб қўйди, сўнг кулиб:
-Пошшахон!- деди.
- Исмимиз Марямпошшо а? Қани энди югуриб ичкарига кирсинлар-да, ояжонга "меҳмонлар келишди" деб ҳабар берсинларчи!
Қизча югуриб ичкарига кириб кетди. Муродилла олдинга ўтиб, Ибратхон кўрсатган томонга қараб қадам босди.
-Ака, биз алоҳида бу ёққа!
Парда ортида чиройли ҳовли лоп этиб, кўзга ташланди. Баланд зинали уйга ёндош Ибратхон қайтадан қурган уйда чиройли оқ пардалар ҳилпираб турибди. Ўнг томонга ёғоч зина билан чиқиб кетиладиган баланд айвон бор экан, Ибратхон шу томонга йўл бошлашдан олдин, ҳабар бергани кириб кетган қизалоғидан сўнг, аёлларни кутиб олгани кимдир чиқишини бироз кутаётгандек қараб турди. Ниҳоят чап томондаги баланд зинали уйнинг ўймакор эшиги очилиб, ундан буғдойранг, кўзлари ҳам кулиб турган чиройли ёш жувон шошиб рўмолини тўғирлаганча кўриниш берди.
-Пошшо, меҳмонлар!-Ибратхон шундан сўнг тепага қараб чиқиб кетди. Ҳовлига жудаям ярашиб турган чиройли, катта тувакларда ҳар ҳил гуллар очилиб ётар, алвон рангли лилиялар кўрган одамнинг ҳам ҳавасини келтириб юборарди.
Маҳбуба Зарифани бир кўришдаёқ таниб, кулиб бағрига босди. Лекин Зарифа ҳозир рўпарасидаги бу ёш аёлни ҳаётда расмдагидан кўра анча чиройли ва дилбар эканлигини фаҳмлаб, ундан бироз кўз узолмай қолди. У ҳали киприклари бунақа қуюқ қизни ҳаётда яқиндан кўрмаганди, кўзларида ҳам қандайдир дадиллик бор...
Шоира ҳам Маҳбубага тикилиб қолди, сўзлари озроқ чалкашди. Энди улар товозеъ билан уларни ичкарига бошлаётган Маҳбубанинг ортидан тепага қараб чиқиб боришарди. Зарифа Маҳбубани бошдан оёқ кузатаркан, ўзича унинг тана тузилишларидан аслзодаларга ҳос баъзи аломатларни топгандек бўлди. Талабалик йилларида Юдаков деган бир домласи бўларди. Шу бир куни ўз лекцияларида талабаларга қизиқарли бўлган баъзи бир гапларни гапириб берганди. "Инсон насли турли ҳил тадрижларда ўзгариб борар экан, яшаш тарзи унинг тана тузилишига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Масалан авлод аждоди-саройларда яшаган, аслзода аёллар- юриш учун қадам ташлаганларида уларда товон қисми деярли ерга тегмаслигини кўришимиз мумкин. Оёқ кафтининг фаланга қисм яхши ривожланган бўлиб, тавон эса худди ёш боланикидек уларда ривожланмай қолади! Оёқ хажми ҳам шунга мутаносиб даражада қисқаради. Бунга сабаб, уларга болаликданоқ оҳудек юришни тинимсиз машқ қилдирганликларида десак бўлади, демак Золушканинг туфлиси ва хитой олтин нилуфар оёқлари ҳақидаги гаплар ҳаётимизда қулоққа чалинган шунчаки оддий тасоддифлар эмас"
Ичкарида бир узун равон ўнг қўл томонда кетма-кет икки ўймакор эшикли уй кўзга ташланди. Зарифа шундай миллийлик сезилиб турадиган уйларни яхши кўрарди, худдики бу хонадонлардаги файз унинг қалбига чексиз ҳаловат баҳш этаётгандек туюларди.

