Anor


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Shoirlik - yurakni anordek siqib,
azoblab yashamoq taqdiri mudom...
©Go'zal Ro'ziyeva
Adabiy-badiiy kanal

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бугунги давр жамиятида хотин-қизларнинг жисмоний ва руҳий азобланаётганини ҳеч қайси қўшиқ мана шундай очиб бермаган бўлса керак.

@anordonalari_uz

YouTubeda "Nahide Babashlı - Benim Hikayem" videosini ko‘ring
https://youtu.be/kD3kk8zSobI


КУЗ

Боғ энтикар, жилмаяр майин,
Йўлларидан ололмас кўзни.
Балки, у ҳам интиқ мендайин,
Балки, у ҳам соғинган кузни...

Йўлкалардан чопар хиёбон –
Кузжамолнинг телба ошиғи.
Эшитмайди нега одамлар,
Сукунатнинг маъюс қўшиғин?

Ўриндиққа жим чўкади куз,
Йиғиштирмас этакларини.
У – паришон Шаҳризода қиз,
Айтар ҳаёт эртакларини.

Ошиқ шамол ингранар, йиғлар,
Кузни қучар хиёбон – ғолиб.
Куз – хаёлчан фаришта, Ерга
Келган тангри саломин олиб.

У – фаслмас.
Билмас одамлар.
У – сарсон руҳ, эзгин дардлари.
Кафтларида титрар хазонбарг –
Худойимнинг бизга хатлари...

Куз – хаёлчан фаришта, Ерга
Келган тангри саломин олиб...


Гўзал РЎЗИЕВА


@anordonalari_uz


Мана бу сурат-мозаика 2001 йил 11 сентябрь фожеасида қурбон бўлганларнинг расмларидан йиғилган...Бу чеҳралар билан бирга мангу йўқотилган кулгулар, қувончлар, бахтлар эса улкан полотно бўлиши аниқ.

Ўша даҳшатга бугун роппа-роса йигирма йил бўлди...


@anordonalari_uz


Дард доим инсонга йўл очади...

t.me/SozKimyosi


YouTubeda "Марк Бернес - Журавли" videosini ko‘ring
https://youtu.be/QsWqr_9Px48


Усмон АЗИМ


Бу ерга келтирди мени тасодиф,
Кимдир шеригига латифа сўйлар.
Кимдир креслода ухлайди қотиб,
Марк Бёрнс турналар ҳақида куйлар.

Қаршимда лобар қиз ўлтирар жиддий.
Ичмаган. Столда қадаҳи лим-лим.
Сездингми, хонада бир армон ҳиди,
Турналар оламда учмоқда, синглим!

Кимгадир ёқмади бу маъсум қўшиқ...
Бошланди машина ҳақида баҳслар,
Бир жуфт қийшанглайди ўзича жўшиб,
Янги нағма эмиш ажнабий рақслар.

Қайдасан, Маркс Бёрнс? Куйлагин эзиб,
Олифта, наҳс босган давра чўксин тиз.
...Кетаман, тун бўйи дарбадар кезиб,
Турналарим билан қолгани ёлғиз...

На бўлди, бу сенинг ташрифингми, шеър?
Бошимни тарк этмас ўжар бир хаёл...
Лобар қиз даврага яхши қолинг дер
Ва жўнар ҳаммани қолдирганча лол,

Ишқибоз йигитча тополмас тадбир:
— Нимага? Не бўлди? Шундай тунда... Бас...
Ўжар қиз хўрсинар:
— Тушунинг, ахир,
Марк Бёрнс куйлайди, ҳеч ким тингламас!..

Қайтмагин! Юраклар бордир оламда -
Ки, улар пок ҳислар юрти — ватани.
Уларни излаб топ,
Ҳеч бўлмаганда,
Турналар учганда ғамгин боққани.



@anordonalari_uz




БОЛАНГИЗГА ДУНЁ ҚОЛДИРМАЙСИЗМИ?

