Islom ALI ijodi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📌Ўзбекистондаги биринчи нашриёт қайси ва биринчи ношир кимлигини биласизми?

Бугунги кунда Ўзбекистонда нечта нашриёт фаолият юритмоқда?

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


#Mujda

Jurnalimizning yangi soni mundarijasi bilan tanishing!

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Toki yaxshilik bor ekan, zulmat mag'lubdir!

Ushbu lavha orqali kimningdir hayot tarzini omma e'tiboriga qo‘yish niyatidan yiroqmiz, aksincha asl maqsadimiz insoniylik ko‘zi bilan boqib mehr qo‘llarini uzatish.

Ushbu loyiha tumanimiz bo‘ylab davomiy tarzda o‘tkazilib borilishi ko‘zda tutilmoqda. Savobli va hayrli ishga siz ham o‘z hissangizni qo‘shing.

Kanalni kuzating:
🔷
@Istiqbol_sari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Собир Ўнар орамиздан кетганига бир йил бўлди. 2022 йил 18 декабрь куни ёзувчи юракларимизни йиғлатиб кетганди. Кўнгиллар ҳамон йиғлайди. Йўқлиги билинади. Эсласак, кўзимиздан йиғимиз думалаб тушади. Ҳа, ҳа, адиб ҳақида ўтган замонда гапириш биз учун жудаям оғир. Аммо ҳаёт экан. Келамиз, яшаймиз, кетамиз! Яхшиликларимиз эса яшайверади!

Бугун Собир оғанинг қабри бошига бордик, хотирасига бағишлаб ролик тайёрладик. Уни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

Фозил Фарҳод


#dilmunchoq_5_yoshda

Iste'dod -- millat mulki

💐 TASHAKKURNOMA


📚 Qoʻshrabot tumani MMTB "Dilmunchoq" yosh qalamkashlar ijodiy klubi tashkil etilganligining 5 yilligi munosabati bilan ijodiy klub faoliyatini targʻib etish oyligi doirasida "Bekajon plyus" gazetasi bilan hamkorlik natijasida 2023-yil 21-dekabr 51-sonida qoʻshrabotlik bir guruh ijodkorlarning she'rlari chop etildi. She'rlari gazeta sahifalaridan oʻrin olgan ijodkorlarga yuksak ijodiy parvozlar tilaymiz!
📚 Gazeta tahririyatiga 5 yillik ijodiy hamkorlik hamda iste'dodlarni kashf etib, muntazam qoʻllab-quvvatlagani uchun ijodiy klub jamoasi nomidan minnaddorchilik bildiramiz!

👇👇👇
https://t.me/dilmunchoq_klubi


UMRBOQIY HAQIQATLAR dan repost
KUZ

Mudroqni keltirib erkalaydi kuz,
Dimoqqa xush yoqar yomg‘ir ifori.
Intiqib kutaman... Yana Layli qiz
Menga aytarmikan sevgi izhorin.

Bag‘riga ohista bosgan bo‘lsa ham
Kuz sarg‘aytar daraxt yaproqlarini,
Hilpiratib to‘ymas keksa shamol ham
Ona tabiatning bayroqlarini.

Ruh ham tetiklashib qoladi ancha,
Tanani tark etar yozning chanqog‘i.
Dehqonlar mehnatin ulug‘lagancha
Darrov ho‘ppak bo‘lar paxta chanog‘i.

Xohish ustun kelar rejalarimdan —
Layli qizni qumsab bog‘ga jo‘nayman.
Kuz poyimga rangin gilamlar to‘shar,
Teraklar bag‘rida yolg‘iz tunayman
.

Siynasin kun sayin ravshan ko'rsatar
Layli qizning ismi yozilgan terak.
Dastlabki tanishuv, telefon xatlar
Xotirdan abadiy o‘chmasa kerak.

O‘ylar chala qolar topmas nihoya,
Kundan-kun mavjlanar olis xotirlar.
Dekabr yarmin kuzga qo‘shmoq kifoya,
Va bahor kelmasdan kuzni xotirlash.

Allakim ko‘zlarim yuvar keltirib
Layli qiz labidan reza terlarni ...

ROSTNAVIS


Илк қадаҳ қуйқа бўлур, илк қадам расо эрмас,
Кўнгил бир оғриб олмай, ёноқларга сел келмас,
Худодан хабар олмай, Худо ҳам хабар олмас,
Не истаса етгайдир — етгиси келгандан сўнг.

Қорлар кураб беҳуда, сустхотинни ҳам алдаб,
Бу дастурхондан туз еб, ўзгани дуо айлаб,
Бул хомталаш очуннинг бекорга бахтин бойлаб,
Денгиз ҳам кетар экан, кетгиси келгандан сўнг.