( ХОТИМА)

Равонда шифтга қадалган беланчакни тебратиб ўтирган бир кампир ўрнидан туриб, меҳмонларга пешвоз юраркан, бу синчков нигоҳли етмиш беш ёшлардаги аёлни Маҳбуба таништиримасидан олдин таниб олишди


​​​​и! Кимгадир совға қилиб юбораверинг дейди! "Ҳай онам ўлолмай турибди, ол буни!" дедим. Йўқ, қаёғда?! "Розиман!" деб барибир олмади. Аямга келиб, "олди" деб қўявердим.
Сафарбой машинага ўтирганидан бери жағи тинмай мантиқазон воқеасини гапирар, орқа ўриндиқдаги Зарифа эса ўлими олдидан битта мантиқазонни бўлсада Маҳбубага қайтариб, ҳамма қарзидан қутулмоқчи бўлган Рисолат буви ҳақида ўйларди.
Ўймакор дарвозагача икки уй қолганда Сафарбой машинадан тушиб қолишни истаб, тўҳтаттирди:
-У ёғига кетаверасизлар а опалар, акалар!
-Э, тўҳтанг ака! Ўзимиз қайтариб ташлаб қўямиз!
-Йўқ раҳмат, сизларни йўлдан қолдирмай...
Сафарбой орқага чайқала-чайқала кетди.
-Буни ким ўйнаганди?- Зарифанинг лабига кулгу инди.
-Аппаратурани қўриқлайдиган Шукур ака!
-Қаритиб юборибмиз, унда...
Мана Маҳбуба ўз мактубларида тасвирлаган ўша ҳовли!
Зарифа ўймакор дарвозанинг енгил кичик табақасини итариб кўрди: уч метрлар ичкарида пистамағиз рангли парда тортиғлиқ турарди, демак ўша уй!
Нима деб чақиришни билмади, жонига Муродилла оро кирди:
"Ибратхоон! тақсир!"
Чамаси анча наридан бировнинг овоз бергани эшитилди. Ҳаммада ўзгача иштиёқ: ҳозир улар Маҳбубанинг турмуш ўртоғи Ибратхонни ўз кўзлари билан кўришади...
-Сардор келмади-да, афсус!- Шоира ним табассум қилди, Зарифа билади: бечора аёл "Менга ҳам Ибратхондай бириси учраса қани эди!" деб неча қайта такрорлаган, шу образга ўзгача чизгилар қўшган ва бироз бўрттиргани учун дашном ҳам эшитганди...

(Давоми бор)
Ummu Zaynab Ummu

#МактубХикоя

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

Ⓜ️ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA


ши деб ўйлайман! Ҳозирда бунга қўлим тегмаса керак...
🍃

Шоира ўзига янги уй олди, уй зиёфатидан қайтаркан, Зарифа соатига тинимсиз қарарди:
-Тушлик вақти бўлди, Темур уйдамикан?!
Келса ўғли уйда эмас, яна аввалги ҳаётига қайтган кўринади.
"Ҳамма бу сериалдан ўзига дарс олди, лекин сени ўзгартириб бўлмади Темур!" Зарифа буларни овоз чиқариб ўзига-ўзи айтаркан, ортидаги эшик очилиб ундан ўғли кириб келганини сезмади:
-Ассалому алайкум, ойи!
Зарифа ортига ўгирилди, остонада оёғини ечиб-четга олиб қўйган Темур энди унга жилмайиб қараб турарди.
-Қаердан келяпсан?!
Ўғли келиб, елкасидан қучганида Зарифа гўёки туш кўряпманми деб ўйлаб, ўзини чимчилаб кўрди:
-Бир жойдан келяпман, тўғрироғи масжидга жума намозини ўқишга боргандим...

🍃

Зарифа Маҳбуба билан бошқа боғлана олмаганди. Сўнгги қисм эфирга кетганидан сўнг бир ой ўтиб, Муродилланинг таклифига кўра ижодий гуруҳ Андижонга борди. Тошкентдан кўра қуёши қайроқироқ бўлган водийда икки кун маза қилиб айланишди. Марғилонда, Қўқонда обдон водий аҳлининг меҳмондорчилигини кўрган Шоира ва Инобат опанинг оғзи нақ қулоғига келиб қолди. Меҳмондорчилик Муродилланинг қўл остига ўтгач, яйрамаган одамнинг ўзи қолмади. Мирфаёзнинг Шоҳимардонга, Отабекнинг эса энди Ўш томонларга ўтгиси бор эди. Зарифанинг эса ҳаёлига бошқа бир манзил келди. У айтган манзилни эшитиб, Муродилланинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди:
- Манзилда тафовут йўқмикан, майли бир излаб кўрамиз...

