* * *
Сирли бандаргоҳда қуюқ туман,
Олмос лангар,
Биллур кема.
Зарбоф кўйлак кийган дарға мендирман,
Эй гул, кетасанми мен билан.Кумуш тўлқинлар тебранишда,
Шаффоф манзилларнинг бешиги ишонч.
Сенга кечалари ривоят айтиб,
Тонглари бошингдан сепаман қувонч.
Бўрон томоғидан омон чиқамиз,
Саболар шаҳрига етамиз албат.
Вафо арқонини сувдан тортамиз,
Ўлжамиз муҳаббат.
Кўзингни юмгину қучоғимга кир,
Юрагим мушкидан бўйланар юзинг.
Бу уй атиргулнинг тушиникидир,
Ёп-ёруғ, чироғи — булбулнинг кўзи.
Эй гул, кетасанми мен билан?!©Абдували Қутбиддин@sherSehri