Guli NIGORdan satrlar


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Кўнгил томон борамиз!
Route to the heart!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бир қўшиқда "Зона комфорта это тюрма" деган жумлалар бор. Қўшиқнинг ҳар гал шу қисмини эшитганимда қулайликлар ҳақида ўйлай бошлайман. Хўш, зона комфорта - яъни қулай муҳит чинданам ҳам қамоқхонами?

Аввало, яхши тарафидан бошласам. Қулайликлар шаҳар аёлларининг умрини узайтирди. Кирларни автомат кир машина ювса, уйларни пылесос тозаласа, гуручдан тортиб нон пиширадиган аппаратгача бўлса, хўш, ортган вақтда аёллар нима қилаяпти? Албатта, ўзи учун яшаяпти - яъни спорт билан шуғулланаяпти, ўзига қарашга вавт топаяпти.

Шу боис ҳам шаҳар аёллари қишлоқдаги тенгдошидан анча ёш кўринаяпти. Сабаби у сигир соғмайди, тонг саҳардан ҳовли супурмайди, ёзнинг саратонида юзлари қуёшда куйиб таппи қилмайди, қишнинг қаҳратонида дам ба дам ҳовлига чиқиб печкасига ўтин олиб келмайди.

Бироқ... Ҳамиша ўзимга, фикримга қарши чиқадиган шу жумлани кўпинча яхши кўраман. Хуллас, қулай муҳит инсонни дангаса қилиб қўяди. Ўз устида изланиш, соғлом турмуш тарзини кечириш хам бора бора малол кела бошлайди. Сабаби эса оддий, ён атрофи тўла қулайлик: совуқда бекатда музлаб автобус кутмайди, ё такси чақиради, ё ўз автомобилидан фойдаланади. Бозор қилиш баҳона кўчага чиқиш, одамлар билвн мулоқот қилишга эринади: керакли иловалар ёрдамида кийим кечакдан тортиб озиқ-овқатгача етказиб бериш хизматларидан бемалол фойдаланиш мумкин. Карантин сабаб ҳатто ўзимизда ҳам масофадан ишлаш тизими анчагина ривожланди. Демак, уйида ўтириб пул топиш мумкин.

Шундай шароитда камдан кам инсондар саломатлиги, шахсий ривожланиши ҳақида ўйлайдилар. Жуда кўпчилик эса компьютер қаршисига мук тушганича "яшайди". Интернет орқали ишлайди, пул топади, овқат, дори дармон ёки шу каби бирламчи заруратларини буюртма қилиб қўяқолади.

Ташқарида эса вақт ўтиб кетаверади... Аввал баҳор келади, ҳамма жой яшнайди, гўзаллашади, ёз бўлади, табиат кучга, мевалар эса ширага тўлади. Куз ҳамўз донолигию ўткинчилиги ҳақида унга айтиб беролмайди, бир баргидаги уч-тўрт хил рангни кўрсатиб уни завқлантира олмайди.

Хўш, вақт ўтаётганини, яшаётганини ҳис қилмаётган одам чинданам қамоқхонада яшаётган маҳбусдан кам жиҳатлари билан фарқ қилади, холос

Қулайликка интилиш керак, лекин ривожланиш, ўз устида ишлашдан ҳам тўхтаб қолмаслик керак.


Бугунги кун кайфияти...

Оламжаҳон ваҳималар, бир нималарга тўла кунни якунига етказиб қуёш ҳам ботиб кетди...

Эртамиз хурсандчиликка, қувончга, яхши хабарларга бой бўлсин!


Бу ёруғ оламдаги энг қадрли инсоним учун

СИНГЛИМ КАМОЛАГА
Икки шеър


Кўзларим симирар меҳринг майини,
Дудоқларимда бол, севингил кўнгил.
Меҳрим ортар сенга жоним кун сайин,
Бахтингдан баланд бўл, азизам синглим.
Қаро кўзларингнинг кўрмай ёшини,
Яшагин, сен билан яшарсин олам.
Тутқазмасман сенга ғамлар бошини,
Онам дуо қилар: “Кўп яша болам!”
Камолам, бахтингдан куйсин риёлар,
Бахтингни куйласин бу бахтиёрлар.
Бўламан кўзингдан сачраган учқун,
Бўламан, зўр опа бир кун сен учун!