Йиғлангиз,
Зеро, бу-қатл майдони,
Косасини қонга тўлдирганлар бор.
Бир ширин жилмайиб,
Бир ширин кулиб,
Кейин қалбингизни ўлдирганлар бор!..

Қаҳ-қаҳ отинг, дунё-бамисоли цирк,
Фақат, бўёқ суртмас масхарабозлар.
Одам ниқобдаги ваҳшийлар аксар,
Ана, Пулсиротга борар дорбозлар...

Бунчалар лоқайдсиз, деразангизга
Ёмғир бўлиб ёғар мазлумлар ёши.
Юлдузнинг чўғига папирос босинг...
Нурлари камайиб борар Қуёшни!

Ҳар тинч отган тонгни санар атомлар,
Замин-гаранг нишон, динамитлар ўқ.
Сайёрани ўртар таҳлика, сизнинг
Ўзингиздан бошқа ташвишингиз йўқ.

Нотинчлик нимадир?
Қиёмат нима?
Ўзи олам яна неча кун яшар?..
Кўзни очинг, сўқир дилларни очинг,
Эй, Одам авлоди, эй аҳли башар!

Минога тош олиб бормоқдан олдин,
Қалбдаги иблисни ўлдирмайсизми?
Сиз яшаган борлиқ сизгача қолди,
Сизчи, болангизга қолдирмайсизми?...


Гўзал РЎЗИЕВА

@anordonalari_uz


Шамол эмас ҳувлаган у, Моҳларойим,
Қўқонингиз ҳануз тортар оҳлар, ойим.

Шеърми айтдим, оё орнинг хуружлари?
Бўғзимдадай Насруллонинг қиличлари...


@anordonalari_uz


НОДИРАБЕГИМ

Бўғзимдадай Насруллонинг қиличлари,
Жаҳолатнинг пардапеч шум хуружлари.

Шамол эмас ҳувлаган у, Моҳларойим,
Қўқонингиз ҳануз тортар оҳлар, ойим.

Юрт олмоқлик амирларнинг касби, майли,
Қудратининг намойиши – ҳарби, майли.

Ноғоралар ларза солди булутларга,
Чарс йигитлар сакраб минди чарс отларга.

Бухородан Қўқонгача кетди урҳо,
Ҳуркиб кетди, қушлар учмай қўйди ҳатто.

Боис кўпдир, билсанг, турфа урушларга,
Дин баҳона бўлди бу гал юришларга.

Ҳақ бўлмаган қачон хонлар даъволари?
Жаҳолатга парда тортди фатволари.

Қиличлари ярқиради ғазаб билан,
“Ё шаҳид, ё ғозий!” деган қасам билан.

Ваҳшатидан Зарафшон-да иланг-биланг
Қумликларга суқди бошин ваҳма билан.

Воҳ йигитлар, на шаҳид, на ғозий бўлди,
Турон эли бир-бирига ёғий бўлди.

Тафтиш бўлди тўшаккача, сирдошгача,
Қон сачради ботаётган қуёшгача.

Балки, йигит бўлар эди бир диловар,
Йўқ, Муҳаммадаминни ҳам қўймадилар.

Девонингиз, ойим, нима гуноҳ этди,
Отилган қуш патларидай тўзғиб кетди...

Майли, қўйинг, жўмардларни, ботирларни,
Майли, дунё қачон суйган шоирларни.

Ҳарби майли, дин ҳам майли, ёғийлик ҳам,
Оҳ, Бухоро, номусингга тушди мотам:

Борми, агар бўлса айтсин эрлар қавми,
Ожизага қилич чопган эр бўларми?

Мўъминага қилич чопган эр бўларми?
Маҳшаргача шаъни қаро ер бўларми?

Оҳ Бухоро, қайга отдинг ор сасини,
Билмасмидинг “Байда-Бобур” қиссасини?

Шу ҳам шавкат, шу ҳам мақсад-қасд бўлдими,
Осмонларинг тупроқлардан паст бўлдими?

Зафар бу деб, нусрат бу деб ким ҳам айтди?
Қўқон ёқдан отлар бошин эгиб қайтди...

