***
Она, ишқингиздан кетдим сочилиб,
Ёлғончи дунёларга кетдим сотилиб.
Биламан, кўзингиз йўлимда албат,
Юраман ёлғончи дунёни алдаб.
Тандирдан узилган иссиқ нондайин,
Қайноқ меҳрингизни совутиб қўйдим.
Ичингизга ютган ҳасратингизни,
Онажон, кечиринг, шодликка йўйдим.
Синглимнинг пальтоси бордир ёки йўқ,
Уйимиз иссиқдир ё балки совуқ.
Ҳеч нарсани ўйламай, қаранг,
Сиздан олисларда юрибман, она.
Кўчалари чағир, деворлари шиша,
Эгнимга қарашар қилмай андиша.
Мен эса ғарибгина кулбамда танҳо,
Ёлғизликда яшашни ўргандим, она.
Кўз ёшларим етиб бормайди, шукур,
Ҳайрият, қанотсиз яралган улар.
Билмадим, қаноти бўлганда агар,
Пойингиз саждасига борарди албат.
Кўзингиз йўлларимга тикилган,
Менинг оёқларим ёпишган тошга.
Минг ямоқ бир дилим яна сўкилган,
Найлай, кетолмасам оёқларимдан.
Ярим тун. Сиғмайин меҳрсиз ерга,
Кезиб кетаяпман аллақайларни.
Сўнг топиб оламан узоқ тушимдан
Қадрдон Қаршимни, иссиқ бағризни.
Гули НИГОР.
@guliinigor
Она, ишқингиздан кетдим сочилиб,
Ёлғончи дунёларга кетдим сотилиб.
Биламан, кўзингиз йўлимда албат,
Юраман ёлғончи дунёни алдаб.
Тандирдан узилган иссиқ нондайин,
Қайноқ меҳрингизни совутиб қўйдим.
Ичингизга ютган ҳасратингизни,
Онажон, кечиринг, шодликка йўйдим.
Синглимнинг пальтоси бордир ёки йўқ,
Уйимиз иссиқдир ё балки совуқ.
Ҳеч нарсани ўйламай, қаранг,
Сиздан олисларда юрибман, она.
Кўчалари чағир, деворлари шиша,
Эгнимга қарашар қилмай андиша.
Мен эса ғарибгина кулбамда танҳо,
Ёлғизликда яшашни ўргандим, она.
Кўз ёшларим етиб бормайди, шукур,
Ҳайрият, қанотсиз яралган улар.
Билмадим, қаноти бўлганда агар,
Пойингиз саждасига борарди албат.
Кўзингиз йўлларимга тикилган,
Менинг оёқларим ёпишган тошга.
Минг ямоқ бир дилим яна сўкилган,
Найлай, кетолмасам оёқларимдан.
Ярим тун. Сиғмайин меҳрсиз ерга,
Кезиб кетаяпман аллақайларни.
Сўнг топиб оламан узоқ тушимдан
Қадрдон Қаршимни, иссиқ бағризни.
Гули НИГОР.
@guliinigor