Гулчеҳра Шарипова


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Кузатувлар, шахсий фикр ва мулоҳазалар...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Қисқа_ҳикматлар_
Баъзиларга ...
Қуёшга узоқ вақт қараб тураоласизми?..(асло кўзингиз зарар кўради) ..Ҳақиқатгачи? унга тик қарай оласизми ... (асло юрагингиз дов бермайди чунки виждонингиз қийналишини истамайсиз)
Г.Шарипова


2 kunda 367 kishida pnevmoniya aniqlandi. Pnevmoniyaga nimalar sabab bo‘ladi?
O'pka yallig'lanishi ham xuddi koronavirus kabi shamollash bilan boshlanadi. Pnevmoniyaga infeksiyadan tashqari muzdek suv ichish, sovuq dush, konditsionerdan noto‘g‘ri foydalanish kabilar sabab bo‘lishi mumkin
Anomal issiq ham qon quyilish holatlarini ko‘paytiradi. Qon quyilishi esa koronavirus uchun qulay sharoit paydo qilishi mumkin. O‘zingizni ehtiyot qiling


Корнавирус балоси авж олиб турган пайтда имунитетни туширмаслик учун қатиқ ичинг...У нафақат имунитетни кўтаради балки очликни, ташналикни қондиради...Энг арзон ва сифатли маҳсулот тавсия қиламан....
https://t.me/gulsharipova


Нурсултон Назарбоев — Ислам Каримов ҳақида
«Айтиш ноқулай, у энди бу ёруғ дунёда йўқ, менинг эски дўстим Ислом Каримовнинг ҳар доим ўз қараши бўлган. У билан келишиш жуда қийин бўлган. Ҳамма нарсага нисбатан ўз фикрини айтган», - дейди Нурсултон Назарбоев.
Унинг сўзларига кўра, Ислом Каримов билан келишиш жуда қийин бўлган.
батафсил👉👉👉https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/06/borders/?utm_source=push&utm_medium=telegram


Муносабат

Карантин бўйича қўшимча чекловларнинг заиф томони шундаки, бу амалда катта натижа бермай, аксинча аҳолининг ҳукумат ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига нисбатан норозилигини ошириши мумкин.

Чунки биринчидан, бунга амалда риоя этилишини тўлиқ назорат қилиш механизми йўқ. Сабаби амалда биз "зўр"лар тўй ва маърака ўтказишда одам сони чекланишига риоя қилмаганлигига кўп гувоҳ бўлдик. Чекловлар кўпинча "орқаси"да ҳеч кими йўқ, оддий фуқаролар учун ишлатилди.

Иккинчидан, бу жойларда карантин коидаларини чеклаб ўтиб ишлаш истагида бўлганлар ва назоратчилар ўртасида коррупцион ҳолатларни ошириши мумкин. Чунки, солиқ, кредит ва бошқа мажбурий тўловлар чўзилса ҳам бироқ тўлиқ бекор қилинмади.

Учинчидан, карантин қоидалари бекор қилинмаган бир вақтда жойларда минглаб одамларни тўплаб ўтказилган концерт томошалари мисолида карантин қоидаларига риоя этишда иккиюзламачилик ишининг юксак чўққиси кўринди: сенга мумкинмас, бизга мумкин.

Шу боис, чеклов ҳақида гап кетганда, одам сонига қарамай ё тўлиқ чеклаш, ёки тўлиқ рухсат бериш лозим, шу жумладан тўй ва оилавий тадбирларга ҳам. Бўлмаса бу чекловлар ҳам "кимдир тўй ўтказиб олиши учун", деган фикр пайдо қилади.

Кейин касалликка қарши оммавий эмлашни ҳам ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш керак вассалом. Шунда кутилган натижага тезроқ эришилади.
Расул Кушербаев


Telegram қўллаб-қувватлаш марказининг ўзбекистонлик вакили Давронбек Рустамов саволларга шундай жавоб беради.
Телеграм ҳам блокланадими? Шундай эҳтимол ҳам йўқ эмас (қалампир сайтидан олинди)
Таъкидланишича, 24 июнь ҳолатига Ўзбекистон томони Telegram’дан расмий жавоб кутмоқда. Telegram ходими мессенжер Ўзбекистонда блокланадими, деган саволга қуйидагича жавоб берган:

“Бу ойлар сингари мен ҳозир ҳам ҳеч нарса дея олмайман, чунки мен на қонун чиқарувчиман, на Telegram қарор қабул қилиш жамоаси вакилиман”.

