Муносабат
Карантин бўйича қўшимча чекловларнинг заиф томони шундаки, бу амалда катта натижа бермай, аксинча аҳолининг ҳукумат ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига нисбатан норозилигини ошириши мумкин.
Чунки биринчидан, бунга амалда риоя этилишини тўлиқ назорат қилиш механизми йўқ. Сабаби амалда биз "зўр"лар тўй ва маърака ўтказишда одам сони чекланишига риоя қилмаганлигига кўп гувоҳ бўлдик. Чекловлар кўпинча "орқаси"да ҳеч кими йўқ, оддий фуқаролар учун ишлатилди.
Иккинчидан, бу жойларда карантин коидаларини чеклаб ўтиб ишлаш истагида бўлганлар ва назоратчилар ўртасида коррупцион ҳолатларни ошириши мумкин. Чунки, солиқ, кредит ва бошқа мажбурий тўловлар чўзилса ҳам бироқ тўлиқ бекор қилинмади.
Учинчидан, карантин қоидалари бекор қилинмаган бир вақтда жойларда минглаб одамларни тўплаб ўтказилган концерт томошалари мисолида карантин қоидаларига риоя этишда иккиюзламачилик ишининг юксак чўққиси кўринди: сенга мумкинмас, бизга мумкин.
Шу боис, чеклов ҳақида гап кетганда, одам сонига қарамай ё тўлиқ чеклаш, ёки тўлиқ рухсат бериш лозим, шу жумладан тўй ва оилавий тадбирларга ҳам. Бўлмаса бу чекловлар ҳам "кимдир тўй ўтказиб олиши учун", деган фикр пайдо қилади.
Кейин касалликка қарши оммавий эмлашни ҳам ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш керак вассалом. Шунда кутилган натижага тезроқ эришилади.
Расул Кушербаев