𝙵𝚊𝚛𝚛𝚞𝚡 𝙷𝚊𝚜𝚊𝚗𝚘𝚟


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Hayot kapalak umri qadardir -
Na hafa bo'lishga arzir, na hafa qilishga...
Mavlono Rumiy

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




ТАЙЁРГАРЛИК

Дунё шаклланур тун қучоғида,
Ғариб нигоҳлардан узилур кишан.
Шеър сачраб кетади ой дудоғидан,
Қалам йўниб берур нишидан тикан.

Асов гоҳидалик уйғонур туйқус,
Ялқов эҳтимоллик бўлажак содир.
Зилдай замин уйғоқ, само уйқусиз,
Буюк фожеага кўрар ҳозирлик.

Ридоий ҳижобин ечур тафаккур,
Ҳар бир ҳужайрада ўрмалайди ҳис.
Сабабият олчоқ, натижаси сур,
Ҳиссиёт ўта зич, кечинма тиғиз.

Энсизланиб борур дунё осуда,
Ширин ёлғон ила алдаюр Малик.
Қалбаки бефарқлик исканжасида
Узоқ куттиради кутилмаганлик.

Ва сўнгги воқелик рўй берар они
Бирламчи руҳ танга бўлмайди дохил.
Ҳақ кўнгилга диққат солар замони
Олис осмон яқин – нариги соҳил.

Farrux Hasanov

https://t.me/farrux_hasanov


ZULXUMOR

***
Men eplay olmadim,
yomg'irdek to'kilmoqlikni,
Yelkangga bosh qo'yib,
so'ngra dardlar aro yiqilmoqlikni.
Eplaganim faqat tunlar alahsib,
tonglar uchganimmi samosiz qushday?
Sendan ketaverdim kunlar adashib,
Senga eltaverdi poyonsiz tushlar...
Olislab boraman,
yo'qotib - kelganim yo'llar tarxini.
Unutib qo'yaman umrimdagi bir,
muhabbat haqqini,
ishqning haqqini...
Daraxtlar mung'ayar fevral qoshida,
ko'klam hanuz uzoq.
Ortimga boqsam
Kimgadir og'iri tushmasmikan, o
ko'nglim bog'larni yoqib yuborsam...

https://t.me/farrux_hasanov


Rafiq O'zturk dan repost
("Shimol" turkumidan)

Qor yog‘ar ohista, goh tinib…
Mezbonday tutar qish o‘zini.
Aprel oyoqlanarki tobora,
ko‘rmadik ko‘klamning yuzini.

Kun ora quyosh bo‘y cho‘zarkan,
nurlarin yog‘dirarkan, endi
bo‘lmasin qancha seriltifot,
sig‘indi, baribir, sig‘indi!

Boraman jadallab, beparvo…
O‘zimcha olaman o‘chimni:
bu «surbet» faslga qasdma-qasd,
mehmonday tutmayman o‘zimni.


***
Тобора торайиб бормоқда йўллар,
Кўнгил дарвозаси кетар кенгайиб.
Дарвешдек дайдийман беманзил, чўллаб,
Иссиқ тупроқларда руҳимни чайиб.

Бошдан шундаймидим – саҳройимижоз,
Шундай яратилган эдими тарҳим?
Аввалим шаклини унутдим бироз,
Бугун сен кимсан, деб сўрайди ҳар ким.

Кеча кўз ўнгимда дунё йўқолди,
Фақат борларимнинг чопдим ортидан.
Ҳеч вақт изламадим, лек топиб олдим
Бир дунё йўғимни пировардида.

Ўзимдан қизғониб, ўзимдан қийиб
Яшаб қўймадимми умримдан зиёд?
Бугун қай эшикни қоқмай, кўк кийиб
Қуюқ саломлашар суюқ ҳиссиёт.

Дунё кўз етмаган тасаввур туссиз,
Тақдирим туш бўлди келмаган қайтиб.
Фақат энг муҳими, кўнглим ланг – қулфсиз,
Тўртта томон қибла юрарга дайдиб.

Бошдан шундай эдим – саҳройимижоз…

Farrux Hasanov

https://t.me/farrux_hasanov


Ситора ХИДИРОВА

1
Мен сени отмаган тонгларда севдим...
Очилмаган гулда,
Кўрилмаган тушларда,
Яшалмаган лаҳзаларда,
Сезилмаган оғриқларда,
Айтилмаган қўшиқларда,
Сурилмаган ҳаёлларда,
Туйилмаган туйғуларда,
Қилинмаган гуноҳларда
Севдим...

