@angren_sakigulom


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ангрен шаҳар Соғлом қишлоғи янгиликлари, Ўзбекистон ва дунё хабарлари...

Мурожаат учун:https://t.me/saki_gulomBOT
Ўз қишлоғи тарихига қизиқмаганлар ўқиши шарт эмас.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Хотира

МУРОД ЖЎРАЕВ

1937 йилда Хонобод (ҳозирги Оҳангарон)да ишчи оиласида туғилган. Ота-онаси очарчилик пайтлари замона зайли билан ўша ёққа бош олиб кетишга мажбур бўлган эди.

Улар 1945 йилда оиласи билан ота юртлари – Соғломга қайтиб келиб яшай бошлайдилар. Мурод ака ўша йили бошланғич мактабга боради ва бу ерда тўртинчи синфни тугатгач Қорабоғдаги 11-мактабда ўқишни давом эттиради. 1956 йилда синфдоши Маматали Умиров иккалови ( бошқа болалар мактаб узоқлиги важи билан ўқишни ташлаб кетишган) 11-синфни томомлайди ва Соғлом мактабига бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишга келади. Айни пайтда Тошкентдаги педагогика институтига ўқиб олий маълумот оладилар.

Мурод ака Жўраевнинг меҳнат дафтарчасига кўз югуртирсангиз, у фақат битта жой - қишлоғимиз мактабида ишлаб бутун умрини маҳалла болалари камолоти йўлида сарфлаганига гувоҳ бўласиз. У педагогик фаолияти давомида қишлоқ мактабининг чинакам билим даргоҳи бўлиб шаклланишига жуда катта ҳисса қўшди, ўқувчиларга ўзбек тили ва адабиётидан сабот билан дарс берди, илмий бўлим мудири, директор ўринбосари вазифаларида самарали фаолият кўрсатди.

Мурод ака Жўраев раҳматли Йўлдош бува Эшқўзиевдан сўнг 1880-90 йиллар давомида маҳалла қўмитаси раислигини ҳам олиб борди, маҳалла аҳиллигини таъминлаш, ободончилик, тўй ва маракаларни ихчамлаштириш сингари хайрли ишларнинг бошида турди.

М.Жўраевнинг фидокорона меҳнатлари шаҳар ва вилоят халқ таълими бўлими ва бошқармалари раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланган.

Раҳматли устоз Мурод ака Мукаррам хола билан турмуш қилиб, саккиз нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Дилором (1958), Мунаввара (1959), Холмуҳаммад (1961), Сайёра (1964), Нуриддин (1966), Фаҳриддин (1968), Фарҳод (1970).

https://t.me/angren_sakigulom


#классик адабиёт

Умар Хайём рубоийлари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак

Умар Хайём математика, астрономия ва фалсафада ўз даврининг буюк мутафаккири эди. У математика тарихида биринчи бўлиб, п-даражали илдиз чиқаришнинг умумий усулини таклиф этган.

1077 йилда юнон олими Эвклид китобига шарҳ ёзиб, бутун сонларнинг илдизини топиш йўлларини кўрсатиб беради. 1079 йилда Хайём янги ислоҳ қилинган календарь ишлаб чиқаради. Бу календарь Европада ундан 500 йил кейин қабул қилинган ва ҳозирги вақтгача қўлланилаётган Григориан календаридан ҳам аниқроқ бўлган. Унинг алгебра ва геометрия борасидаги кашфиётлари, илмий фаразлари 400-800 йил кейин Декарт, Ньютон, Венцел каби Европа олимлари томонидан тасдиқланган.

Хайёмнинг астрономия соҳасидаги изланишларига Мирзо Улуғбек ҳам юксак баҳо берган. У ўз даврида “Рисолатул-кавн ват-таклиф” (“Коинот ва унинг вазифалари”), “Рисола фил-вужуд” (“Борлиқ ҳақида рисола”), “Рисола фи куллияти вужуд” (“Борлиқ умумийлиги ҳақида рисола”) каби асарлари билан машҳур бўлган. Умар Хайём илмий изланишлардан чарчаган пайтидагина рубоийлар битган ва ўзини шоир, деб санамаган.