Ҳулкари пешин бўлган, шамоли қайтиб келган,
Қайтмайдиган авлоднинг санамлари йиқилган,
Билиб, кулиб турарлар, кўксини симоб тилган,
Ёлин ҳам тутолмайсан, кетгиси келгандан сўнг.

Сув босиши шарт эмас, шарт эмасдир довуллар,
Шум кўргулик энг аввал юракларда увуллар,
Ўз-ўзидан бўшалиб кетавераркан қуллар,
Саҳро ҳам юта олар, ютгиси келгандан сўнг.

Бу қонга асрларнинг кири кетди қоришиб,
Ўзи суяб қолмаса тўхтамайди нурашим,
Хоҳ Қуръонни куйдир, хоҳ масжид қур пойгалашиб,
Ортига қайтмас қуёш – ботгиси келгандан сўнг.

Не асрки мушк-атир сепиб алдаб турибди,
Асл бўйини сезиб – кўнглим ўйнаб турибди,
Бир қултум тоза ҳаво сўраб, йиғлаб турибди,
Олмасанг ҳам сотарлар – сотгиси келгандан сўнг.

Илк жомни кўрган эдим, ютган эдим бир ҳовуч,
Илк қадамларин кўриб, кўзимдан сизган севинч,
Қўй, кўнглимга беҳуда ташлама ёлғон овунч,
Тил ҳам тойиб кетади – айтгиси келгандан сўнг.
Не истаса етгайдир — етгиси келгандан сўнг.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_Salom


***
Сукутман - эркимга келгинди.
Яшарман сақовлар қўйнида,
Жим турдим оғочлар силкинди,
Қучоқлаб Машрабнинг бўйнидан.

Ичимни ўчган чўғ илитар,
Қамчилар, нигоҳим қотили
Ҳайқириб гунгларнинг тилидан,
Вулқондай кетмадим отилиб.

Кузатдим, ким шоду ким зада,
Дамда бол симирган, дам оғу,
Оқ сутга чайилди саҳнада,
Қон ютган дунёнинг томоғи.

Керилсам йиртилар чокидан,
Минг йиллик тошларнинг тирқиши.
Жағимни бойлашар гоҳида,
Жимликнинг қаҳридан қўрқишиб.

Сукутман...

Ислом Али

https://t.me/IslomAli_shoir


Отамнинг хонадони
Куёшдай чак,наб турар,
Маёкдай порлаб турар,
Ку‌нгли мойил инсонни,
У‌зига чорлаб турар,
Отамнинг хонадони.


Барчани жамлаб турар,
Ёнига имлаб турар,
Дин,диёнат, одобдан,
Дарс бериб, тергаб турар,
Отамнинг хонадони.


Бомдод , пешин, шомда  хам,
Асрда , хуфтонда хам,
Керак бу‌лар муттасил,
Шодликда хам, ґамда хам,
Отамнинг хонадони


К,айтарар балоларни,
Тузатар хатоларни ,
Саклайди ширк, амалдан,
Дахрий , муфталоларни,
Отамнинг хонадони


Мехр берар -мехрибон,
Нон, туз берар - кадрдон.
"Илм олмок шарт ва карз,
Фарз",- дер хар кун, хар замон,
Отамнинг хонадони.


ТАЪЗИЯ

   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси, шоир Абдусаид Нурбоев вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
   Жаноза намози эртага соат 14:00да Самарқанд вилояти Қўшработ тумани "Жўш" ҚФЙ Тепалик қишлоғида ўқилади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати


ISTE'DOD -- MILLAT MULKI

Qoʻshrabot tumani MMTB qoshida 2018-yil tashkil etilgan "DILMUNCHOQ" yosh qalamkashlar ijodiy klubining 5 yilligi munosabati bilan 2023-yil 5-dekabrdan 2024-yil 5-yanvarga qadar "Iste'dod -- millat mulki" shiori ostida, yosh iste'dodlarni izlab topish hamda ijodiy davrani kengaytirish maqsadida ijodiy klub faoliyatini targʻib etish oyligi deb eʼlon qilamiz!
Targʻibot oyligi doirasida qoʻshrabotlik ijodkorlarning ijodini OAVda yoritish, onlayn va oflayn ijodiy loyihalar, kitob taqdimotlari, uchrashuvlar tashkil etish rejalashtirilgan.
"Dilmunchoq" ijodiy klubi tashkil etilganidan buyon bir davrada ijod qilayotgan ustozlar va yosh ijodkorlar oʻz ijodiy faoliyatida klubning tutgan oʻrni haqida unitilmas xotiralari, maqola va she'rlari bilan faol ishtirok etishlarini soʻraymiz!
Tumanda ijod va kitobxonlikni targʻib etishda fidoyilarni hamkorlikka chorlaymiz!

