изнинг онаси руҳий касалликка йўлиқади. Бу мулла образи ҳал қилувчи...
-Бас!- Зарифанинг овозини бу товуш чўрт ўртасидан бўлди, раҳбари ғазабга минган эди!
- Ҳар қандай шунга ўхшаш саҳналар кесиб ташлансин!
Бу қарордан сўнг Зарифани ортиқ сериални олиш фикри қолмади.
-Ё менинг ишим тайёр бўлгунча ўз ҳолимга қўясизлар, ё...
-Бу нима деганингиз?!- Баҳтиёр Нарзуллаевичнинг кўкимтир кўзлари ғалати чақчайиб кетди:
- Ҳамраева, сиз менга шарт қўйяпсизми?! Тамом, гап битта, ҳар қанақа шунга ўхшаш саҳналар олинмайди, башқа нимадир ўйлаб топинг!
Шу куни Зарифа бу одамга ўзини тутиб туролмади, гапирадиганини гапирди-ю, ҳамма кўтариб келган нарсаларини олиб, бинони тарк этди. Ортидан ҳаллослаб етиб келган Шоира нима дейишни билмас, нуқул "энди нима бўлади Зарифа опа?!" деб тинимсиз қайтараверарди.
-Нима бўларди, Шоира?! шу кабилар туғилса "мусулмон туғилди!" деб азон чақиришади, ўлса "мусулмон ўлди" деб жаноза ўқишади, лекин булар тирик экан... Э!
Зарифа машинасигача аранг етиб олди, бошига кўтаролмас даражада оғриқ кирганлиги туфайли- орқага бошини ташлади-ю, йиғлаб юборди.
Яхшики, Шоира жуда хушёр, Зарифани бу ҳолатда машина бошқаролмаслигини тушуниб, Темурга телефон қилган экан, ўн дақиқага қолмай, ўғли етиб келди...
🍃
Съёмка тўҳтади, актёрлар норози, аппаратуралар ижарачига етказилди. Зарифа энди раҳбарият ҳисоб рақамга ташлаб берган авансни жойига қайтариши кераклигини билади. Мана дўппи- тор келгани шу!
Баҳтиёр Нарзуллаевич ҳалиям отдан тушмаган, ўйлайдики- кечаги айби учун Зарифа эртами ё индин оёғига бош уриб келади!
Мана нима учун стандарт фильмлар кўп суратга олинади?! Нимага ҳамма жойда бир ҳиллик?!
Учинчи куни- ҳисобхонадан Зарифага телефон бўлди: Баҳтиёр Нарзуллаевичнинг "сувни чўп тиқиб яна лойқалатгиси келди" шекилли...
-Ҳавотир олманглар, пулни албатта қайтараман!- Зарифа бошқа гапирмасдан шарт алоқани узди!
Темур хонасида эди, лекин бу суҳбатни қандай илғаб қолди, Зарифага бу қоронғу!
-Ойи, нима гап?
У бир нуқтага тикилганча ўтирарди, айни ҳолатга нимадир деб баҳо беришга тамоман ожиз эди.
Кейинги қўнғироқ Инобат опадан бўлди, "у ҳам пулини қистаса керак!" деб истамайгина гўшакни кўтарган- Зарифа унинг таклифини эшитиб, лол бўлиб қолди:
-Зарифа, бир ҳусусий канал бор, Муродилла Асқаров очган, водийда ҳамма шунинг каналини кўради! Муродилла бизга ажойиб бир ҳорижий сериални "дубляжини қилиб беринглар" деб турганди. Сиз олаётган сериал ҳақида гапириб бердим, "бўлди мана биз молиялаштирамиз: шартномани ташласинлар" деяпти, нима қилай?!
Зарифа бунақа бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаганди, бир кўнгли томошабинлар аудиторияси ўзи ўйлаганидан анча камайишига ҳижил тортгандек бўлди-ю, лекин ноз қилиб ўтардиган шароитда эмаслигини тушуниб, дарров таклифга кўнди...
-Инобат опа, минг марта раҳмат сизга! Елкамдан ҳозиргина тоғ қулагандек бўлди, Шоирага айтаман, шартнома тайёрлайди.... фақат...
Зарифанинг иккиланиши бу маблағ борасида эди, шуни дарров илғаган Инобат опа унинг кўнглини тинчитди:
-Зарифа! Пулни эртагаёқ ташлаб беришади!
🍃
Дарҳақиқат тушга қолмай, ҳисоб рақамидаги пулни кўрган Зарифанинг ишлашга завқи ортди, лекин яқиндагина сутдан оғзи куйганига ҳалиям бироз иккиланиб турарди.
-Ассалому алайкум опажон, уй ичилар тинчми, саломат, эсон-омон, кўпни қаторида!- телефонидаги водийча муомалани эшитаркан, кайфияти кўтарилиб кетди. Муродиллага қандай раҳмат айтишни билмасди...
-Опажон, қанақа ҳоҳласангиз- худди шунақа олинг, бизга томашабинни экран олдига миҳлаб қўядиган қилиб олсангиз етади, нима ёрдам керак?!
Зарифа ўйлаб улгурмасидан Муродилланинг таклифи янгради:
-Аппаратураларни ҳам ташвишини қилманг, ўзимиз учун зўрларини тахт қилиб, кейин "бисмиллоҳ" деб ишни бошлаганмиз, ҳаммасидан бир комплект эртагаёқ қўлингизга боради!
Бу жайдари Муродилланинг таърифини Инобат опадан кейинроқ эшитди:
-Бу йигит олдин жуда катта бизнесмен бўлганлар. Иттифоқ пайтидаёқ йўлини топиб," аравада қуён овлаганлар"дан бири! Ўзининг уйида- ўғил тўй қилиб, ўша пайтдаги казо-казо артистларни водийга олиб келган дейишади. Шунда тўй оҳирида, ўртага чиқиб- "манам бир ёшлигимда ҳавасга ашула айтиб юрардим, ҳозир бир айтгим келиб қолди!" деб чун