Водий узра учар оппоқ каптарлари,
Каптарми ё тўзғиган шеър дафтарлари?

Шамол эмас ҳувлаган у, Моҳларойим,
Қўқонингиз ҳануз тортар оҳлар, ойим.

Шеърми айтдим, оё орнинг хуружлари?
Бўғзимдадай Насруллонинг қиличлари...

НОДИРА АФОҚОВА

@anordonalari_uz


“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдирган йигит эмасмeн... Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди жисмоний ўлим менга қўрқинч эмас” .

Абдулла Қодирий

@anordonalari_uz


#sana

10 апрел - ўзбек романчилигининг асосчиси, жадид ва маърифатпарвар, халқнинг асл ўғлонларидан бири Абдулла ҚОДИРИЙ таваллуд топган кун.

10 АПРЕЛ

“Қарс”...
Қушлар ҳуркиди, учди самога
Мудҳиш сас сукунат бағрини тилди.
Милтиқ, ўқ, ёмонлик сиққан дунёга
Бир вужуд сиғмади...
Мункиб йиқилди.

Йиқилди - баридан ўгиргандек юз,
Азадор эманлар ёзди сочини.
Ўша кун илк бора бағрига олди
Тупроқ Абдулланинг жонсиз лошини.

Шундан бери йиғлаб чиқади Қуёш,
Шундан бери йиғлаб ботар уфққа.
Шундан бери қушлар қоқмайди қанот,
Бу замин осмонин ранглари қуйқа...

Шундан бери ўтди неча суронлар,
Йиллар алмашдилар гўё сарсон ел.
Сен ўша ўтқалбни дунёга берган
Кун бугун, ёдингга келдими, апрел?

Бугун қалб туғилган бир соҳир, куюк,
Дунё ичра ўзин дунёлари бор...
Қушлар қанот қоқмас, Қуёш унутган
Заминга лоақал сен боргин, баҳор!

Алвон чечакларинг элтгин қошига,
Тинмасин булбуллар хониши, уни.
Қушлар, байрам қилинг, яшнагин Қуёш,
Бугун Қодирийнинг туғилган куни!

Гўзал РЎЗИЕВА

@anordonalari_uz


"Сиғарманми?"

Гулжамол Асқарова шеъри
🎙 Гўзал Рўзиева
ўқиди

@anordonalari_uz


Габриэла МИСТРАЛ

Қийноқ

Йигирма йил бўлди кўксимда
санчилиб турибди бир ханжар.
Сал тегсам қон сачрар юзимга,
сал тегсам азобим жаранглар.

Мудрансам, силкитиб қийнайди,
муттасил силкинмоқ осонми?
Юракни бир ором ўйнайди:
«Ановлар сингари ёзсамми?»

Улар ҳам шоирми - ҳисларин
кучи йўқ, парчадай, бурдадай.
Живирлаб турибди сўзлари-
йилтироқ ўралган мурдадай.

Меники боламдай қон кечиб,
боламдай қон кечиб туғилар.
Юракка боғланган бир учи
силкинсам жонимни суғурар.

«Худойим, бўлди бас, ол барин-
ялиндим:«қийналдим, янчилдим».
Буйруғи шумикин, ханжарим-
кўксимга чуқурроқ санчилди.


@anordonalari_uz


#sana

Бугун 7 апрель ХХ аср жаҳон ва қолаверса аёллар шеърияти етакчиларидан бири, чилилик шоира ва дипломат, аёллар ҳуқуқлари курашчиси Габриэла Мистрал туғилган кун. У лирикасидаги ўзига хослик, унутилиб бораётган ҳиндулар анъаналари ва мифологиясини куйлаган шеърлари туфайли адабиёт соҳасида Нобел мукофоти совриндори бўлган. Унинг бир қатор шеърлари Зулфия томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

@anordonalari_uz


🌊ВЕНЕЦИЯГА БОРМОҚЛИКНИ ОРЗУЛАРДИ ҚИЗ...

