Раҳматли устодимиз, Комил Ташановнинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларининг хотиралари ўлароқ «Ибратли умр ўлмас хотира» номли мўжазгина ёднома китоб нашрдан чиқибди. Ундан каминанинг ҳам хотиротлари ўрин олибди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Қиёмат куни олимлар қаламининг сиёҳи щаҳидлар қони билан ўлчанади". Устозимизнинг сиёҳдонлари тўли эди, мана шу тўли сиёҳдонлар сизу бизга кўпи билан татисин, ўтганларнинг руҳлари шод оҳиратлари обод бўлсин!