#БЕШ УСТУН ҲИКМАТЛАРИДАН БАҲРАМАНД ҚИЛИШ ИЛИНЖИДАМИЗ
БАЙРОҒИМ, ҒУРУРИМ ШАЪНИМ, ИФТИХОР!
Ярим ой, ярми дил, ярми осмондир,
Ўн икки юлдузнинг ҳусни маржона.
Сен бобомероссан, мисли Жаҳонгир,
Бугун Сени юксакда, кўрган ҳайрона.
Сен ғурур, оримиз, номусим ўзинг,
Сен олис мозийдан ўтиб келган сўз.
Оқ яшил, ва қизил тирик вужудинг,
Жаҳон айвонида кўрганлар бесўз!!!
Сен бизга истиқлол дарсин ўргатдинг,
Сен бизга тарихдан сўзлайсан доим.
Ғам келса, юксакдан туриб юпатдинг,
Не-не суронлардан пок қилди Тангрим!
Сен Чўлпон нигоҳи, Сен Усмон шаъни,
Сен Фитрат ўйлаган мозийсан ҳаёт.
Сен Қодирий бобомнинг ўлмас фарёди,
Сен кўкда Худодан берилган нажот...
Ҳилпира, токи қалб, кўрмасин озор,
Ҳар битта фарзандинг асрасин Сени.
Бу кўҳна очунда Ўзбекистон бор,
Сен дилга эккайсан Ватан, севгини!
Кетсам, ортимда битта шеър қолар,
Сен ила кўмилгай, соғинч, ҳисларим.
Ҳар баланд ғуруринг, илҳом уйғотар,
Сен озод Ватаним, обод Ватаним!