✍Муаллиф: Гўзал Рўзиева
🎙ИЖРО: @Ziyaevoff
@Ziyaev_Audios

Ўзбек эмасман, шунинг учун сўзларни хато талаффуз қилиб қўйишдан чўчидим бироз, дедилар шеърни ўқиган инимиз...

Укажон, адабиёт ва санъат миллат ва дин танламайди. Ижроингиз менга манзур бўлди. Шеъриятга меҳрингиз ҳечам сўнмасин!

@anordonalari_uz


ВЕНЕЦИЯГА БОРМОҚЛИКНИ ОРЗУЛАРДИ ҚИЗ

Ёмғир сирли шивирларкан ҳар гал ойнадан,
Қалбда жунбуш ураверар кўп йиллик бир ҳис.
Томчиларнинг шўхчан рақсин кузатиб маҳзун,
Венецияга бормоқликни орзулайди қиз.

Кўз олдида гавдаланар қадимий шаҳар,
Ва йилларки бузилмаган сокин бир маром.
Икки қирғоқ-тош кўчалар, ёйсимон кўприк,
Тўлқинларга раҳм қилмас чинқироқ паром.

Ана ўзи, ўтирганча борар қайиқда,
Кўзларида бахтнинг акси - жилвали ёғду.
Бармоқлари сувни ўйнар, энгашиб ҳар он,
Ва…
Қайиқда эшкак эшиб борар масрур у.

Ажаб, қизни мафтун этмас жонли Прерия,
Саккарада туя миниб чопгиси келмас.
Париж - севги шаҳри бўйлаб яёв кезгиси,
Ёлғиз юриб, Эйфелни ҳам топгиси келмас.

Биттагина ният қилар,
Венеция…
Қайиқ…
Чунки, малъун тақдир унга урган қаттиқ дўқ.
Эшкак эшиб ўтирганча, сувда кезса бас,
Чунки…
Чунки қизгинанинг оёқлари йўқ!

Шунда ҳам жим чиқаверар самога қуёш,
Яна ҳеч гап бўлмагандай кўкда ой тўлса.
Кўксинг тилган ўқни қучиб йиғла, Ер, наҳот,
Орзунинг ҳам оёқлари кесилган бўлса?!

Гўзал РЎЗИЕВА

@anordonalari_uz


"Yolg'izim"

Go'zal Ro'ziyeva she'ri.
Munisa Boymatova o'qidi.



Муниса, гарчи, адабиёт ва санъатни қўрувчилар дунёсида унга болта урувчилар етарли даражада топилса-да😅😄, тандирдан узилган ижро учун раҳмат!😘

https://t.me/anordonalari_uz




ЁЛҒИЗИМ


Ёлғизим,
Ёлғизлик ҳеч сизни ҳам қийнайдими?
Қалбингизни мубҳам, шум хаёллар тирнайдими?
Нега бизни худойим азобларга ташлаган,
Ўзи яратиб қўйиб, ҳолимиз билмайдими?..

Орамиз кўз-қош йўли, икки қутб одамимиз,
Мағрурмиз, дийдор томон оғирдир қадамимиз,
Балки, тақдир йўлида тўқнашган хатоми биз?
Ёлғизим,
Ёлғизлик ҳеч сизни ҳам қийнайдими?..

Минг бора тердим ўша қадрдон рақамларни,
Яна минг бор ўчирдим, эсладим қасамларни.
Бунча ғам чулғаяпти ахир биз одамларни,
Ёлғизим,
Ёлғизлик ҳеч сизни ҳам қийнайдими?..

Шамол бўлсам, сочингиз тараб ўтган бўлардим,
Ҳилол бўлсам, ойнадан қараб ўтган бўлардим,
Шу гапни ўзингиздан сўраб ўтган бўлардим,
Ёлғизим,
Ёлғизлик ҳеч сизни ҳам қийнайдими?

Ўша дамда мени бир кўргингиз келмайдими?..

Гўзал РЎЗИЕВА

@anordonalari_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

84

obunachilar
Kanal statistikasi