Қор ёғмоқда...
Қалбларимизни ҳам хатолардан тозалагин...
Ассалому алайкум, азиз юртдошим. Бир неча кундан бери ҳавонинг ҳарорати совий бошлаганди. Бугун эса мана, қор ҳам ёға бошлади. Биринчи қор хайрли бўлсин, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, мўл-кўлликка сабаб бўлсин. Яхшилик ва покликка далолат бўлсин.
Хонадонларимиз, шу билан бирга қалбларимиз ҳам иссиқ бўлсин. Улар ўзаро меҳр-муҳаббатга, эзгулик ва яхшиликка тўла бўлсин. Унинг қайноқ тафтидан ўзимиз, яқинларимиз ва бошқа инсонлар ҳам баҳраманд бўлишсин.
Меҳрибон Аллоҳ халқимизни турли бало-офатлардан, оғир дард ва мусибатлардан асрасин. Бошланаётган қишдан, қаҳратон ва унинг совуқларидан эсон-омон ўтиб олиш ҳаммамизга насиб этсин. Ўзи осон қилсин, ҳифзида асрасин.
Дуо қилайлик:
“Аллоҳим, бизнинг хатоларимизни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийим кирдан тозалангани каби қалбларимизни ҳам хатолардан тозалагин. Машриқ билан мағрибни узоқлаштирганинг каби, биз билан хатоларимиз орасини ҳам узоқлаштиргин".