***
Тобора торайиб бормоқда йўллар,
Кўнгил дарвозаси кетар кенгайиб.
Дарвешдек дайдийман беманзил, чўллаб,
Иссиқ тупроқларда руҳимни чайиб.
Бошдан шундаймидим – саҳройимижоз,
Шундай яратилган эдими тарҳим?
Аввалим шаклини унутдим бироз,
Бугун сен кимсан, деб сўрайди ҳар ким.
Кеча кўз ўнгимда дунё йўқолди,
Фақат борларимнинг чопдим ортидан.
Ҳеч вақт изламадим, лек топиб олдим
Бир дунё йўғимни пировардида.
Ўзимдан қизғониб, ўзимдан қийиб
Яшаб қўймадимми умримдан зиёд?
Бугун қай эшикни қоқмай, кўк кийиб
Қуюқ саломлашар суюқ ҳиссиёт.
Дунё кўз етмаган тасаввур туссиз,
Тақдирим туш бўлди келмаган қайтиб.
Фақат энг муҳими, кўнглим ланг – қулфсиз,
Тўртта томон қибла юрарга дайдиб.
Бошдан шундай эдим – саҳройимижоз…
Farrux Hasanov
https://t.me/farrux_hasanov
Тобора торайиб бормоқда йўллар,
Кўнгил дарвозаси кетар кенгайиб.
Дарвешдек дайдийман беманзил, чўллаб,
Иссиқ тупроқларда руҳимни чайиб.
Бошдан шундаймидим – саҳройимижоз,
Шундай яратилган эдими тарҳим?
Аввалим шаклини унутдим бироз,
Бугун сен кимсан, деб сўрайди ҳар ким.
Кеча кўз ўнгимда дунё йўқолди,
Фақат борларимнинг чопдим ортидан.
Ҳеч вақт изламадим, лек топиб олдим
Бир дунё йўғимни пировардида.
Ўзимдан қизғониб, ўзимдан қийиб
Яшаб қўймадимми умримдан зиёд?
Бугун қай эшикни қоқмай, кўк кийиб
Қуюқ саломлашар суюқ ҳиссиёт.
Дунё кўз етмаган тасаввур туссиз,
Тақдирим туш бўлди келмаган қайтиб.
Фақат энг муҳими, кўнглим ланг – қулфсиз,
Тўртта томон қибла юрарга дайдиб.
Бошдан шундай эдим – саҳройимижоз…
Farrux Hasanov
https://t.me/farrux_hasanov