СОҒИНЧ
Тошкент-Қумқўрғон
1.
Шундоқ деразанинг ортида оқар,
Тонг ва таранг бўлиб тортилган шовқун.
Сўнг яна онгимга кирасан сингиб
Синиқ-синиқ хотиралардан...
Шундоқ деразани очаман саркаш
Отаман юракни гавжум кўчага
Тонгнинг ширин ифорига ва
«Ишқ беринг, ишқ беринг» деган юракнинг
Шовқунига тўлиб кетади Тошкент.
Шундоқ...
2.
Сен ўзинг бахт номли тахтга ўтказиб,
Ва яна сен ўзинг кийдирдинг ридо.
Умрим баҳорида турар сарғариб,
Лабингдан қовжираб тўкилган видо..!
Айрилиқ сўзини чайналиб ютдим
Бўғзимда кўкарди соғинч отли «оҳ».
Ҳар икки манзилда курашганим сен,
Яна Қумқўрғон ҳам, Тошкент ҳам жанггоҳ.
Яна юрагим ҳам, онгим ҳам жанггоҳ...
Яна осмон жанггоҳ, еристон жанггоҳ...
3.
Олисда бир чироқ ўчади, ёнади,
ўчади...
Ўчади, ёнади, ўчади...
Руҳимнинг бўғзидан чангаллаб,
Тортади ўзининг пойига.
Осмонга термулиб ётаман
санайман тўкилар баргларни
Томоғимга оёқ тирайди жабран
Босади...
Тобора қаттиқроқ,
Босади...
Санайман тўкилар баргларни
адашиб кетаман саноқдан.
Бир шамол эсади, бир шамол...
Отини қўяман Қоражон.
Келтирар қўлида лутф билан
Ҳидингни узоқдан-узоқдан...
Оёғин тортади,
қўяди руҳимни ҳолига.
Осмонга термулиб ётаман
Санайман тўкилар баргларни.
Зум ўтмай бир чироқ ўчади,
Ёнади, ўчади, ёнади...
Руҳимнинг бўғзидан чангаллаб
Eлтади ўзининг пойига!!!
Сен кетган кунингдан, тинимсиз
Чироқни ўчириб ёқади,
СОҒИНЧИНГ...
Муҳиддин Нидо
Тошкент-Қумқўрғон
1.
Шундоқ деразанинг ортида оқар,
Тонг ва таранг бўлиб тортилган шовқун.
Сўнг яна онгимга кирасан сингиб
Синиқ-синиқ хотиралардан...
Шундоқ деразани очаман саркаш
Отаман юракни гавжум кўчага
Тонгнинг ширин ифорига ва
«Ишқ беринг, ишқ беринг» деган юракнинг
Шовқунига тўлиб кетади Тошкент.
Шундоқ...
2.
Сен ўзинг бахт номли тахтга ўтказиб,
Ва яна сен ўзинг кийдирдинг ридо.
Умрим баҳорида турар сарғариб,
Лабингдан қовжираб тўкилган видо..!
Айрилиқ сўзини чайналиб ютдим
Бўғзимда кўкарди соғинч отли «оҳ».
Ҳар икки манзилда курашганим сен,
Яна Қумқўрғон ҳам, Тошкент ҳам жанггоҳ.
Яна юрагим ҳам, онгим ҳам жанггоҳ...
Яна осмон жанггоҳ, еристон жанггоҳ...
3.
Олисда бир чироқ ўчади, ёнади,
ўчади...
Ўчади, ёнади, ўчади...
Руҳимнинг бўғзидан чангаллаб,
Тортади ўзининг пойига.
Осмонга термулиб ётаман
санайман тўкилар баргларни
Томоғимга оёқ тирайди жабран
Босади...
Тобора қаттиқроқ,
Босади...
Санайман тўкилар баргларни
адашиб кетаман саноқдан.
Бир шамол эсади, бир шамол...
Отини қўяман Қоражон.
Келтирар қўлида лутф билан
Ҳидингни узоқдан-узоқдан...
Оёғин тортади,
қўяди руҳимни ҳолига.
Осмонга термулиб ётаман
Санайман тўкилар баргларни.
Зум ўтмай бир чироқ ўчади,
Ёнади, ўчади, ёнади...
Руҳимнинг бўғзидан чангаллаб
Eлтади ўзининг пойига!!!
Сен кетган кунингдан, тинимсиз
Чироқни ўчириб ёқади,
СОҒИНЧИНГ...
Муҳиддин Нидо