Тақдир тақозосини қарангки, Умар Хайём умрининг асосий қисмини сарфлаган фаннинг турли соҳаларидаги буюк кашфиётлари бир чеккада қолиб, рубоийлари унинг номини инсоният қалбига муҳрлади.

– Хайём рубоийларининг сони турли маълумотларда 11 тадан 1200 тагача эканлиги айтилади. Аслида, Умар Хайёмни дунёга машҳур қилган унинг рубоийларидир. Умар Хайём шоир бўлмаган, лекин ҳаёт ҳақида баъзи мулоҳазаларини 4 қаторлик шеър қилиб қоғозга тушириб қўяверган.

ХVIII асрга қадар унинг рубоийлари ҳақида тадқиқотлар олиб борилмаган. У ҳақда дастлаб Оксфорд университети профессори Томас Гайд, сўнгра Фон Гомер Биргестел ва Меме Николослар тадқиқот олиб боришган. 1859 йили инглиз шоири ва таржимони Эдвард Фитз Жералд Умар Хайёмнинг 70 рубоийсини таржима қилиб, эълон қилганидан сўнг, бу шеърлар жуда машҳур бўлиб кетган ва инглиз тилидан жаҳоннинг бошқа тилларига ҳам таржима қилинган, – дейди Республика тожик миллий маданий маркази раиси Жафар Холмўминов.

Юртимизда Умар Хайёмнинг фалсафий мазмуни теран ва бадиий жиҳатдан пишиқ рубоийлари атоқли мутаржим Ш.Шомуҳамедов таржимасида бир неча бор нашр этилган. Кейинчалик Жамол Камол шоир рубоийларидан бир қанчасини арузий вазни билан ўзбек тилига ўгирган.

Хайём асарлари, қайси соҳага тааллуқли бўлишидан қатъи назар, фалсафа билан узвий боғлиқ. Бошқача айтганда, унинг илмий, тарихий ва бадиий мероси абадий ям-яшил дарахтга ўхшаса, фалсафа бу дарахтнинг ўқ томиридир.

https://t.me/angren_sakigulom


Умар Хайём рубоийлари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак. Донишмандлик ва фалсафий эврилишларга йўғрилган Хайём рубоийлари, бир сўз билан айтганда, Олам ва Одам ҳақидаги кундаликдир.


Маҳалла раисларининг ойлик маоши ошди. Бу сайлов жараёнига таъсир кўрсатадими?

Кечадан, яъни май ойининг биринчи санасидан мамлакатимизда бошланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди. Ангрен шаҳрида ҳам ушбу муҳим тадирни ўтказишга киришилди. Маҳалла котибасининг айтишича, Соғлом қишлоғи оқсоқоли сайлови 14 майда ўтказилади.

Бу галги сайловлар аввалги сайловлардан фарқли ўтаяпти. Қонунга мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим йил эмас, эндиликда уч йилга сайланади. Шунингдек, раис яширин овоз бериш йўли билан аниқланди, яшайдиган ҳудудда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг камида 12 фоизи иштирок этиши шарт экани ҳам белгилаб қўйилган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 апрелдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғриси»ги фармонига асосан энди маҳалла раисларининг ойлик маоши икки баравар ошди. Тан олиб айтиш керак бу янгилик сабаб маҳалла раислигига қизиқувчилар сони ҳам ортди.

Қоидага кўра, олий маълумотга эга бўлган фуқаролар номзоди маҳалла раислигига кўрсатилиши керак. Авваллари кўп ҳолларда ўрта маълумотга эга номзодлар ҳам тақдим этилган. Бу йил шу қоидага ҳам қатъий амал қилинди.

Қизиқ, маҳалламизга ким раис этиб сайланар экан? Нафақадаги педагог Қудрат Холиқов, собиқ оқсоқол Абдусаттор Қодиров, яна амалдаги раис Раҳматилла Ўрозалиев номзодлари борлиги ҳақида эшитгандик. Аммо уларнинг номзоди сайловга тавсия этилганми-йўқми, ҳозирча маҳалладошларимизнинг ҳаммасида ҳам бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.

