KASBI OZIQ-OVQAT SANOATI TEXNIKUMI


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


KASBI OZIQ-OVQAT SANOATI TEXNIKUMI

Bog‘liq kanallar

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
#Қабул_2021
#Абитуриентлар_диққатига
#Профессионал_таълим_янгиликлари

❓Катта ёшдаги фуқароларга Коллеж ва Техникумларда ўқишлари учун имконият берилганми?

✅Катта ёшдаги фуқаролар камида умумий ўрта маълумот билан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача (техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган) муддатда тўлов-контракт асосида таълим олиш имкониятига эга.

@TEXNIKUMLAR




Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
#Қабул_2021
#Техникумлар

❓Техникум ва коллежларга қабул қачондан бошланади?

✅ 2021/2022 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн тарзда www.kollej.edu.uz ва www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали 2021 йил 10 августдан 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

@TEXNIKUMLAR


Edu.uz dan repost
〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Бунда:

➡️ биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига
10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;

➡️иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига
мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари
ва умумий 120 дақиқа белгиланади;

➡️мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат
таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл
белгиланади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!


Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
#Қабул_2021

⚡️⚡️РАСМАН

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

❗️Барча абитуриентларга юборинг

@TEXNIKUMLAR


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент халқни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлиб, коронавирусга қарши эмланишга чақирди. 4 август куни Америкадан яна 3 млн доза вакцина олиб келинаётганини маълум қилинди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Director_TATU_Qarshi_filial dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Расман! Техникумларга қабул 10-августдан бошланади!

✅ 2021/2022-ўқув йили учун коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн тарзда www.kollej.edu.uz ва www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали 2021-йил 10-августдан 10-сентябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

👉 Тест саволлари сони карантин сабаб қисқариши мумкин!

tuitkf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


RESPUBLIKA JURNALI dan repost
#Diqqat

Bugun abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish yakunlanadi

2021-yil 22-iyul oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga kirish uchun onlayn roʻyxatdan oʻtishning soʻnggi kuni boʻlib, 22-iyul kuni (bugun) soat 23:59da abituriyentlarni onlayn roʻyxatga olish yakunlanadi.

Barcha abituriyentlarga muvaffaqiyat tilab qolamiz

👇👇👇👇
@Konferensiyagaa


Xushnudbek.uz dan repost
❓…бўладими?

Муштарийлар томонидан берилаётган саволларнинг жуда кўпчилиги “бўладими?” деб тугайди. Унақа қилсам бўладими, бунақа қилсам бўладими ва ҳ.к.

Ўтган йили ҳам бакалаврга, ҳам магистратурага топширсам бўладими, деган саволларга амалий жавоб бериш учун ўзим ҳужжат топшириб, бўлиши мумкинлигини исботлаб кўрсатгандим. Яъни баъзан “бўладими?” деб ўйланиб ўтирмасдан, ўша ишни қилиш керак, шунда бўлиш ёки бўлмаслиги маълум бўлади.

Ҳозир эса энг кўп берилаётган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

❓Ҳозир талаба бўлиб ўқиётганлар абитуриент сифатида яна ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Хорижда ўқиётган талабалар ҳам ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириб, ҳам бакалаврга абитуриент сифатида рўйхатдан ўтса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Фақат иккала имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

❓Бакалаврни тугатган битирувчи талаба ҳам магистратурага, ҳам иккинчи мутахассисликка, ҳам бакалаврга ўқишни топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Фақат имтиҳонлардан муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

❓Магистратурани тугатганлар яна бир бор бошқа мутахассисликка магистратурага топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади.

❓Ҳам техникумга, ҳам бакалаврга ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Ҳам давлат ОТМларига, ҳам юртимиздаги бошқа хорижий ва хусусий университетларга ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Давлат ОТМларига 5 тагача топширса бўлади, хорижий ва нодавлат-хусусий ОТМларга эса исталганча, хоҳланг ўнтасига, хоҳланг юзтасига ҳужжат топшириш мумкин. Фақат охирида биттасини танлаш керак.

❓Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Бакалаврни давлат гранти асосида ўқиб тугатган битирувчи-талаба иккинчи мутахассисликка топширса бўладими?
❌ Йўқ, топшира олмайди. Батафсил мана бу ерда.

❓Давлат ОТМларида бешта йўналиш танлашда ҳам кундузги, ҳам сиртқини танласа бўладими?
❌ Йўқ, бўлмайди. Бешта йўналишнинг барчасида таълим шакли бир хил бўлиши керак.


👉 @xushnudbek 👈


дилшод хасанов dan repost
Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...


Жалолиддин Румий

🍃🌼🍃

Хайрли тонг, қадрдон... Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизга яқинлашганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
#Қабул_2021
#Техникумлар

❓Техникум ва коллежларга қабул қачондан бошланади?