✍🏻Hurmat bilan Mirzohid SHAVKAT ijodiy klub rahbari

👇👇👇
https://t.me/dilmunchoq_klubi


***
Бандивор термулдим овулга оғир,
Кўзимдан сув ичиб кўкарди кўклам.
Кўксимнинг ярмини куйдирар оғу,
Ярмини поралаб ташлайди ўқлар.

Энди бу қирларга ёқмас ҳиргойи,
Шамоллар доғули, шамоллар сипо.
Анави тоғлар ҳам кўзимга мойил,
Тиниқ соялардан ёпинган либос.

Эҳ, менинг бечора мардикор қавмим,
Эй, мозий кўксини эмиб ўсган тут.
Эй, чўкич сопига чалкашган ғовни,
Этолмай юрганлар бўйнидан соқит.

Энди мен сизларга ёқишим душвор,
Энди мен хоҳишим ичра бир банди.
Тупроқ кўчаларни чангитиб сувор,
Кўпирган булутдай парвоз тиландим.

Жумбоққа ўралдим чопганим сари,
Ненидир йўқотдим топганим заҳот.
Кўзимга пулдорлар кўринар ғариб,
Кўзимга мискинлар кўринар даҳо.


Ислом Али

https://t.me/IslomAli_shoir


***
Самум кенгликларда этдим хиргойи,
Тушиб мазлумларнинг ҳаққига суқим.
Ишқий гулоб қуйди, руҳимга ғойиб
Кўзимда милтиллар осмоннинг юқи.

Ўжарман, хонишим аталган мунглиғ,
Ичарман, май билан қонишим шеърга.
Кўксимга бадарға қилинган ҳурлик,
Қисматин қўш-қўллаб Худойим берган.

Шундайин парвозни истарам хаёл,
Қаноти шамоллар тилгувчи сордай.
Тутундай кўк қадар ўрлайми ва ё,
Ярмимнинг устига ярмимни ортай.

Ана Қатортутнинг баргига шамол,
Сулаймон тахтидек кўрсатар карам.
Унган куртак мисол умидим, ҳамон,
Синган шох мисоли қанотим яра.

Мажолсиз учарман елкамни силаб,
Тобора кичрайиб борар овуллар
Ичимда қаҳратон чилласи билан,
Қўшилиб қақнуснинг пати ловуллар.

Жонимни чўқилаб боради ҳар қуш,
Забонсиз ёғийлар туришмайди жим.
Ниҳоят чўққилар устидан сархуш,
Ёмғирдай тўкилиб кетади эрким.

Қисматни қўш-қўллаб Худойим берган.

Ислом Али

https://t.me/IslomAli_shoir


Мен ўқиган энг ёмон хабар

Ғазо таълим вазирлиги:

"Барча ўқувчиларимиз ўлганлиги сабабли 2023/2024 ўқув йили тугатилди..."

Норасидаларга кун бермаганларга ўлимни орзу қиладиган даражада мусибатлар бер, Аллоҳ!!!


Ташқарида ёмғир ёғар,
Кўз ёшдан ҳам оғир ёғар.
Бу юраксиз дунё узра
Юрак ёғар, бағир ёғар.
Айрилиққа кўним йўқдир,
Наҳот, ишққа ўлим йўқдир.
Кўз ёшингни артмоқликка
Қўлим йўқдир,
Кўнглим йўқдир...


Усмон Азим


Qo'shrabot ohanglari (she'rlar va hikoyalar).pdf
982.8Kb
QO'SHRABOT OHANGLARI
She‘rlar va hikoyalar
To‘plovchi: Izzatilla G‘aznayev
2010-yil, 64 bet
Adadi: 1000 ta


https://t.me/IslomAli_shoir


Ҳамдард бўлдинг,
Ҳам дард бўлдинг,
Тортинмадинг,
Тор тинмади,
Куйга тўлган ҳаётимда.
Бир кун болиш,
Бир кун нолиш,
Бир кун хониш,
Менда қолди,
Сенда қолди дил - оташгоҳ.
Бунда сен шоҳ,
Бунда мен чоҳ,
"Яқин келма", қўрқдинг ногоҳ.
Асли сен - мен, бир бутунмиз
Қолган ярим,
Мен-ку тирик, сен чалажон қолган ярам.
Ёлғон билан овунтирдик виждонимиз
Сенда бир юз,
Менда бир юз... Икки юзли инсон(и)миз.
Эй Юрагим, заҳмат ейсан ўзни топмай,
Дунёда сўз дединг, айтар сўзни топмай,
Сенга кўзгу бўлган қора кўзни топмай,
Ичингдаги шоҳни уйғот, чоҳни ёпмай,
Эй Юрагим!
Ҳамдард бўлдинг,
Ҳам дард бўлдинг!...

29.10.2023

Shahrizod Shodiyevning facebook sahifasidan olindi.


Shavkat Rahmon
ZULFIQOR RUH

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

155

obunachilar
Kanal statistikasi