Маҳалла раисларининг ойлик маоши ошди. Бу сайлов жараёнига таъсир кўрсатадими?
Кечадан, яъни май ойининг биринчи санасидан мамлакатимизда бошланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди. Ангрен шаҳрида ҳам ушбу муҳим тадирни ўтказишга киришилди. Маҳалла котибасининг айтишича, Соғлом қишлоғи оқсоқоли сайлови 14 майда ўтказилади.
Бу галги сайловлар аввалги сайловлардан фарқли ўтаяпти. Қонунга мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим йил эмас, эндиликда уч йилга сайланади. Шунингдек, раис яширин овоз бериш йўли билан аниқланди, яшайдиган ҳудудда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг камида 12 фоизи иштирок этиши шарт экани ҳам белгилаб қўйилган.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 апрелдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғриси»ги фармонига асосан энди маҳалла раисларининг ойлик маоши икки баравар ошди. Тан олиб айтиш керак бу янгилик сабаб маҳалла раислигига қизиқувчилар сони ҳам ортди.
Қоидага кўра, олий маълумотга эга бўлган фуқаролар номзоди маҳалла раислигига кўрсатилиши керак. Авваллари кўп ҳолларда ўрта маълумотга эга номзодлар ҳам тақдим этилган. Бу йил шу қоидага ҳам қатъий амал қилинди.
Қизиқ, маҳалламизга ким раис этиб сайланар экан? Нафақадаги педагог Қудрат Холиқов, собиқ оқсоқол Абдусаттор Қодиров, яна амалдаги раис Раҳматилла Ўрозалиев номзодлари борлиги ҳақида эшитгандик. Аммо уларнинг номзоди сайловга тавсия этилганми-йўқми, ҳозирча маҳалладошларимизнинг ҳаммасида ҳам бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.
Балки бу ҳақда сайловни ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи бизга ёзиб маълум қилар...
https://t.me/angren_sakigulom