2019 йилда тарихдаги энг жазирама июнь қайд этилди
Янги маълумотларга кўра, дунё 2019 йилда қайд этилган тарихдаги энг иссиқ июнь ойига гувоҳ бўлган.
Ўтган ойда дунё бўйлаб ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 16.4 даражани ташкил этган. Бу ўтган асрга солиштирганда сезиларли юқори кўрсаткичдир.
Жазирама Европа, Россия, Канада ва Жанубий Америкада, айниқса, кўпроқ сезилган.
АҚШ Миллий Об-Ҳаво Хизмати яқин кунлар ичида ўн миллионлаб одамлар кутилаётган 43.3 даража иссиқ ҳароратдан азият чекиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Ўтган ойда Антарктика денгизидаги муз қопламаси рекорд даражада камайган.
Бунга қадар 2016 йил июни тарихдаги энг иссиқ ой, дея тан олинган эди.