🍃

"Марварид кўчаси тўқсонинчи уй!"-шу-да, ҳозир чақириб кўрамиз. Муродилланинг қора жипдан тушиб олиб пастак дарвозадан бўйлаб туришига рўпара эшикдан-бир саланглаб турадиган майкачан эркак чиқиб овоз берди:
-У уйда биров яшамайди!
Зарифа биров яшамаслигини жуда яхши биларди, машина ойнасидан қараб, Муродиллага "кетавердик, унда! " деди.
Шоира бўлса ўз эшигини очиб пастга тушди:
-Сиз Сафарбой акасиз а?

Бояги чайқалиб турган эркакнинг ранги дув оқариб, ўзи талмовсираб қолди.
-Рисолат холанинг ўғлисиз а?!
Эркак ажабланиб-бир машинадагиларга, бир рўпарасида унга кетма-кет саволлар бераётган Шоирага қаради:
-Улар раҳматли бўлишди яқинда, ҳабарингиз йўқмиди?
Шоира юзига фотиҳа тортгач, эркакка навбатдаги саволини берди:
-Шу уйда Икрома опанинг қизи Маҳбубахон яшардилар, ҳозир шу қиз қаерда яшайди, мабодо билмайсизми?!
Эркакнинг юзига қон югургандек бўлди:
-Канешна биламан, яқинда тушган уйини қидириб борганман...
Зарифа бу гапни эшитиб, жойидан бир қўзғолиб қўйди. Суҳбатни сал нарида тинглаб турган Муродилла келиб, ўша одам билан қўл бериб салом-алик қилган киши бўлди.
-Ака, ўша жойга бизни ҳам олиб бора оласизми?!
Сафарбойнинг оғзини таноби қочиб, дарров келиб олдинги ўриндиқдан жой олди. Салонга эса аччиқ тер исига қўшилиб кетган тамаки ҳиди тарқалди.
-Яқинда аям ўтди, қаранг бурунги одамларнинг диёнатини, раҳматли уч кун тинмасдан "Сафарбой, мантиқазон ол, бозорга чиқ!" деб қайтаравердилар. "Мантиқазон нимага ая!" десам, бировдан қарзим бор десалар денг...
Аҳмоқ бўлиб, бозорга чиқибман. Мантиқазонларни нарҳи "паталок"! Юриб-юриб, биттасини баҳолашиб олиб, уйга олиб келсам, "шу рўпара қўшнига бериб чиқ!" десалар бўладими?
"Э, Икрома опам ўлиб кетганига пича бўлиб қолдику, қизи қаттадир яшайди, кимга бераман, ая буни!" дедим. "Топиб берасан, бериб келдим деган кунинг сутимга рози бўламан!" деб қўрқитсалар бўладими?
Кетдим... Велосепедни орқасига мантиқазонни боғлаб олиб...
Уч маҳалла нарида раҳматли Ҳуршид акамни тоғалари Нусрат амаки боридилар. Шуларникига борсам, улар ҳам кампирларидан кейин узоққа бормай, ўтиб кетишган экан. Ўшаларга мантиқазонни ташлаб келаман десам, улар ҳам кўнмади!
Яхши келини- ўша Икрома опамни қизининг тушган жойини биларкан, ўзи булардан яқин ўн йилнинг берисида, тавба қилдиму- ҳеч ким қолмади-да, ўтиб кетишди. Шу бир бўлса, Ҳуршид акамнинг оёғини бармоғига ғассоллар қарашмаган, чалкашиб қолганми, нима бало! Ундан кейин аячам ўтди, Икромаопам ўтди, қизи етим-есир бўлиб у ёғ-бу ёғда яшаб юрди!
Э ўнгга қайриласиз ака, рўпарадан кейин яна ўнгга...
Ҳа нима деб тургандим, шу қизлари кимгадир эрга тегиб кетганини ҳам билмабмиз, уйига борсам, ўххў! Бошқача!
Оввора бўлиб борган эканман, мантиқазонни олмад