2
Соғиндим...
Соғинчинг куйида рақс этдим...
Мен билан рақс тушди бутун борлиғим...
Бошим узра осмон рақс этди,
Оёғимнинг остида замин...
Юрагимнинг ичига қамалиб олиб,
Соғинчингнинг оғир куйида,
Оловли куйида,
Жимжит, товушсиз куйида
Рақс этдим...
Рақсимдан кўз ёшлар тўкилиб кетди...
Ғурурдан тик бошлар эгилиб кетди...
Ичимда бир томир узулиб кетди...
Соғинчингнинг ўтли, дардли куйида
Рақс этдим....

3
Суратингни чиздим кўзим оқига.
Қарочиқларимнинг рангила чиздим.
Энди бутун олам -- сен...
Сен бўлиб кўринар
Кўзгуда аксим.
Мен борлиқни сенда кўрдим...
Сени борлиқда...

Март.2020

https://t.me/farrux_hasanov


ЎЗИМГА САВОЛ

Мен бор эдим бунда минг йил илгари,
Худди ҳозиргидек яшар эдим жим.
Бугунгидек эди дунё ҳам – ғариб,
Ҳеч ким билмас эди унинг борлигин.

Ўшанда ҳам чаппа айланмасди ер,
Қуёш чиқаверар эди машриқдан.
Туронни таниган қанча баҳодир
Ўлимни топарди хоин тиғидан.

Ортига қайтмасди шунда ҳам сойлар,
Зухро вовайлоси етган осмонга.
Кўр сандиқ Тохирни сандиққа жойлаб
Оқиб кетаверган олис Журжонга.

Шунда ҳам қуёшни севарди замин,
Мендек таҳрирталаб, содда оломон.
Тоғлар тирик! Лекин чиқармас дамин,
ҳудди ҳозиргидек эди безабон.

Хўш, нима ўзгарди? Шу шамойилда
Турибдику дунё оқимсиз сувдай.
Унда нима фойда ёт тамойил-ла
Кераксиз шеър дея дунё тинтувдан?

https://t.me/farrux_hasanov


"BEDARAK"

✍🏻
FURUG‘ FARRUXZOD
🎤 Jahonafro‘z


???? dan repost
Тирқиш.

Тирқиш оралаган чизиқда-
Урчитаман шавқатли авзо.
Самоада телбалик йиқиқ,
Кундаликда мудрайди жавзо.

Ишваланган қафасдай очиқ
Хур қабоғи, дўзах қулоғи.
Лабларингни ёқалаб андух-
Қизғиш рангга кетади оғиб.

Эшигимни очмагил илкис,
Юзим сохта, овозим сохта..
Йиғлаб ётдим қоронғу уйда-
Мўралайди тирқиш безовта..

2015 йил.

📚 Соясиз мехрдан.

@cabbalah


ҲУР

У дунёдан чекинди бадар,
Қўлларини чопди унинг тун.
Шум тақдирнинг шу кунга маҳтал
Арқонида кўпайди тугун.

Бир малак деб сипқорди шароб,
Сўнгги фоже бўлганди содир.
Гулни латта-путтага ўраб
Олиб кетди бир қора ботир.

Юрагини пайсалади жим,
Тўкмоқ учун қолди сўнгги қон.
Ланж руҳида уйғониб самум,
У ҳушига келди бир замон –

Қизил бўлди кўзларин ранги,
Қўли муштга тугилди қаттиқ;
Эски шифтнинг остида гангиб
Қон ҳидлади янги чимилдиқ.

Farrux Hasanov

https://t.me/farrux_hasanov


Bobil Kutubxonasi dan repost
Али Ўқтой Ўзбайроқ

Тушунтирмоқ оғир...


болалик ёдимнинг ёриқларидан
мўралагай томирчалар. сен
ишқ деганинг
ҳатто ўзинг ишонмасанг-да
чиқаверар йўлингдан такрор
ҳатто жаҳаннамдан ўтса ҳам у йўл

о, севги улкандир болалигимдан

бир аёлнинг тонгда уйғонган Они
кўксимга санчилар наштарларсимон
эҳтимол у аёл маним онамидир...
отам бизга ташлаб кетган бўшлиқни
тўлдирмоқлик оғир келади баъзан
менинг бўйнимдадир бу вазифа ҳам
зеро
баъзан шу бўшлиқни тўлдиргум, дея
ўзим ҳам дўнгумдир ўша бўлиққа

руҳинг тўла туриб бўш бўла билса
асли шу нарсанинг номи эрур ишқ

эҳтимол шундандир баҳайбатлиги.

неларни кутгандим, ўзим билмайман
ёнимдан шитобла ўтган сувратдан

альбомлар ичинда сарғарди ишқ ҳам
шамолга сингиди кўҳна қўшиқлар
ул аёл йўқолди қўшиқлар мисол
латиф бир қўшиқдир севилган аёл

мен йўқотган оним англадим, эй воҳ
юрагим ингроғин граммофондан

зеро ишқ буюкдир...
зеро ишқ буюкдир синовлардан-да.