Балки бу ҳақда сайловни ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи бизга ёзиб маълум қилар...

https://t.me/angren_sakigulom


#расмий

Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Тобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғоялари ҳамда инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида:

1. 2019 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин. Бунда:

жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжихат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда улғайиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этишга;

мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 1 май

https://t.me/angren_sakigulom


#расмий

Сурхондарё вилоятига ҳоким тасдиқланди

2019 йил 1 май куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Тўра Боболов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия қилди.

Т.Боболов 1970 йилда туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят давлат мулки бошқармасида ҳисобчиликдан бошлаган. Кейинчалик Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Халқ депутатлари қўллаб-қувватловига кўра Тўра Боболов вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Тўра Боболов Сурхондарёнинг иқтисодий-ижтимоий шароитини яхши билиши, вилоят халқи, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб, белгиланган вазифаларни тўла бажаришига ишонч билдирилди (ЎзА).


#таклифнома

ҚУВОНЧИМИЗГА ШЕРИК БЎЛИНГ

Ҳурматли маҳалладошлар, ёдингизда бўлса, эртага, 1 май куни соат 10:30да «Осиё » тантаналар саройида ҳамқишлоқларимиз Анорбой Холматович ва қудаси Нуриддин Камаловичлар томонидан набираларининг СУННАТ ТЎЙЛАРИ муносабати билан тўкин дастурхонлар ёзилмоқда. Барчани қувончимизга шерик бўлишга лутфан таклиф этамиз.

Ҳурмат билан тўй эгалари номидан маҳалла фаоли ЗУЛФИДДИН!

https://t.me/angren_sakigulom


"Фаррош хола ўрнига ўз онамни қўйиб кўрдим".

"Tong yulduzi" газетасининг 2019 йил 29 апрель сони.
@angren_sakigulom


#табриклаймиз!

"Фаррош хола ўрнига онамни қўйиб кўрдим"

Ҳа, озодалигимиз посбонлари меҳнатини кўпда қадрлайвермаймиз. Ҳамқишлоғимиз - иқтидорли ёш ижодкор Отабек Бакировнинг юқоридаги сарлавҳа остидаги навбатдаги мақоласи "Tong yulduzi" газетасининг кечаги - 29 апрель сонида чоп этилибди.

Бугунги кунда 27-мактабнинг 11-синфида ўқиётган Отабекни ушбу чиқиши билан табриклаймиз.

Марҳамат, мақолани ўқиб кўринг ва фикр билдиринг!👇👇👇
@angren_sakigulom


#эҳсон

"РАЗВЕДКА"ДА "ЭҲСОН ОШИ"

Кеча, 29 апрель куни Соғлом қишлоғининг юқори қисмида жойлашган "Қизилқум" ("Разведка)" олтин конида "эҳсон оши" тадбири бўлиб ўтди .

Тадбирга маҳалламиз мўйсафидлари, Ангрен кон бошқармаси ва олтин конлари ҳамда "Қорабоғ" жоме масжиди вакиллари таклиф этилди.

Тўкин дастурхон атрофида тўпланганлар ҳузурида имом-ноиб Раҳмонали қори хайр-саховатдан ҳосил бўлувчи савобу - самараларни ўтганлар руҳига бағишлаб, Қуръон тиловат қилди.

Шу куни маҳалламиз отахонларига Олмалиқ КМК 2-автокорхонаси ҳайдовчиси, маҳалла фаоли Неъмат Ўрозалиев транспорт хизмати кўрсатди.

Зулфиддин САПАРОВ, маҳалла фаоли.

@angren_sakigulom


#абитуриент - 2019

ЭНДИ ЎҚИШГА КИРИШДА «086 У» ФОРМА ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ

Ҳукуматнинг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар (360-сон, 27.04.2019 й.) киритилди, деб хабар бермоқда huquqiy_axborot канали.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Эндиликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Қуйидагилар олий таълим муассасаларига қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:

– Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;

– ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.

Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

Сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

– магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

– “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;

– Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.

https://t.me/angren_sakigulom


#тайинлов
ОТАБЕК АНОРОВ ВИЛОЯГА КЎТАРИЛДИ

"Маҳалла" жамғармасининг вилоят кенгаши раиси ўзгарди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти раисининг ўринбосари Ҳакимжон Ҳамидов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими бу инсонда Ватанпарварлик, масъулият, меҳнатсеварлик, ҳалоллик каби жиҳатлар юксак даражада эканига алоҳида тўхталди. Бироқ, айни пайтда Ҳакимжон Ҳамидов соғлиғини тиклаш бўйича муолажа олаяпти. Шу боис, ўз аризасига кўра, ишдан озод этишни сўраган.