СИНГЛИМГА
2

Шафақ алвонланар, рангланар юрак,
Соҳир туйғулар-ла безанар ҳислар.
Ўзинг керагимсан, сен ўзинг керак,
Ахир дилда туғён, бир сени излар.

Юрган йўлларимда рангланар дунё
Сезган ҳисларимда қолади рўё.
Дарахтлар шохига осилиб гўё,
Беланчак учяпти буғубор дунё.

Ана шу дунёда ўзинг керагим,
Мана шу дунёда сен суянганим.
Сени кипригимда келар асрагим –
Фариштадек синглим, жоним, жигарим.


«Балуйте детей, господа! Никто не знает, что их ожидает в будущем». Владимир Набоков (1899—1977).


Сокин тароналардан чекинамиз, кайфиятни кўтарамиз!


Табассум қилишингиз, хурсанд бўлишингиз учун минг бир сабаб турганда ўзингизга хафагарчиликни яқинлаштирманг!

Янги кун муборак!


Хўш, сизларга қайси маъқул
So‘rovnoma
  •   Ранггин руҳунат
  •   Сағир ёмғирлар
  •   Изоҳда айтаман
25 ta ovoz


Кунларнинг энг чиройлисининг файзу баракасини сизга берсин, азизлар!




Расмлар қуруқ бўлмасин деб бирнималар қоралагандим, ўчиб кетибди🤦‍♀🤦‍♀🤦‍♀

Энди хафсала қилсам эртага ёзаман. Сизларга эса хайрли тун, яхши дам олинглар!


Биринчи қор...

Ўтган чанг тўзонлар сабаб тонг сарғиш рангда ёққан қор соат 9 дан ўтиброқ асл рангига кирди. Менимча, айни шу сабаб бу қорни энди ҳеч қачон унутмаймиз.

Ҳаво қанчалар совумасин, йўллар қанчалик музламасин, қалбингиздаги ҳарорат доимо сизни доим "ёндириб" турсин.

Унутманг, ростдан "ёнган" одамгина "ёндира" олади.


Хайрли оқшом, осуда тун!


Шеърият - жорияи садақа. Вафо Файзуллоҳ


***
Она, ишқингиздан кетдим сочилиб,
Ёлғончи дунёларга кетдим сотилиб.
Биламан, кўзингиз йўлимда албат,
Юраман ёлғончи дунёни алдаб.
Тандирдан узилган иссиқ нондайин,
Қайноқ меҳрингизни совутиб қўйдим.
Ичингизга ютган ҳасратингизни,
Онажон, кечиринг, шодликка йўйдим.
Синглимнинг пальтоси бордир ёки йўқ,
Уйимиз иссиқдир ё балки совуқ.
Ҳеч нарсани ўйламай, қаранг,
Сиздан олисларда юрибман, она.
Кўчалари чағир, деворлари шиша,
Эгнимга қарашар қилмай андиша.
Мен эса ғарибгина кулбамда танҳо,
Ёлғизликда яшашни ўргандим, она.
Кўз ёшларим етиб бормайди, шукур,
Ҳайрият, қанотсиз яралган улар.
Билмадим, қаноти бўлганда агар,
Пойингиз саждасига борарди албат.
Кўзингиз йўлларимга тикилган,
Менинг оёқларим ёпишган тошга.
Минг ямоқ бир дилим яна сўкилган,
Найлай, кетолмасам оёқларимдан.
Ярим тун. Сиғмайин меҳрсиз ерга,
Кезиб кетаяпман аллақайларни.
Сўнг топиб оламан узоқ тушимдан
Қадрдон Қаршимни, иссиқ бағризни.

Гули НИГОР.