Давронбек Рустамов ижтимоий тармоқнинг блокланиши борасида шахсий фикрларини билдириб, Telegram’нинг фаол фойдаланувчилари сони ярим миллиарддан зиёд эканлиги ва уларнинг ҳаммаси дунё бўйича 5 та асосий сервер ўртасида тарқатилганини ҳисобга олиб, қўшимча Telegram серверларининг Ўзбекистонда жойлашиши эҳтимоли кам эканини таъкидлаган.

“Мен, шунингдек, аслида бутун Ўзбекистон — мактаб ўқувчиларининг гуруҳ чатларидан ва иқтибослар каналларидан тортиб давлат идораларининг расмий каналлари ҳамда махфийлиги ва (Telegram’да алоқанинг шубҳасиз хавфсизлиги туфайли) аҳамияти юқори бўлган чатларгача — барчаси Telegram’да алоқада турганлигини муҳим омил деб биламан.

Шунга қарамай, мамлакатдаги юз минглаб фойдаланувчилар ва деярли барча жиддий корхоналар учун муҳим бўлган ижтимоий тармоқ бир йил олдин блокланганини эслашимиз мумкин. Яъни ўша пайтда жамоатчилик учун ушбу тармоқнинг аҳамияти ҳақидаги асос етарли бўлмаган эди”, дейди Рустамов.


Ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳаво ҳарорати кечалари +25...+27 даража, кундуз кунлари +41...+43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +44...+46 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан +5...+8 даражага юқоридир.

Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди. Жума куни кундузги ҳарорат +37...+40 даражагача пасаяди ва фақат жанубий ҳудудлар бўйича +42...+44 даражани ташкил этади.

Қорақалпоғистон ҳудуди бўйича ҳарорат пайшанба кунидан пасайишни бошлайди ва жума куни ҳаво ҳарорати +32...+37 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат пасайиши давом этади.

«Ҳафтанинг бошида ва охирида Ўзбекистоннинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас, сешанба куни кечга томон эса Тошкент вилоятининг текислик ҳудудлари бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин», дейилади хабарда.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.
https://t.me/gulsharipova


Корнавирус кўпаймоқда эҳтиёт бўлинг....ўзингизни асранг
https://t.me/gulsharipova


муаллиф ким бўлса ҳам роса кулдирди...😀😀😀


Иссиқдан ўзингизни асранг... Кўрсатмаларга амал қилинг имкони бўлса умуман кўчага чиқманг.
https://t.me/gulsharipova


#Соғлиқни_сақлаш_вазирлиги_огоҳлантиради

​ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати
▶️@ssvmatbuotkotibi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зомин чўпонларидан яна бир "қўйлар паради" Парад Агробанк ёнида бўлган ( деган тахмин бор...
(ҳадемай шохли сигирлар ҳам ҳайдаб келиш модага айланса ажабмас)
https://t.me/gulsharipova


JDPU | Rasmiy kanal dan repost
#Қисқа_ҳикматлар_
Умидсизланганингда ҳамиша умид қилишинг, умидланганингда эса шубҳаланишинг керак.
Гюстав Флобер


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўраган фельдшер ишдан бўшатилди

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишича
Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ. А. лавозимидан озод қилинди Бунга тиббиёт ходимининг беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани акс этган видеоёзув сабабчи бўлибди. Ўйлаб қолдим 5000 сўм учун ишдан бўшатишган бўлса биздаги бу кам дегандек юзингга безрайиб қараб турадиган, ёки операцияларни нархини дарҳол тўлаб қўймасангиз (ставкаси бор ишонаверинг, ўзим гувоҳ бўлганман) инқиллаб кеча оперциядан чиққан бемор қариндошингиздан хабар олмайдиган айрим нафси наҳанг шифокорлар бемалол ўйнаб-кулиб юришибди-ку ...(бечора 5000 сўм билан ушланган шифокорни жойи кимгадир керак бўлиб қолган шекилли )
https://t.me/gulsharipova


