Yosh olimlar️ dan repost
Ёшларга балиқ тутишни ўргатиш керак
1916 йилда Ҳенри Форд техникуми ташкил этилади. Техникум уч тамойил асосида фаолият юритар эди:
1) ўғил боланинг хом ишчига айланишига йўл қўймаслик;
2) амалий кўрсатмалар асосида академик машғулотлар олиб бориш;
3) болани ўз иши учун ғурур ва масъулият руҳида тарбиялаш.
Бу техникумга оилавий шароити туфайли мактабни ташлашига тўғри келган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинарди. Техникумда стипендия тўланганлиги болаларда ҳам оиласини боқишга, ҳам ўқишга имконият пайдо қиларди. Бу ерни тамомлаган ёшлар етук мутахассисга айланган ва иш топиш муаммосидан қутилган бўларди. Бундай иш орқали машҳур тадбиркор Ҳенри Форд жамиятга катта ҳисса қўша олди.
Ҳар қандай жамиятда муҳтож инсонларга саховат қилиш олийжаноб иш ҳисобланади. Марҳаматда гўзаллик мавжуд. Инсонлар хайрия ишлари орқали ўзганинг оғирини енгил қилиш билан биргаликда, ўзларида ҳам руҳий ҳаловат ҳис этади. Шу боис филантропия ўз атрофида кўплаб инсонларни жамлай олади. Унинг ўзига яраша бир қанча кўринишлари, турлари мавжуд.
Оч одамга балиқ олиб бериш уни фақат ўша куни хотиржам бўлишини таъминлаши мумкин. Бироқ эртасига унда яна муҳтожлик пайдо бўлади. Унга балиқ тутишни ўргатиш орқали қарамлик ҳиссидан бутунлай фориғ этиш фойдали ва оқил ечим бўлади. Форд айтганидай, одамларга ўзини мустақил оёққа туришлари учун вақт ва пул сарфловчи хайрия тури фақат ейиш ва кийиш учун пул тарқатадиган ва шу орқали дангасаликни рағбатлантирадиган хайрия туридан яхшироқдир. Хайрия ҳамма нарса сингари самарали бўлиши керак ва бўла олади ҳам.
Инсонларни жамиятда мустаҳкам оёққа туришига ёрдам берувчи лойиҳаларга кўпроқ эътибор бериш лозим. Чунки болага овқат едириб қўйиб ёрдам беролмаймиз. Унга қандай қилиб овқат ейишни ўргатиш зарур. Инсонларга ҳам пул бериш билан тўла-тўкис ёрдам беролмаймиз, уларга қандай қилиб пул топиш усулларини ўргатиш керак. Шунда биз бир инсонга эмас, камида бир оилага ёрдам бера олган бўламиз. Яъни кейинчалик у оиласини таъминлай оладиган даражага кўтарилади. Ўша инсон оёққа туриб олгач, бошқаларга ёрдам беришни давом эттириб яхшилик занжирини узайтиради. Агар бутун жамият бу усулни қўлласа камбағаллик кескин камаяди.
Бунга қандай эришиш мумкин?
1. Янги иш ўринларини яратиш орқали: янги иш ўрни яратиш учун эса тадбиркорликнинг ривожланишига шароит яратиш, мулк ҳуқуқини кафолатлаш, қонун устуворлигини таъминлаш зарур. Монополияни бекор қилиб, рақобатбардош бозор яратиш эса кун тартибига чиқиши лозим. Ўз ҳуқуқлари ва бойлиги кафолатланган тадбиркорлар келажакка ишониб даромадини яна инвестиция қилади. Натижада фаолият кўлами кенгайиши оқибатида умумий бизнес ривожланади. Бу эса янги иш ўринлари яратилишига олиб келади ва кадрларга бўлган талаб ортади. Бу кўплаб оилаларнинг моддий имкониятлари орттишига хизмат қилади;
2. ўз соҳасининг ҳақиқий мутахассиси бўлган сифатли кадрлар етиштириб. Ўз ишининг устаси ҳар қандай шароитда ўз ўрнини топа олган. Биз қора ишчи етиштиришга эмас етук мутахассис тайёрлашга ҳаракат қилишимиз зарур. Бунинг учун таълим ислоҳ бўлиши, амалий билимларга кўпроқ эътибор қаратиш лозим;
3. Имконияти чекланган инсонлар учун ҳам иш ўрни яратиш орқали уларнинг салоҳиятидан оқилона фойдаланиш натижасида айнан муҳтож қатламнинг турмуш даражасини яхшилашга эришиш мумкин…
https://t.me/yosholimlaruz