MRDI 24 news official


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Анвар Темиров dan repost
Ushbu guruhdagi barcha opa-singillarimizni chin qalbdan tabriklayman. Hurmat bilan Anvar Temirov!💐


PAKHTAKOR FOOTBALL CLUB dan repost
🤔 Хотин-қизлар 8 мартни қандай нишонлайди?

🌷 Тонгдан яқинлари ва қадрдонларидан табриклар қабул қилиш..

👗Ўзи учун вақт ажратиш

❗️Соат 17:00да "Пахтакор" стадионига келиш ва биз сизларни табриклаймиз

☝🏼«Пахтакор» сизга таклиф этади:

✔️ Чиройли ва шиддатли футбол
✔️Юқори кайфият ва "Уммон" гуруҳи чиқиши
❗️Ютуқли ўйинда: 4️⃣ уяли алоқа телефони ва 3️⃣0️⃣ футболка

🔥 Бу унутилмас бўлади. Сизни кутамиз.


Қадрли қизим, Мадинахон Норчаева!
Сизни эришган улкан мувафаққият – Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Сизга сиҳат-саломатлик, ўқиш ва ижодингизда улкан ютуқлар тилаб қоламан. Сиздек интилувчан ва зукко талабалар институтимизнинг ифтихоридир. Ютуқларингиз бардавом бўлсин!

Ҳурмат билан,
Нодирбек Сайфуллаев
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори.




Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Бешта муҳим ташаббус”нинг амалий ижросини таъминлаш борасида КамолиддинБеҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
2020 йилнинг 6 март куни “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди Назар Ашуров, катта ўқитувчилар Фотима Исломова ва Фазилат Фаязовалар томонидан Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 8-9-синф ўқувчилари билан биргаликда “Ўқувчилар ўртасида китоб афзалми ёки компьютер” мавзусида дебатлар ташкил этилди. Ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб, 1-гуруҳ “Китобхонлар” дебатлари, 2-гуруҳ “Компьютер ихлосмандлари”дебатларини ташкил этди. Ҳар иккала гуруҳ ўзаро мавзу юзасидан бахс – мунозарага киришдилар. Ушбу тадбир давра суҳбати кўринишида ўтказилди. Суҳбат давомида 8-9 синф ўқувчилари учун китобнинг афзалликлари, унинг инсон ақлий қатламларига тўғридан тўғри кириб бора олиши ва ҳис-туйғуларимизни тўғри тарбиялаши, инсон онгини тараққий эттиришда беқиёс аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ўқувчиларни ёш хусусиятларига мос адабиётлар, уларнинг дунёқарашини ривожланишига хизмат қиладиган ва келажакда мутахассислик фаолиятни юксак даражада олиб боришга кўмак берувчи муҳим манбаларни ўқишлари зарурлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Китобхонликни ривожлантириш бўйича видеороликлар намойиш этилди. Профессор ўқитувчилар ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ижодкорлик, институтдаги бадиий таълим ҳақида гапириб бердилар. Ушбу тадбир ўқувчиларда ижобий таасурот қолдирди.




Ўлкамизга ўз кўрки тароватини намоён этиб баҳор кириб келди. Баҳор бу байрамлар фасли. 8 март Халқаро хотин-қизлар куни ҳам юртимизда алоҳида эҳтиром билан нишонланадиган байрамлар қаторига киради. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам ушбу гўзал байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлаш борасида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган спортнинг волейбол тури бўйича талаба қизлар ўртасида факультетлар аъро институт биринчилиги ўтказилди.
Мазкур мусобақа, энг аввало, дўстлик руҳида ўтди. Қизлар ғолибликдан кўра соғлом турмуш тарзи тарафдори эканлигини баён этишди. Шу билан бирга мусобақа бўлгандан кейин унда ғолиб ва совриндорлар бўлиши табиий. Ушбу мусобақада 1-ўрин Дизайн факултетининг волейболчи қизларига насиб этди.




Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш борасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Дизайн факультети томонидан навбатдаги тадбир ташкил этилди.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 1-синф ўқувчилари учун “Либос дизайни” кафедрасининг бир гуруҳ талабалари ҳамда мураббийи Сайдиганиева Aзизахон 40 га яқин китобларни синф кутубхонасига ҳадя қилишди. Синфда ўқувчилар ичидан кутобхоначи тайинланди. Май ойигача кўпроқ китоб ўқиган ўқувчига факультет томонидан махсус совға ҳадя этилиши эълон қилинди. Шунингдек, талабалар ўқувчиларга карал ва кристалларни сунъий йўл билан ўстириш бўйича маҳорат дарси ҳам ташкил этишди ҳамда ўқувчилар билан амалий машғулот ўтказишди. Ўқувчилар талабаларни жуда яхши қабул қилишди. Синф мураббийи Ирина Aлександровна ҳамда ўқувчилар меҳмонларга бугунги амалий машғулотлар ҳамда совға қилинган китоблар учун ўз миннатдорчилигини билдиришди. Шу билан бирга бугунги дарслар уларга жуда манзур бўлганини таъкидлашди.




Бугунги кунда юртимизда бўлаётган улкан ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини ёшларимиз онгига чуқурроқ сингдириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давр талабидир. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бу борада кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси ўқитувчиси Умарова томонидан Мухайё Aмалий санъат факултети 3 босқич Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш, Aмалий санъат асарларини таъмирлаш, Бадиий кулолчилик, Ҳайкалтарошлик йўналиши талабаларига Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслари ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларининг мазмун моҳиятини талабаларга янада кенгроқ тушунтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.






Баҳор - байрамларга бой фасл. Баҳор - янгиланиш, яшариш, гўзаллик фасли. Нафосат фаслининг илк кунларидан байрамлар муносабати билан тадбирларнинг ташкил этилиши барчага янада кўтаринкилик бағишлайди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам шукуҳли дамлар доим ўзгача нишонланган. Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 4 март куни институтнинг ўқув биносида ўтказилди.
Санъатшунослик факультети томонидан 8 март - “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” деб номланган байрам тадбири иштирокчиларга ўзгача кайфият бағишлади. Факультет аёллари, талаба-қизларига бағишланган ушбу байрам кечасида Ўзбекистон давлат Консерваторияси Эстрада факультети талабаларининг миллий ва замонавий услубда ижро этилган қўшиқлари, жаҳон классикаси намуналаридан иборат тароналари, Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчиларидан иборат доирачилар гуруҳининг бадиий чиқишлари тадбирга шукуҳ бахш этди.
Тадбир якунида факультет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба йигитлари устозларни байрам билан муборакбод этишди. Баҳорий гулдасталар, илиқ табриклар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.


Talaba_VUZ dan repost
#Yil_talabasi_2019
"Qoraqalpoqlarning go'zal madaniyati va o'ziga xos san'ati tahsinga sazovor"

- Men Qoraqalpog'istonga, qolaversa, I. V. Savitskiy nomidagi Qoraqalpog'iston davlat san'at muzeyiga kelishni juda xohlardim. Sababi bu muzey tarixi haqida ko'p eshitganman. Bu yerdagi noyob eksponatlarni o'z ko'zim bilan ko'rib, juda quvondim. Men ham sa'nat sohasi bo'yicha o'qiyman, ijodiy ishlar qilishga harakat qilaman. Shu bois, Qoraqalpoq milliy kiyimlarining yangicha ko'rinishlarini yaratishga harakat qildim,- deydi:
K. Behzod nomidagi MRDI talabasi, "Yil talabasi- 2019" respublika tanlovining "Yilning eng faol ijodkor talabasi" nominatsiyasi 3- o'rin sohibi Shaxzod Abdubannoyev.


Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш борасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугун Тасвирий санъат факултети “Миниатюра” йўналиши талабалари устозлари Бобур Вохобжонов раҳбарлигида Пойтахтимиздаги 21-меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонлар учун тасвирий санъат ва миниатюра йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ҳамда кўргазмалар ташкил қилдилар.
Aлбатта, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бундай маҳорат дарслари ташкил этилиши ҳар томонлама ижобий натижа беради. Чунки бу ерда тарбияланаётган болажонлар учун бир олам қувонч бахш этади. Бу тадбирда ҳам кўзлари ёниб турган болалар талабаларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2019 йил 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида олдимизга қўйган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларда ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Китоб олами” мажмуасида “Суд ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факултетининг бир гуруҳ талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Шу билан бирга иштирокчилар орасида фаоллик намойиш этиб давра суҳбатининг янада мазмунли ўтишига ҳисса қўшган аълочи талабаларимиз ташкилотчилар томонидан китоблар билан тақдирландилар.

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

251

obunachilar
Kanal statistikasi