Азизлар айрим дўстларимиз балки тик-ток, твиттер каби ижтимоий тармоқларни блокланганидан хурсанд бўлишаётгандир. Менимча бу тўғри ечим эмас, ундан кўра тўғри ва унумли фойдаланишни тарғиб қилиш керакмиди...(шахсий фикрим)
https://t.me/gulsharipova


Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар dan repost
❗️ТикТок ишламаябди...

Умид қиламизки буткул ишдан чиқади деб

👉 @UZBEKISTANUZ


Ўзбекистонда янги қонун асосида ижтимоий тармоқларни блоклаш бошландими?
Бугун Ўзбекистонда ТикТок ва Тwиттер ишлаши сезиларли ёмонлашди. Бу – баҳсларга сабаб бўлган ижтимоий тармоқларга оид қонун билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча номаълум. Ижтимоий тармоқларда кўтарилган шов-шув ҳақиқатга айланадими? Умуман тик-ток блоклангани маъқулми? Сиз нима дейсиз ?
https://t.me/gulsharipova


Одамлар бу ойликдан у ойликкача қарзларини ҳисоблаб юрганида мана шунақа дабдабаларни кўриб хўрланиб кетаркансан...


Ишдан чиқиб ҳар кунги йўналишим бўйича уйга кетаяпман кўп қаватли уйлар олдидан ўтаётганимда эътборимни уй соясидаги ўриндиқларда ҳангома қилиб ўтирган аёллар тортди ( мазза-да шуларга эрталаб ўтсанг ҳам ўтирган бўлади кечга томон ўтсанг ҳам худди шу ерда ўтиришади ) чеккароқда тахминан 30 ёшлардаги аёл кки нафар бири 6 ёшлар бири 5 ёшлардаги қизалоқларга пул тутаркан қаттиқ қатиқ гапираяпти
-мана бу пулга кўп фоизли пиво оласан тушундингми? Аям айтди кўп фоизли пиво берекансиз дейсан..қайтарчи қани?
-аям айтди пива бейайкансиз...
-кўп фоизли де эшшак ўтган сафарам бошқа нарсани обкелувдинг қайтар бўўўл
-кўп фоизли пива бейайкансиз ..дейман айажон
-ха яхши ўлдираман агар бошқа нарса обкелсанг қолганига уканг билан жевачка ол тушундингми бор тееез обке
-войээ болларга бақирманг обкелади шунии ...
-бақирамандаа асабимга тегаверади сизларни болларингаа ўхшамиди булар бир марта айтганда қилса экан айтганингни...
Ростини айтсам қолган суҳбатни тинглаб туришга сабрим чидамади бир бирини қўлчаларини ушлаб олиб қўлидаги пулни ғижимлаб олган қизлоқларга шунчалик рахмим келди-ки буни сўз билан таърифлаш қийин. Кўксимда ачишиб оғриқ турди мурғак қизалоқларга ўтириб олиб кўп фоизли пиво олиб келишни буюраётган, ўша уй атрофида ҳангомани қиздириб муздеккина пивони ҳўплаб хохолаб кулаётган бу аёллар оилада қандай она?..шуми уларни бераётган тарбияси? Келажакни тасаввур қилишга қўрқиб кетдим...шу қизалоқларни эртага ўз болларига спиртли ичимлик ёки тамаки олиб келишини буюрмайди деб ким кафолат беради...
https://t.me/gulsharipova


ассалому алайкум ҳурматли дўстларим каналимдан чиқиб кетишга шошилманг. Ундаги қизиқарли маълумотлар, муаммо ва камчиликларнинг танқидий таҳлили, фикрлар, ҳаётий кузатишлар юзага келган мулоҳазалар сизни бефарқ қолдирмайди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

161

obunachilar
Kanal statistikasi