онам катта ашуладан олган экан-ки, ҳамманинг оғзи очилиб, катта ҳофизлар ҳам ўшанда бу йигитга дуо бериб юборишган- дейишади.
Ҳавасга бир икки ашула айтиб юриб, кейин умуман айтмайдиган бўлиб кетди. "Жим бўлиб қолди" деб юрсак, хусусий телеканал очиб, шуни чиройли қилиб юргазаётган экан... Албатта бизнесни тарк этмаган ҳолда!
Аппаратуралар келгач, Зарифа кўрди-ки, Муродилла анойи одамладан эмас экан!
Бунақасини фақат орзу қилиш мумкин, янги ускуналарда ишлаш завқини ҳис қиларкан, жамоада ҳамманинг кайфияти кўтарилиб кетди.
Сериалнинг дастлабки йигирма қисми Муродилланинг водийда ҳаммага таниқли бўлган каналида экран юзини кўргач, биринчилардан бўлиб, таъсирланган Муродилланинг ўзи телефон қилди:
-Опа, бир нарса айтсам, "йўқ" демайсизми?!
Баҳтиёр Нарзуллаевичнинг зардасига юрак олдириб қўйган- Зарифанинг бу гапга ичи "шиғ" этиб кетди. Қани энди Муродилла гапини тезроқ айта қолса...
-Опа, Андижонимизда мана шунақа қизлар борлигини бизга сездириб, ғурурлантириб юборганингиз учун- сизга алоҳида битта "сюрприз" им бор, Иншааллоҳ бориб, шаҳсан қўлизга бериб, раҳматлар айтиб келаман!
Зарифа сал қолса яна бир ёмон ҳабар эшитаман-ми деб кўксини чангаллаб турганди:
-Укажон, нафақат қизлар, ҳали давомини кўраверинг, ғурурланишингизга бошқа сабабларни ҳам топасиз! Кейин ҳулосангизни эшитавераман!
🍃

"Мактуб" сериали етти ой давомида суратга олинди. Ҳолида борасида Зарифа албатта адашмаганини ҳис қилди. Дебют роли учун йирик даромадни қўлга киритган қиз- суратга олиш ишлари тугаши билан яна Мунаввара опанинг этагидан тутгани кетди! Насиб қилса, янаги йилга у Санъат олийгоҳига ҳужжат топширади.
Ибратхон ролини қойилмақом даражада ижро этган Сардорни эса оҳирги пайтлар Зарифа жуда ўйчан қиёфада кўп кўрадиган бўлганди.
-Нима гап Сардор? (русча бу ҳол сўрашига Сардордан жавоб ўзбекча келди!)
-Зарифа опа, дунёда тасоддиф йўқ нарса! Сиз ҳам бу гапга қўшиласизми?!
У нега бу ҳақда ўзидан сўраётганини бошида Зарифа тушунмади, билса Сардорда ҳам айни сериал таассуротларидан дунё қараши ўзгараётган бир палла экан.
-Бу роль, яъни Ибратхон роли бежиз менга берилмади деб ўйлайман, ҳозир Пауло Коэльодан ўқиган бир ривоят эсимга тушиб ўйланиб ўтиргандим.



Да Винчи Исо пайғамбарни тасвирлаш учун бир черковда қўшиқ куйлайдиган жуда чиройли йигитни танлаб олибди. Унга қараб туриб, Исо Масиҳнинг қиёфасини чизибди. Кейин унга ҳиёнат қилган Иудани тасвирлаш учун икки йил натурщик излабди. Излайвериб оҳири бир жойда ҳамма жойи кир, бир ичувчини топиб келибди. У буюк рассомнинг тасаввуридаги Иудага мутлақо мосдек туюлибди. Бояги ичувчи ўзига келса, унга қараб да Винчи суратнинг давомини чизаётган экан. У девордаги суратга тикилиб қолиб дебди: "Мен бу расмни аввал кўрганман!" Табиийки, қаёғдаги ташландиқнинг бу гапига рассомнинг жаҳли чиқибди: сен қанақасига бу расмни аввал кўрган бўласан, уни мен эндигина чизяпман-ку! Шунда ўша яғир одам айтган экан: "мени бу асар чизилаётган пайтда, қиёфамга қараб Исо тасвирини ишлаш учун бу ерга чақиришган эди!"...
Кўряпсизми, Зарифа опа бу ҳам бежизга ривоятга айланмаган. Ким бўлишни ўзимиз танлаймиз, ким бўлсак-да бизни ўзимиз ҳоҳлаган қиёфада қабул қилишади!
Сардор чуқур ҳўрсинди-ю, ўрнидан туриб- рюкзагини елкасиги илганча- Зарифа турган хонани тарк этди.
Ҳозиргина ундан эшитган ривояти режессёр хонимнинг лабларига беиҳтиёр табассум қўндирганди...
🍃