✅ 2021/2022 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн тарзда www.kollej.edu.uz ва www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали 2021 йил 10 августдан 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

@TEXNIKUMLAR


Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
#Қабул_2021
#Техникумлар

⚡Техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш онлайн бўлиши режалаштирилмоқда. Яқин кунларда тўлиқ маълумот берилади.

@TEXNIKUMLAR




❓ САВОЛ: Абитуриентлар бир пайтнинг ўзида ҳам олий таълим муассасасига, ҳам техникумларга ҳужжат топширса бўладими?

Ушбу саволга овозли чатда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди.

✅ ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Ҳаттоки агар фанлар мажмуаси бир хил бўлса, ОТМдаги тестда олган бали техникумга ҳам ўтади.

Батафсил жавобни аудиода эшитишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈


Buxoro | Kasbiy ta’lim boshqarmasi dan repost
Ҳурматли каналимиз обуначилари қадрли ота-оналар ва азиз ёшлар диққатига

Маълумингизким, юртимиздаги барча умумтаълим мактабларини 9-11-синф негизидаги битирувчилар мустақил ҳаётга қадам қўйишмоқдалар. 11-синф битирувчилар ўзлари истаган ОТМларига ҳужжат топшириб имтихон жараёнлари муваффақиятли ўтиб талаба бўлишни ўз олдиларига мақсад қилганлар. Албатта бу борада барча абитуриентларга омад тилаймиз.
Юртимизда профессионал таълим тизимини ташкил этилиши жуда катта имконятлар эшиги очди. Бу борада ҳукуматимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор қарорлар, Фармонлар имзоланди. Эндиликда ОТМларига талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳамда ёшидан қатъий назар ўрта махсус маълумот эга бўлган фуқароларимиз учун ўзлари истаган соҳада профессионал мутахассис бўлиш учун касб-ҳунар сирларини пухта ўрганиш учун ўқиш муддати 2 йил этиб белгиланган коллеж ва техникумлар фаолият юритмоқда.
Жорий йил давомида 9-синф битирувчилар учун ўқиш муддати 2 йил этиб белгиланган касб-ҳунар мактаблари ташкил этилди. Мазкур 3 тоифадаги профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар дуал таълим асосида яъни назарий билимларни таълим муассасасида олиб, амалий билимларни ҳамкор корхона ташкилотларга ўтаган ҳолда бир вақтнинг ўзида ҳам билим эгаллаб, ҳам ўзларини номларига очилган пластик карталарига корхона ташкилотлар ишлаган ҳолда ойлик маош олиб ўзлари ва оила аъзолари учун даромад топишни ўрганадилар.

Хуллас бу ҳали ҳаммаси эмас ўзингиз ва фарзандларингизни замонавий касб сирларини пухта эгаллаб, яхшигина даромад топишни, имтихонсиз суҳбат асосида ОТМларига ўқишга киришни, ҳар ой стипендия олишни қолаверса хорижий тилларда бемалол сўзлашишларини истасангиз профессионал таълим тизимига ўқишга киришга шошилинг.

Бу борадаги янгилик, ўзгаришлар ва сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олиш учун @Buxoroprofessionaltalim телеграм гуруҳига аъзо бўлиб барча юртдошларимизни таклиф этишингизни тавсия қиламиз.

Сизнинг камтарона ёрдамингиз ила профессионал таълим тизимида яратилган имкониятлардан юртдошларимиз хабардор бўлсалар улар учун ҳам мақсадга мувофиқ бўлади.

https://t.me/Buxoroprofessionaltalim


Yosh olimlar️ dan repost
​Ёшларга балиқ тутишни ўргатиш керак

1916 йилда Ҳенри Форд техникуми ташкил этилади. Техникум уч тамойил асосида фаолият юритар эди:

1) ўғил боланинг хом ишчига айланишига йўл қўймаслик;

2) амалий кўрсатмалар асосида академик машғулотлар олиб бориш;

3) болани ўз иши учун ғурур ва масъулият руҳида тарбиялаш.

Бу техникумга оилавий шароити туфайли мактабни ташлашига тўғри келган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинарди. Техникумда стипендия тўланганлиги болаларда ҳам оиласини боқишга, ҳам ўқишга имконият пайдо қиларди. Бу ерни тамомлаган ёшлар етук мутахассисга айланган ва иш топиш муаммосидан қутилган бўларди. Бундай иш орқали машҳур тадбиркор Ҳенри Форд жамиятга катта ҳисса қўша олди.