Турк тилидан Мирзоҳид Музаффар таржимаси


Haqiqiy jahannam - bu o'zgalar.

Sartr

https://t.me/farrux_hasanov


HAYDALISH

Qon simirar yuraging
jomdan sharobdek,
Kashkulingga sig'maydi
eng so'nggi diydor.
Biroz uzoq qolishing
mumkin edi, lek
Qulog'ingda
ket degan so'zning hidi bor.

26.11.2019

https://t.me/farrux_hasanov


Rafiq O'zturk dan repost
Do'st

kuchugini izlardi bola
qo'lida uch-to'rt dona suyak
goh laqabin aytib chaqirsa
gohi chalib ko'rardi hushtak

bir oz avval akasi bilan
yegan edi yog'li qovurdoq
alanglardi har yon u hayron
topolmasdi kuchugin biroq

oxir ko'rib qoldi bir chetda
uning kallasini po'stini
yig'ilib bir to'da jo'ralar
so'ygan edi uning do'stini

@addictedpoet


Aleksandr Blok dan repost
Tun, yo'lak, chiroq, dorixona,
O'ysiz xira-siniq nur.
Chorak asr yashagin yana,-
Foydasi yo'q. Hammasi shu.

O'lsang-boshlanadi qaytadan
Takrorlanar o'tmish biroq.
Izg'irinda yo'l,- sovuq ,tun,
Dorixona, ko'cha, chiroq.

Feruz Ne'matullayev tarjimasi

@A_A_Blok


TOMCHI

Ostonangga yetsam men daydib,
Tovonimni unga bog'lasam.
Sen nafratdan yuborsang haydab,
Yana ming yil ortimga qaytib
Yig'lasam...
Ko'zlarimdan gullasa bulut,
Osmonning dardiga berolmasam dosh.
Isyonimni sindirsa sukut,
Va barchasi bo'lsa-yu unut,
Faqat ko'zyosh...
Yashash azob ko'zga berkinib,
(tomchi bo'lish edimi oson)
Tomchilayman, tugayman tinib.
Men ketsamu tuproqqa singib,
Unutolmasang...

Farrux Hasanov

https://t.me/farrux_hasanov




#audio_time

"SENGA"

✍🏻 FARRUX HASANOV
🎤 JAHONAFR
O‘Z

https://t.me/farrux_hasanov


СЕНГА

Танғиб танбаллайсан юрагинг энди,
“Нега”лар келади ҳеч кечиктирмай.
Суякларинггача ботган муҳаббат
Бир дард бўлиб чиқиб кетар сездирмай.

Яна ўтмишлана бошлайди хаёл,
Хотира осмонга урилар бориб.
Ҳеч қандай ўзгариш юзага чиқмас,
Қувончим кечаги, дардимчи жорий.

Сув сепилган кулдай сапчийди ўйлар,
Ҳаёт ёриб кирар хаёл бағрига.
Қара! Сенсизликдан сенланган дунё
Бўёқсиз. Кимсасиз. Ёлғиз. Қариган...

Кириб боролмайман юрагингга мен,
Томдан чакки бўлиб ўтган ёмғирдай.
Сен қайда? Мен қайда? Йўлим сарсари
Сандиқда қамалиб қолган Тохирдай.

На кўзим, на қўлим, на оёғим бор,
Кўролмайман, тутолмайман, боролмайман.
Тилим йўқ! Кесилган! Вужудим тутун!
Ҳар эсган шамолга бўлурман майна.

Сен тушсан илоҳий – Пайғамбари бор,
Менчи номуносиб бемаҳал уйқу.
Сени кўролмаган кўзларим ташна,
Кўнглимни тўйдирган хотиранг юқи.

Нега етолмайман сен томон, гулим?
Элакдан ўтмаган урвоқ сингари.
Сенсизман! Гулсизман! Рангсиз – куздаги
Дарахтдек бечора, хазондек ғариб.

Чаён чақиб олган кўримсиз умид
(оч ва тўйинмаган қофия каби).
Қачон ва қаерда бўламан таслим
(атайин қилгандай тугамас сабр).

Қанақа жараён бу интизорлик?
Нима қилай? Куяй, кулайми охир?
Ёрдек эркалайми, дўстимдек суяй?
Ҳеч бир жараённинг жинси йўқ ахир.

Ҳозир қайга боқмай сўроқ ва ундов
(тақдир яна қандай кўрсатар қилиқ).
Кеча товуш бўлиб кетгандинг, эрта
Холиқ қайтаради акс-садо қилиб.

02.06.2018

https://t.me/farrux_hasanov



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

51

obunachilar
Kanal statistikasi