Сўнгги қисмлар эфирга узатилгач, бамисоли ҳамма ёқ ағдар тўнтар бўлгандек, шов-шувга тўлиб кетди. Зарифанинг телефони бир дақиқа ҳам тинмас, ҳали Ўш, Новқат ва Қирғизистоннинг бошқа каналлари раҳбарияти унга Муродилла орқали чиқиш қилишни бошлаб юборишганди. Қизиғи Баҳтиёр Нарзуллаевич ҳеч нарса бўлмагандек яна ўзи студияга кириб келди, ҳаммасидан ҳабардорлигини сездирмасдан, бир четдан Зарифага янги режалар ҳақида сўз очди:
-Битта яхши сценарий бор, бир артист қизнинг ҳаёти ҳақида! Шуни сизга топширамиз Ҳамраева! Мен бировга бериб юборсам бўларди, сиз ҳаёлимга келдингиз, айни кучга тўлган, ижодда- парвозга шайланган пайтингиз!
Зарифа қўлларини кўксида чалмаштирганча, жилмайиб бу гапларни тинглади.
-Баҳтиёр Нарзуллаевич буни ўзингиз бошқа бир режессёрга берганингиз ях


изнинг онаси руҳий касалликка йўлиқади. Бу мулла образи ҳал қилувчи...
-Бас!- Зарифанинг овозини бу товуш чўрт ўртасидан бўлди, раҳбари ғазабга минган эди!
- Ҳар қандай шунга ўхшаш саҳналар кесиб ташлансин!
Бу қарордан сўнг Зарифани ортиқ сериални олиш фикри қолмади.
-Ё менинг ишим тайёр бўлгунча ўз ҳолимга қўясизлар, ё...
-Бу нима деганингиз?!- Баҳтиёр Нарзуллаевичнинг кўкимтир кўзлари ғалати чақчайиб кетди:
- Ҳамраева, сиз менга шарт қўйяпсизми?! Тамом, гап битта, ҳар қанақа шунга ўхшаш саҳналар олинмайди, башқа нимадир ўйлаб топинг!
Шу куни Зарифа бу одамга ўзини тутиб туролмади, гапирадиганини гапирди-ю, ҳамма кўтариб келган нарсаларини олиб, бинони тарк этди. Ортидан ҳаллослаб етиб келган Шоира нима дейишни билмас, нуқул "энди нима бўлади Зарифа опа?!" деб тинимсиз қайтараверарди.
-Нима бўларди, Шоира?! шу кабилар туғилса "мусулмон туғилди!" деб азон чақиришади, ўлса "мусулмон ўлди" деб жаноза ўқишади, лекин булар тирик экан... Э!
Зарифа машинасигача аранг етиб олди, бошига кўтаролмас даражада оғриқ кирганлиги туфайли- орқага бошини ташлади-ю, йиғлаб юборди.
Яхшики, Шоира жуда хушёр, Зарифани бу ҳолатда машина бошқаролмаслигини тушуниб, Темурга телефон қилган экан, ўн дақиқага қолмай, ўғли етиб келди...
🍃

Съёмка тўҳтади, актёрлар норози, аппаратуралар ижарачига етказилди. Зарифа энди раҳбарият ҳисоб рақамга ташлаб берган авансни жойига қайтариши кераклигини билади. Мана дўппи- тор келгани шу!
Баҳтиёр Нарзуллаевич ҳалиям отдан тушмаган, ўйлайдики- кечаги айби учун Зарифа эртами ё индин оёғига бош уриб келади!
Мана нима учун стандарт фильмлар кўп суратга олинади?! Нимага ҳамма жойда бир ҳиллик?!
Учинчи куни- ҳисобхонадан Зарифага телефон бўлди: Баҳтиёр Нарзуллаевичнинг "сувни чўп тиқиб яна лойқалатгиси келди" шекилли...
-Ҳавотир олманглар, пулни албатта қайтараман!- Зарифа бошқа гапирмасдан шарт алоқани узди!
Темур хонасида эди, лекин бу суҳбатни қандай илғаб қолди, Зарифага бу қоронғу!
-Ойи, нима гап?
У бир нуқтага тикилганча ўтирарди, айни ҳолатга нимадир деб баҳо беришга тамоман ожиз эди.
Кейинги қўнғироқ Инобат опадан бўлди, "у ҳам пулини қистаса керак!" деб истамайгина гўшакни кўтарган- Зарифа унинг таклифини эшитиб, лол бўлиб қолди:
-Зарифа, бир ҳусусий канал бор, Муродилла Асқаров очган, водийда ҳамма шунинг каналини кўради! Муродилла бизга ажойиб бир ҳорижий сериални "дубляжини қилиб беринглар" деб турганди. Сиз олаётган сериал ҳақида гапириб бердим, "бўлди мана биз молиялаштирамиз: шартномани ташласинлар" деяпти, нима қилай?!