Айни пайтда вилоят ҳокими раислигида давом этаётган видеоселкторда вилоят жамоатчилигига "Маҳалла" жамғармасининг янги раҳбари таништирилди.

Ангрен шаҳар ФЎЎБОФМ бўйича Кенгаш раиси ўринбосари, шаҳар «Маҳалла» жамғармаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Аноров Отабек Абдувалиевич маҳалла тузилмасининг Тошкент вилояти Кенгашида раҳбар сифатида иш бошлади.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
@angren_sakigulom


Оҳангарон воҳаси ижодкорлари dan repost
#ёшлар ижоди

Ҳалолидан қўймасин

Қора ишлар камайди анча,
Оқ замонлар келгани сари...
Ёшлар оғир меҳнат нелигин,
Телевизорда кўрар аксари.

Пул топишда кўпайди усул,
Шайтондан ҳам ўзди одамлар.
Иши қора мазлумлар кетиб,
Тўлди ерга ичи қоралар.

Не бўлса ҳам, бир қоида бор,
Олтин каби зангламас мутлоқ:
Ишинг қанча қора бўлмасин,
Ризқинг бўлсин доим ҳалол оқ.

Отабек БАКИРОВ,
Ангрен шаҳридаги 27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси

https://t.me/ohangaron_ijodkorlari


Марказий Осиё давлатлари рўзани бир кунда бошлашади

Марказий Осиё давлатлари Рамазон ойини бир хил кунда бошлашади. Аввал ёзганимиздек, бу йилги рўза ойи 6 майдан бошланади.

23 апрель куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фатво бўлими мутахассислари рўза, ҳайит кунини бир кунда ўтказиш ва нишонлашга келишиб олишганди.

Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонда Рамазон ойи 6 май куни бошланиши эълон қилинган. Ўзбекистон ва Қирзғистон ҳали расман хабар беришмади.

Қозоқ матбуотига кўра, Рамазон 6 майдан бошланади, қадр кечаси 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси кузатилади. Ҳайитнинг биринчи куни эса 5 июнга мўлжалланган.

2018 йида Марказий Осиё давлатлари турли саналарда рўза тутишган. Масалан, Ўзбекистонда 17 май - 15 июнь бўлса, Қозоғистонда 16 май 14 июнь оралиғида кузатилган. Қирғизистонда ҳам бир кунга фарқ бўлган.

@angren_sakigulom


#футбол
“АГМК”“МЕТАЛЛУРГ”: 4:3.
Хайрия концертидан сўнг “АГМК” футбол жамоаси Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан яшил майдонда тўп сурди. Ўртоқлик учрашуви кескин ва муросасиз кечди. Якунида “АГМК”-“Металлург” - 4:3 ҳисоб қайд этилди .
@angren_sakigulom








Олмалиқда хайрия концерти

@angren_sakigulom


ОЛМАЛИҚДА ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ

Кеча, 29 апрель куни 12 мингдан ортиқ томошабинга мўлжалланган “ОКМК” спорт мажмуасида катта хайрия концерти бўлиб ўтди.

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан санъат ихлосмандлари ташриф буюрди. Ушбу тадбирни Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов тантанали равишда очди.

Республика Олимпия, жаҳон чемпионлари бўлган вилоят ёшларининг чиқишлари, элимиз ардоғидаги таниқли санъаткор ва ҳофизларнинг дилтортар қўшиқлари, фусункор рақслари концертга ташриф буюрган минглаб мухлисларга манзур бўлди ва уларни рақсга чорлади. Айниқса, турфа ранг пуфакларнинг само узра “парвози” ўйингоҳни янада мафтункор этди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилтан ушбу Хайрия концертидан тушган маблағ муҳтарам Президентимизнинг бешта ташаббуси ижроси амалга оширилаётган қўшни Бўка туманига ўтказилади. 👇👇👇

@angren_sakigulom

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

141

obunachilar
Kanal statistikasi