сиз кулманг,
айбламанг,
киноя қилманг
менинг ўзгаришим
истайсиз
нега?
сиз билан
шартнома
имзолаганмиз
даҳл қилмаймиз
деб
ҳаётимизга
йўлингиздан кетинг
қараманг ортга
қаршингиздан чиқсам
айланиб ўтинг
ўтган масрур кунлар
хотираларин
қалбимдан бутунлай
ўчириб кетинг
тушунишдан кўра
ранжимоқ осон
ҳар битта сўзимни
малол олдингиз
совуқ бир оҳангда
энди кет дея
ортимдан такаббур
қараб қолдингиз
хато қилган ўзим
жабр тортган ҳам
яшабман шунча вақт
ҳаддимни билмай
сиз ҳам яшадингиз
одатга кўра
менинг туйғуларим
назарга илмай
азоблар меники,
дардлар меники
қайта туғилмоққа
энди бўлди кеч
жуда кеч англадим
кечроқ тушундим
аслида сизники
бўлмаганман ҳеч
Нигора Ғаниева
14. 08. 2022
айбламанг,
киноя қилманг
менинг ўзгаришим
истайсиз
нега?
сиз билан
шартнома
имзолаганмиз
даҳл қилмаймиз
деб
ҳаётимизга
йўлингиздан кетинг
қараманг ортга
қаршингиздан чиқсам
айланиб ўтинг
ўтган масрур кунлар
хотираларин
қалбимдан бутунлай
ўчириб кетинг
тушунишдан кўра
ранжимоқ осон
ҳар битта сўзимни
малол олдингиз
совуқ бир оҳангда
энди кет дея
ортимдан такаббур
қараб қолдингиз
хато қилган ўзим
жабр тортган ҳам
яшабман шунча вақт
ҳаддимни билмай
сиз ҳам яшадингиз
одатга кўра
менинг туйғуларим
назарга илмай
азоблар меники,
дардлар меники
қайта туғилмоққа
энди бўлди кеч
жуда кеч англадим
кечроқ тушундим
аслида сизники
бўлмаганман ҳеч
Нигора Ғаниева
14. 08. 2022