Ҳар қандай жамиятда муҳтож инсонларга саховат қилиш олийжаноб иш ҳисобланади. Марҳаматда гўзаллик мавжуд. Инсонлар хайрия ишлари орқали ўзганинг оғирини енгил қилиш билан биргаликда, ўзларида ҳам руҳий ҳаловат ҳис этади. Шу боис филантропия ўз атрофида кўплаб инсонларни жамлай олади. Унинг ўзига яраша бир қанча кўринишлари, турлари мавжуд.

Оч одамга балиқ олиб бериш уни фақат ўша куни хотиржам бўлишини таъминлаши мумкин. Бироқ эртасига унда яна муҳтожлик пайдо бўлади. Унга балиқ тутишни ўргатиш орқали қарамлик ҳиссидан бутунлай фориғ этиш фойдали ва оқил ечим бўлади. Форд айтганидай, одамларга ўзини мустақил оёққа туришлари учун вақт ва пул сарфловчи хайрия тури фақат ейиш ва кийиш учун пул тарқатадиган ва шу орқали дангасаликни рағбатлантирадиган хайрия туридан яхшироқдир. Хайрия ҳамма нарса сингари самарали бўлиши керак ва бўла олади ҳам.

Инсонларни жамиятда мустаҳкам оёққа туришига ёрдам берувчи лойиҳаларга кўпроқ эътибор бериш лозим. Чунки болага овқат едириб қўйиб ёрдам беролмаймиз. Унга қандай қилиб овқат ейишни ўргатиш зарур. Инсонларга ҳам пул бериш билан тўла-тўкис ёрдам беролмаймиз, уларга қандай қилиб пул топиш усулларини ўргатиш керак. Шунда биз бир инсонга эмас, камида бир оилага ёрдам бера олган бўламиз. Яъни кейинчалик у оиласини таъминлай оладиган даражага кўтарилади. Ўша инсон оёққа туриб олгач, бошқаларга ёрдам беришни давом эттириб яхшилик занжирини узайтиради. Агар бутун жамият бу усулни қўлласа камбағаллик кескин камаяди.

Бунга қандай эришиш мумкин?

1. Янги иш ўринларини яратиш орқали: янги иш ўрни яратиш учун эса тадбиркорликнинг ривожланишига шароит яратиш, мулк ҳуқуқини кафолатлаш, қонун устуворлигини таъминлаш зарур. Монополияни бекор қилиб, рақобатбардош бозор яратиш эса кун тартибига чиқиши лозим. Ўз ҳуқуқлари ва бойлиги кафолатланган тадбиркорлар келажакка ишониб даромадини яна инвестиция қилади. Натижада фаолият кўлами кенгайиши оқибатида умумий бизнес ривожланади. Бу эса янги иш ўринлари яратилишига олиб келади ва кадрларга бўлган талаб ортади. Бу кўплаб оилаларнинг моддий имкониятлари орттишига хизмат қилади;

2. ўз соҳасининг ҳақиқий мутахассиси бўлган сифатли кадрлар етиштириб. Ўз ишининг устаси ҳар қандай шароитда ўз ўрнини топа олган. Биз қора ишчи етиштиришга эмас етук мутахассис тайёрлашга ҳаракат қилишимиз зарур. Бунинг учун таълим ислоҳ бўлиши, амалий билимларга кўпроқ эътибор қаратиш лозим;

3. Имконияти чекланган инсонлар учун ҳам иш ўрни яратиш орқали уларнинг салоҳиятидан оқилона фойдаланиш натижасида айнан муҳтож қатламнинг турмуш даражасини яхшилашга эришиш мумкин…

https://t.me/yosholimlaruz


Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
#билиб_қўйган_яхши

Касб-ҳунар мактаби – Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари

Коллеж – Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасигача мос келувчи таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган вазирлик ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган таълим муассасалари

Техникум – Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасигача мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари.

@TEXNIKUMLAR


Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
❓Савол: Тиббиёт соҳасидан техникумларда имтиҳон бўладими?

✅Жавоб: Техникумларга белгиланган қабул параметрларидан кўп ҳужжат тушган тақдирда, Давлат комиссияси томонидан (имтиҳон, тест) қабул қилиш белгиланади

@texnikumlar


Texnikumlar | Rasmiy xabarlar dan repost
📍Профессионал таълим муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда;

ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

доимий яшаш учун бошқа давлатга чиқиб кетганда;

суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;

ўрта ёки ўрта махсус профессионал таълим дастурларида таълим олаётган ўқувчилар сафидан ўз хоҳишига кўра чиқаришни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;

профессионал таълим муассасасининг уставида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;

вафот этганлиги сабабли;
узрсиз сабабларга кўра 74 соатдан ортиқ дарс қолдирганда.

📲Расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг

@texnikumlar
@texnikumlar_guruhi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

160

obunachilar
Kanal statistikasi