Зарифа бунақа бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаганди, бир кўнгли томошабинлар аудиторияси ўзи ўйлаганидан анча камайишига ҳижил тортгандек бўлди-ю, лекин ноз қилиб ўтардиган шароитда эмаслигини тушуниб, дарров таклифга кўнди...
-Инобат опа, минг марта раҳмат сизга! Елкамдан ҳозиргина тоғ қулагандек бўлди, Шоирага айтаман, шартнома тайёрлайди.... фақат...
Зарифанинг иккиланиши бу маблағ борасида эди, шуни дарров илғаган Инобат опа унинг кўнглини тинчитди:
-Зарифа! Пулни эртагаёқ ташлаб беришади!
🍃

Дарҳақиқат тушга қолмай, ҳисоб рақамидаги пулни кўрган Зарифанинг ишлашга завқи ортди, лекин яқиндагина сутдан оғзи куйганига ҳалиям бироз иккиланиб турарди.
-Ассалому алайкум опажон, уй ичилар тинчми, саломат, эсон-омон, кўпни қаторида!- телефонидаги водийча муомалани эшитаркан, кайфияти кўтарилиб кетди. Муродиллага қандай раҳмат айтишни билмасди...
-Опажон, қанақа ҳоҳласангиз- худди шунақа олинг, бизга томашабинни экран олдига миҳлаб қўядиган қилиб олсангиз етади, нима ёрдам керак?!
Зарифа ўйлаб улгурмасидан Муродилланинг таклифи янгради:
-Аппаратураларни ҳам ташвишини қилманг, ўзимиз учун зўрларини тахт қилиб, кейин "бисмиллоҳ" деб ишни бошлаганмиз, ҳаммасидан бир комплект эртагаёқ қўлингизга боради!
Бу жайдари Муродилланинг таърифини Инобат опадан кейинроқ эшитди:
-Бу йигит олдин жуда катта бизнесмен бўлганлар. Иттифоқ пайтидаёқ йўлини топиб," аравада қуён овлаганлар"дан бири! Ўзининг уйида- ўғил тўй қилиб, ўша пайтдаги казо-казо артистларни водийга олиб келган дейишади. Шунда тўй оҳирида, ўртага чиқиб- "манам бир ёшлигимда ҳавасга ашула айтиб юрардим, ҳозир бир айтгим келиб қолди!" деб чун


