Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Бешта муҳим ташаббус”нинг амалий ижросини таъминлаш борасида КамолиддинБеҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
2020 йилнинг 6 март куни “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди Назар Ашуров, катта ўқитувчилар Фотима Исломова ва Фазилат Фаязовалар томонидан Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 8-9-синф ўқувчилари билан биргаликда “Ўқувчилар ўртасида китоб афзалми ёки компьютер” мавзусида дебатлар ташкил этилди. Ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб, 1-гуруҳ “Китобхонлар” дебатлари, 2-гуруҳ “Компьютер ихлосмандлари”дебатларини ташкил этди. Ҳар иккала гуруҳ ўзаро мавзу юзасидан бахс – мунозарага киришдилар. Ушбу тадбир давра суҳбати кўринишида ўтказилди. Суҳбат давомида 8-9 синф ўқувчилари учун китобнинг афзалликлари, унинг инсон ақлий қатламларига тўғридан тўғри кириб бора олиши ва ҳис-туйғуларимизни тўғри тарбиялаши, инсон онгини тараққий эттиришда беқиёс аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ўқувчиларни ёш хусусиятларига мос адабиётлар, уларнинг дунёқарашини ривожланишига хизмат қиладиган ва келажакда мутахассислик фаолиятни юксак даражада олиб боришга кўмак берувчи муҳим манбаларни ўқишлари зарурлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Китобхонликни ривожлантириш бўйича видеороликлар намойиш этилди. Профессор ўқитувчилар ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ижодкорлик, институтдаги бадиий таълим ҳақида гапириб бердилар. Ушбу тадбир ўқувчиларда ижобий таасурот қолдирди.