@guliinigor


OYINA.UZ dan repost
Oyina.uz сўровномаси Бугунги ўзбек адабиётидаги энг севимли шоирингиз ким? (Сўровнома 11 ноябрь соат 18:00 гача давом этади.)
So‘rovnoma
  •   Усмон Aзим
  •   Йўлдош Эшбек
  •   Хуршид Даврон
  •   Сирожиддин Саййид
  •   Ҳалима Aҳмад
  •   Эшқобил Шукур
  •   Фахриёр
  •   Зебо Мирзо
  •   Иқбол Мирзо
  •   Хосият Рустамова
11094 ta ovoz


11 НОЯБРЬ
Туннинг кимсасиз пучмоқларидан
Тўсатдан чинқирар ёлғиз сукунат.
Шаҳарнинг сурурли шовқинларидан
Маъсудлик топгандим, топдим ҳаловат.

Аммо вақтлар ўтди. Ул ҳаловатни
Унутган эканман, тамоман, буткул.
Мен ҳамон ёлғизман, дея суҳбатни
Эслатиб қўйяпти менга у бу кун.

Нетай, мен ҳам бугун сендек ёлғизман –
Қичқирсам, овозим ютади болиш.
Гулқоғозларига айтилган сирман –
Бундайин қисматга керакми кўниш?!

Кўнглидан бошқа бир дилкаши йўқ
Телбага ҳамоҳанг туйғуман асли.
Сукунат, азизим, сендан кўнглим тўқ –
Шеърга эвриляпти дониш куз фасли!
Гули НИГОР


ҚЎНҒИРОҚ

Қўнғироқ чалинар яна дафъатан,
Таниш рақамларни излайди нигоҳ.
Афсус, тасодифлар бўлмас тўсатдан –
Гўшакни кўтарар умидсиз овоз.

Овоз ниқоб кияр, шартмас кўзларга,
Гўшакнинг нарёғи... қанчалар узоқ.
Уялмай алдайман, содда сўзларга –
Сизни соғиндим, деб қўяман тузоқ.

Гўшакнинг нарёғи... хуррам овозда
Қайсидир танишим сўзлар баралла.
Мен ҳам гўё унга ҳамоҳанг розда
Таскинсиз умидга айтаман алла.

Гўшакнинг нарёғи... хўшлашар мамнун,
Шукурки бардошим етди бу гал ҳам.
Таниш рақам албат сим қоқар бир кун,
Унгача туйғумни басда, асролсам!


Гули НИГОР

@guliinigor


Кетаётганнинг мудом кўнгли ўксик. Уни англаш керак, айтмоқчи бўлганини тушуниш керак, холос...

Гули НИГОР


ЯРАЛИШ
Бизни боғлайдиган ришта қолмади,
Энг сўнгги илинжим олди рўёлар.
Муҳаббатжон, нега асраб бўлмади,
Дилимни тўп билди ёлғон дунёлар.

Билмам, энди кимни севолгум ундай
Йўлларига нигоронман-ку кундай.
Ишончим бор эди, не бўлди, билмам,
Энди қисмат – қайғудан жилмам.

Юлдуздек сочвордим олис осмонга
Дилимда ялт этган ишқли туйғуни.
Атай қилдим, шу чексиз уммон –
Шодликка алишсин ўтли қайғуни.

...Самонинг тўшида нурдай эврилиб,
Шамолдек елиниб, куйдек қуйилиб,
Увол бўлган ҳислар тўкила бошлар
Кимсасиз руҳимнинг саҳроларига...
Гули НИГОР

@guliinigor


"Бир кун хурсанд яшаш қанчалар қийин
Бир кунгина, тонгдан шомгача.."


***
Кузлашамиз,
Секинлашамиз...
Юзлашамиз
Дийдоринг иссиқ!

Намчил дардлар совута олмас
Муҳаббатнинг ишқи
Энг иссиқ!

Кел, хазонлашмай туриб юраклар
Кел, жоним ерга тўшалмай туриб.
Мен ҳозирча омонат япроқ -
Турибдику юрагим уриб...

Гули Нигор. 2021 йил, октябрь.

@guliinigor

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

152

obunachilar
Kanal statistikasi