знинг исми Ҳолида эди. Мунаввара опа унга маҳорат дарсини ўтаётганига икки ҳафта бўлганида сал-пал ишонч билдира бошлади:
- Масъулиятни тушунади, бир томчи бўлса-да, томизғиси борлигини сездим, Зарифа, шу етарли!
Бир куни қизча- бола кўтарган бир чиройли ёш аёл билан съёмкага келди. Зарифа ўша аёлга диққат билан қараб туриб, севиниб кетди: энди у Маҳбубанинг айни ёшдаги ижрочисини ҳам топганлигини ич-ичидан ҳис қиларди. Синглисига бир томчи сувдек ўхшайдиган, кўзларида ибо ва ҳаё барқ уриб турган бу ёш жувон-Ҳолиданинг опаси Майсара бўлиб, роль ўйнашдан турмуш ўртоғи рози бўлмаслиги сабабли бош тортди.
-Ҳеч қандай парнёрга яқин саҳналар бўлмайди, оҳирги кадрлардагина кўринасиз...
Йўқ, аёл касби ҳарбий бўлган ўз жуфти ҳалолини роль ўйнаб, ранжитиб қўйиши мумкинлигини минг истиҳола билан тушунтирди.
-Унда мана бу ширингина қизчангизни бизга бериб турасиз, хўпми?
Шундан сўнггина Майсара бош ирғаб, розилигини билдирди. Сериалнинг энг ёш иштирокчиси мана шундай таркибга тиркалди.
Темур ҳаётдаги ўз ролини ижро эта бошлади, лабида табассум билан Зарифа уни майдонча четида кузатаркан, ўзига таниш саҳналарни яна бир бора- ўз ўғли ижросида тасмаларга муҳрлаб ўтирарди.
-Темур, диққат қил! Хонага кириб келасан, онангга қарамасдан хонангга, Тўғри ўз хонанг томонга қараб юр, қиёфага сал чарчаган тус берамиз, хўшш... - Шоира Темурга у ҳаётида минг марталаб ижро этадиган саҳналарни тушунтирарди...
Ҳартугул, Темур миқ этмади, балки бу саҳналар ўзига бегона эмаслигини билиб улгургандир, лекин ўша бошидаги берилган ваъда сабабли съёмка пайти Зарифага тишининг оқини ҳам очмади.
Ҳолиданинг нимасидир камерага жуда ярашиб тушди, унинг беғубор юзига қараб, Зарифа худди осмонга термулаётгандек бўларди: "ишонаманки, уни томошабинлар ҳам ёқтириб қолади..."
Ибратхон ролига ҳалиям актёр топишолмади. Зарифа бу ролни негадир ҳеч кимга муносиб кўрмас, тасаввуридаги Ибратхон ҳаётда ўхшаши йўқ бир йигит эди!
Биттагина номзодга юраги чопди, лекин у актёр ҳаётда жуда европалашиб кетган бир инсон эди! Бора-бора вақт озайиб борарди, ҳалиям ўша йигитдан бошқа номзодни излаб кўрмагани сабабли унга ўзи телефон қилди:
-Ролни олдин кўришим керак, олдиндан ҳеч нарса деёлмайман...
Сценарий унга юборилгач, актёр бир ҳафта жим бўлиб кетди. Зарифа яна бошқа номзодлар излади, Инобат опанинг ҳам роса актёр излаб силласи қуриди. Бирини маҳорати мос, юзи мос эмас, бирининг ёши!
Зарифа Ибратхонни ўртача ўттиз уч ёшлардаги, ўртача қоматга эга, қандайдир истарали эркак сифатида кўз олдига келтирарди. Бир кўнгли Маҳбубага хат ёзиб, ҳақиқий Ибратхоннинг суратини сўратмоқчи ҳам бўлди...
Бирдан кутилмаганда бўлган қўнғироқ-уни шошириб қўйди. Бу ўша ўзи Ибратхон ролини бермоқчи бўлиб юрган актёри Сардор эди:
-Зарифа опа, менга рол ёқди, лекин мен бунақа дунёқарашдаги одам эмасман-ку!
-Гап типажда ҳолос, мен сизда шу ролни кўрганим учун таклиф қилаётгандим, ўйлаб кўринг...

Ҳартугул иштиёқи уйғондими, Сардор гапни ганорар мавзусига бурди, бу масалада Зарифа бироз тортишишга мажбур! Чунки унга ҳам- ҳоҳлаганча сарфлаши учун ташлаб қўйишгани йўқ.
Сардор узоқ қарорини айтишга иккиланди, ваниҳоят гўшакнинг у ёғидан унинг паст овоздаги розилиги янгради.
🍃
Темур биринчи марта онасининг иши қанчалик қийин эканлигини англаб билди, лекин ҳалиям сир бой бергани йўқ.
-Ойи, менинг ролим ўзи ниманидир ҳал қиладими ё бир ҳилда кеч келувчи, валдироқи болани ўйнаб юравераманми?!
Зарифа бу гапга бошқа маҳал мириқиб кулган бўларди, лекин ҳозир...
-Сени ролинг катта нарсани ҳал қилади ўғлим, кимнидир озгина ўйлашга мажбур қилади!
Темур бошқа ҳеч нарса демади.
🍃

Баҳтиёр Нарзуллаевич бугун намойишдан кейин Зарифага шунақаям ўшқирдики, Шоира буни кўриб, стол остига кириб кетгудек бўлди:
-Қаердан чиқди анабу мулла?! Нега қизнинг онасига у Қуръон ўқиб, "суф куф" қилиши керак экан?!
Бу ўша- Маҳбубанинг онасига тоғаси дам солдириш учун бир илмли одамни олиб келган саҳналар эди, Зарифа ҳали режадагиларини кўз олдига келтириб, юраги орқага тортиб кетди: яхшики ҳали Ибратхон майдонга чиқадиган саҳналар олинмаган.
-Баҳтиёр Нарзуллаевич, минг бора узр сўрайман, лекин бир нарсани тушунинг: келгуси саҳналарда қ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

3 964

obunachilar
Kanal statistikasi